1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Истиғфор муаммоларга ечимдир

13:30 / 01.03.2019 7126 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръон каримнинг Нуҳ сурасида шундай марҳамат қилади:

«Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. Шунда устингизга ёмғирни мўл-кўл қилиб юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир» (10,11,12-оятлар).

Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломни қавмига пайғамбар қилиб юборгач, у даъват ишларини бошлади. Бироқ адашган қавм унинг сўзларига қулоқ тутмади. Ўзларидан кетиб, Аллоҳнинг пайғамбарини масхара қилишар, устидан кулиб таҳқирлашар, уни ёлғончига чиқаришар эди. Шунда Аллоҳ таоло жазо сифатида уларнинг бошига қаҳатчилик балосини юборди. Чорва-ю паррандалари қирилиб кетди. Ўзларини бепушт, хотинларини эса туғмас қилиб қўйди. Бу бало уларнинг бошида қирқ йил давом этди.

Шунда Нуҳ алайҳиссалом уларга қарата: «Бу балодан қутулишнинг ягона йўли бор: Аллоҳни якка деб тан олинг, ширкдан тавба қилинг. Аллоҳ кечирмли Зот. Тавбангизни қабул қилади ва неъмат эшикларини яна очиб қўяди. Зеро, тоат-ибодат мўл-кўлчилик калитидир. Куфр эса қаҳатчилик, камбағаллик сабабидир. Иймон келтирсангиз ва Яратганга қуллик қилсангиз, дунёда ҳеч нарсага муҳтожлик сезмасдан, муаммосиз яшайсиз» – деди.

Нуҳ алайҳиссаломнинг бу насиҳатлари аслида Аллоҳнинг ваъдаси эди. Оятнинг биринчи бандида муаммога гирифтор бўлган қавмга нажот йўли сифатида истиғфор айтиш тавсия этилган. Истиғфор – Аллоҳдан кечирим сўрамоқ кўплаб дардга даво, муаммоларга ягона ечимдир. Фақир ҳам кўп истиғфор айтса бой бўлади. Бемор ҳам кўп истиғфор билан шифо топади. Бефарзанд ҳам истиғфор билан фарзанд неъматига мушарраф бўлади.

Тобеинларнинг улуғи Ҳасан Басрийнинг олдига бир деҳқон камҳосилликдан шикоят қилиб келди. Унга истиғфор айтиш тавсия қилинди. Яна бир одам фақирлик ва бефарзандликдан шикоят қилиб келди. Унга ҳам истиғфор айтиш тавсия қилиб қайтарилди. Яна бир одам даромадининг камлигидан арз қилиб келди. Унга ҳам аввалгиларга айтилган тавсия айтилди. Бундан таажжубга тушган Рабиъ ибн Сабиҳ: «Ҳар хил одамлар турли шикоятлар билан келди. Аммо уларнинг ҳаммасига бир хил тавсия бердингиз?!», – деди. Шунда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятларни ўқиб, «сен бу оятни билмасмидинг?!» – дедилар.

Истиғфорнинг энг осон сийғаси: (استغفر الله العظيم) “Астағфируллоҳ ал-азийм” (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман, кечиришини истайман).

Эй Раббим! Биз ожиз ва гуноҳкор бандларингмиз. Уялмасдан такрор ва такрор гуноҳ қилаверамиз. Сен бизни кечирмасанг, ҳолимизга вой бўлади. Ўзинг бизга раҳм айла, гуноҳларимизни авф эт. Зеро сен гуноҳларни кечиришни яхши кўрувчи Ғаффор Раббимизсан!

Нодирбек Кенжаев

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кийимни кийишда .бисмиллаҳ, айтилади ва қуйидаги дуо ўқилади. y . ,. .Саҳл ибн Муъоз ибн Анасдан, у киши ўз отаси розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1881 19:30 / 27.05.2020
Ҳажжождан ривоят қилинади .Шуъба эшагини миниб кетаётган эди, Сулаймон ибн Муғирани учратиб қолди. У Шуъбага муҳтожлигидан шикоят қилди. Шуъба эса .Аллоҳга давоми...

1579 09:02 / 21.03.2020
Ҳа, Ислом покликни иймоний масала даражасига кўтарди. Исломда поклик ва покланиш ишларига қай даражада жиддий қаралишини унинг иймон билан боғланганидан ҳам давоми...

2549 09:10 / 25.06.2019
. , . .Нубайшатул Хойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кимки бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб давоми...

5949 14:00 / 04.02.2019
Аудиолар

121671 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43120 14:35 / 11.08.2021