1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

НАРХНИ КЕЙИН БЕРИШ САВДОСИ ЖОИЗ

05:00 / 17.02.2017 2900 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир яҳудийдан нархини кейин беришга таом сотиб олдилар ва темир совутни гаровга қўйдилар». Икки Шайх ва Насаий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ғайридин одам билан савдо қилиш жоизлиги.
2. Нархини кейин беришга таом сотиб олиш мумкинлиги.
3. Бировни ҳақини қайтариб беришга ишонтириш учун ўз нарсасини гаровга қўйиб қўйиш мумкинлиги.
4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг содда ҳаёт кечирганлари. Ҳатто таом сотиб олишга пуллари бўлмай, яҳудий одамдан нархини кейин бергани савдо қилишлари шуни кўрсатади.

Бизда буни қарзга таом олиб турди, дейилади. Луғавий жиҳатдан бу тўғри эмас. Бу иш қарз олиш эмас. Бу нархни кейин бериш савдоси. Чунки таом олинади, нархи белгили, фақат харидорда ўша вақтда беришга пули йўқ. Кейин олиб келиб беришга ваъда беради. Демак, нақд пулни кейин бериш шарти билан савдо қилса бўлади. Аммо, рибовий молларни бир-бири билан алмаштиришда қўлма-қўл бўлиши шартлигини олдин ўрганиб чиққанимизни унутмаслигимиз керак.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларида иккита қалин қитрий кийимлари бор эди. Қачон сафар қилиб терласалар, икковлари у зотга оғирлик қилиб қолар эди. Фалончи яҳудийга Шомдан кийим келди. Мен: «Агар унга одам юбориб иккита кийим сотиб олсангиз яхши бўларди», дедим. У зот унга одам юбордилар. У эса: «Ҳа, нимани кўзлаётганингни билдим. Молимни еб кетишни кўзлаяпсан, холос», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёлғон айтибди. Батаҳқиқ, у менинг Аллоҳга энг тақводор ва омонатни энг адо этувчи эканимни билади», дедилар». Насаий ва Термизий ривоят қилди ва, саҳиҳ, деди.
Шарҳ: «Қитрий кийим» Ямандан келтириладиган чопон.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камторона яшаганлари. Ямандан келтирилган, кийиб сафарга чиқса, терлаб оғирлашиб қоладиган кийимни кийиб юришлари бунга яна бир далил.
2. Аёл киши эрининг кийимларидан хабар олиб, унга маслаҳатлар бериб туруши кераклиги. Оиша онамизнинг ўзларини тутишлари бунга мисол.
3. Эркак киши ўз аёлининг маслаҳатларига амал қилиши яхши эканлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг маслаҳатлари билан нақд пуллари бўлмаса ҳам, кейин бериш шарти билан яҳудий савдогардан кийим олиб келишга одам юборишлари шуни кўрсатади.
4. Маълум нарсани сотиб олиб келиш учун одам юбориш жоизлиги.
5. Пайғамбаримиз даврларида яҳудийлар мусулмонлар ичида тижорат билан шуғулланганлари.
6. Яҳудийларнинг ғаламислиги. Мазкур тожир яҳудийнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан кийимни олиб туриб нархини кейин бермоқчи бўлганларида, дарҳол, сен менинг молимни олиб еб кетмоқчисан, дейиши бунга далил. Ҳолбуки, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ким эканликларини ва сифатларини яхши билар эди.
7. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга энг тақводор банда эканликлари.
8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам омонатни энг яхши адо этувчи шахс эканликлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизда савдо деб таржима қилинадиган сўз арабчада .Байъ, дейилиб, луғатда, ўзаро бир нарсани алмаштиришни англатади. Шариатда эса бир молни иккинчи бир мол давоми...

3933 05:00 / 17.02.2017
1. Мева ҳали кўринмай туриб унинг савдосини қилиш жоиз эмас. Чунки, йўқ нарсанинг савдоси дуруст бўлмайди.2. Мева зоҳир бўлгач, у ҳали пишмай туриб, узиб олмай давоми...

4014 05:00 / 17.02.2017
Луғатда .Ижара,, ажр, берилган ҳақ маъносини билдиради. Шариатда эса маълум эваз бадалига бир нарсани бағишлаш ва мубоҳ қилишга оид қасд қилинган аҳдномага ижара, давоми...

4543 05:00 / 17.02.2017
Бойлик афзалми ёки фақирликми, деган саволга буюк мутакаллим, аҳли суннат валжамоат раисларидан бири, насафлик олим АбулМуин анНасафий р.ҳ. ўзининг quotБаҳр давоми...

3368 05:00 / 17.02.2017