Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (20-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)

16:40 / 11.02.2019 5220 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

3. «Муҳаммад Қуръонни одамлардан ўрганган», деган даъво.

Араб мушрикларидан бир гуруҳи Қуръонни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга инсонлардан бири ўргатишини фараз қилишди. Ваҳийнинг манбасини Муҳаммад алайҳиссалом шахсларининг атрофидан излай бошлашди. Ўз қабилаларининг одамлари саводсиз бўлгани учун, унга улардан бири таълим берган, деган даъвони қилишга журъатлари етмади. Воқеъликдан маълумки, жоҳил инсон одамларга бирор нарсани ўргата олмайди. Улар буни яхши билишарди. 

Улар тўсатдан хаёлларидаги ўша «муаллим»ни топгандай бўлишди. Бу улкан муаллим ким бўлди экан? Ушбу муҳим илм манбаи ким экан? Бу – румлик ғулом, ажам, насроний одам. Маккада темирчилик қилиб, қилич ясайдиган шахс. Ўз шевасига кўра ўқиш ва ёзишдан хабардор киши. «Китоб»дан фақат хомхаёлларнигина билади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан унинг ҳунарини томоша қилгани келар эдилар. Бу ҳол саводсиз арабларнинг «Бу унинг муаллими» дейишлари учун қулай фурсат бўлди.

Қуръони карим уларнинг мазкур пуч хаёлларига ўринли, таъсирли ва қаноатли раддияни берди. Аллоҳ таоло Наҳл сурасида шундай дейди:

ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚﭛ ﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢ

«Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар: «Унга бирорта башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар ишора қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир» (103-оят).

Муҳаммад ибн Исҳоқнинг Набий алайҳиссалом ҳақларидаги сийрат китобида шундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом Марва тепалигидаги Субайда деган жойда Жабр исмли бир насроний ғулом билан ўтирар эдилар. Шундан сўнг Аллоҳ «Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар: «Унга бирорта башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар ишора қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир» оятини нозил қилди».

Шунга ўхшаш бошқа бир неча ривоятлар ҳам бор. Умумий маъно шуки, мушриклар Қуръоннинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан келаётганини тан олмасдан, «Уни Муҳаммаднинг ўзи тўқиб чиқармоқда», деган туҳматни қилиб кўрдилар. Аммо ўйлаб кўришса, умрида таълим кўрмаган, ўқиш-ёзишни билмаган одам Қуръонга ўхшаш нарсани тўқиб чиқариши мумкин эмаслигини тушунишлари қийин эмас эди. Шунинг учун ҳам «Унга Қуръонни бирорта одам ўргатмоқда», «Фалончи ўргатмоқда», деган бошқа уйдирма – ёлғонни тўқидилар.

Кофирлик, мушриклик одамларни ана шундай жоҳил қилиб қўяди. Аввал бошда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни уйдирмачиликда айблаётганлар бирпас туриб, ўзлари уйдирмачилик билан туҳмат этишга ўтиб олдилар. Уларнинг жоҳилликлари шу даражага етдики, қандай қилиб бўлса ҳам, Қуръоннинг илоҳий Китоб эканини инкор этиш мақсадида тўқиётган уйдирмалари ғоятда мантиқсиз ва ўзларига қарши далил бўлаётганини ҳам унутиб қўйишди.

Ҳа, озгина ўйлаган одам Қуръонни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари тўқиб олишлари мумкин эмаслигини тушунади. Буни турли замон кофирлари ҳам англаб етади. Аммо куфр жаҳолати сабабли «Қуръонни Муҳаммад ўзи тўқиши мумкин эмас, уни Аллоҳ нозил қилган», дея олмайди. Бунинг ўрнига, бошқа аҳмоқона уй-дирмаларни айтади.

Қадимги Қурайш кофирлари: «Муҳаммадга Қуръонни Жабр, Балзот ёки Яъийш ўргатди», деб ажам қулларнинг исмларини айтганлар. Улардан бир минг тўрт юз йил кейинги кофирлар: «Муҳаммад катта олимларни тўплаб, Қуръонни ёздирди, сўнгра уларнинг ҳаммасини ўлдириб юбориб, Китобни бедапояга ташлаб қўйди-да, одамларни чақириб келиб, «Мана, менга осмондан Китоб тушди», деб даъво қилди», дейишди. Уялмай-нетмай, ушбу уйдирмани дарс қилиб ўтишди. Уларнинг бу уйдирмалари ўзларининг ақлсизликларига далолат эканини тушуниб етишмас эди.

4. «Қуръон ўтганларнинг Муҳаммадга имло қилинган афсоналаридир», деган даъво.

Улар юқоридаги даъвонинг раддиясидан кейин тарвузлари қўлтиқларидан тушгач, Муҳаммаднинг муаллимини тайин қилишда ўзларича тенги йўқ «ҳақиқат»ни ихтиро қилишди: «Қуръон ўтганларнинг Муҳаммадга имло қилинган афсоналаридир», дейишди.

Аллоҳ таоло уларнинг мазкур ноҳақ даъволари ҳақида Фурқон сурасида шундай дейди:

ﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁ ﮂ ﮃ

«Улар: «Бу аввалгиларнинг афсоналаридир. Уларни ёздириб олган. Ҳолбуки, улар унга эртаю кеч имло қилинур», дедилар» (5-оят).

Кофирларнинг Қуръони карим ҳақида бир ундай, бир бундай дейишларининг ўзи ҳам уларнинг даъволари асосли эмаслигига далилдир. Уларга асоснинг кераги ҳам йўқ, бир оз ўзларининг бузуқ ақллари ва фосид мантиқларига илашадиган жойи бўлса бас, ўшани гап деб гапираверадилар. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўқиш ва ёзишни билмасликларини яхши билишарди. Шунинг учун «Афсоналарни бошқаларга ёздириб олган», деб даъво қилишга ўтишди. Шу билан уммий – саводсиз араблар ўзларидан кейин келадиган «маданиятли» худосизларга Муҳаммадга дин ҳақиқатларини ва тарих фалсафасини айтиб бериб турган шахсни тайин қилишда юрадиган йўлни чизиб беришди. Аммо аввалги мушриклар ҳар қанча жоҳил бўлсалар ҳам, ҳозиргиларга қараганда бир оз инсофли бўлган экан. Улар ҳар қанча даъволарни қилишган бўлса ҳам, бу уйдирмаларни ҳозиргиларга ўхшаб «илм» деб номлаб, бўҳтонларининг «илмий асослари»ни ишлаб чиқишмаган, бутун дунёга буни нажотга олиб чиқувчи маърифат деб мажбурий сингдиришмаган эди.

Баъзилари «Муҳаммадга Қуръонни имло қилиб берган ўша шахс роҳиб бўлиб, исми Баҳиродир. У тавҳид динида бўлган», дейишса, бошқалари «Ушбу муаллим Хадижанинг қариндошларидан бири Варақа ибн Навфал эди. У насронийларнинг олимларидан бўлган», демоқчи бўлишади. 

Қуръони каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга имло қилиб турган, деб даъво қилинаётган икки киши тўғрисидаги биргина энг ишончли гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Баҳиро билан бир марта кўришганларидир, холос. 

Ушбу учрашув ҳақидаги энг ишончли ҳужжат қуйидагилардир.

(давоми бор)

 

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Толиб Шом томон чиқди. У билан қурайш шайхлари ичида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бор эдилар. Роҳибнинг давоми...

5508 17:00 / 18.02.2019
Вақт ўтиши билан Ислом давлати ҳудудлари кенгайиб, турли халқ, дин, фалсафа ва мафкурага эга одамлар ҳам Исломни қабул қилдилар ёки мусулмонлар билан аралашиб давоми...

3567 13:09 / 08.09.2020
.Фи риҳабиттафсир, ndash Абдулҳамид КишкШайх Абдулҳамид Кишк бу тафсирни ёзишни 1981 йилда бошлаган. Ёзиб битирилган жузларни нашрга бериб, қолганларини ёзишда давом давоми...

1808 17:00 / 29.06.2021
96. Албатта, одамлар учун қўйилган биринчи уй ndash Баккадаги муборак ва оламларга ҳидоят қилингануйдир.97. Унда очиқойдин аломатлар ndash мақоми Иброҳим бор. Ким унга давоми...

3097 18:29 / 10.05.2017
Аудиолар

118739 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40701 14:35 / 11.08.2021