1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Гарвард мусулмон талабалари учун илк бор умра сафари ташкил қилинди

14:00 / 27.02.2019 2126 pdf Ўқиш режими + -

Қишки таътил давомида Гарвард университетининг 30 нафар мусулмон талабалари учун Макка ва Мадина шаҳарларига саккиз кунлик саёҳат уюштирилди. Ҳодисанинг ташкилотчилари Гарвард тарихидаги илк имом Халил Абдуррашид ва унинг рафиқаси Самиа Умар бўлди. Деярли барча харажатлар жамоат ташкилотлари ва кўнгиллилар томонидан қопланди.

Кўпчилик талабалар учун бу умра нафақат биринчи исломий зиёрат, балки АҚШдан хорижга илк сафар ҳам эди. Улар умра қилишдек имкониятдан баҳраманд бўлганлари учун улкан миннатдорчиликларини ҳамда бу уларнинг руҳан юксалишларига, иймонлари зиёда бўлишига сабаб бўлганини изҳор қилдилар.

«Мазкур сафар мен учун ўта ҳайратланарли бўлди, – дейди 21 ёшли Инжил Муҳаммад. – Ўнгим ва чапимда шу қадар кўп – 300 тадан зиёд кишининг намоз ўқиётганини кўриб, мен айнан тўғри йўлда эканимни ҳис қилдим. Гўё ўз уйимдагидек эдим».

Яна бир талаба Абдулазиз Банасей ўз ҳиссиётларини шундай ифодалади: «Миллионлаб мусулмонлар мендан аввал ҳам умра қилишган, мендан кейин ҳам қилишади. Бу фикр мени анча ўйга толдирди. Мен ҳамиша ўзимни диққат марказда деб билардим».

Бундан тўрт аср муқаддам, 1636 йилда асос солинган Гарвард университети АҚШнинг энг қадимги олий таълим муассасасидир. Ўзининг тарихи, нуфузи ва бойлиги билан у дунёнинг энг обрўли университетларидан бири ҳисобланади.

Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Британияда ўтказилган .Йил раҳбари, нуфузли танлов мукофотига халқаро хайрия ташкилотининг биринчи аёл бош раҳбари Ридвана Уоллес Лаҳер сазовор бўлди. Уоллес давоми...

823 11:48 / 26.09.2023
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши давоми...

465 17:28 / 28.11.2023
.Ислом тараққиёт банки, гуруҳи таркибига кирувчи .Хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси, ICD Ўзбекистоннинг бир неча тижорат банкларида Ислом молия давоми...

2671 21:20 / 02.02.2021
Австралиялик муслима аёл коронавирус ўз отасини тўшакка ётқизиб қўйгани ва беморни кислород аппаратларига қарам қилгани ҳақида гапириб берди.Элла Зейннинг давоми...

1463 15:10 / 15.10.2021
Видеолар
Аудиолар

121565 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43043 14:35 / 11.08.2021