1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бахтнинг олти қоидаси

15:45 / 06.02.2019 3911 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Деҳқонлардан бирининг оти чуқур сув қудуғига тушиб кетди. Лекин у қудуқ қуриб қолган эди. Ҳайвон оғриқдан қаттиқ «йиғлади». Бир неча соат шундай давом этди. Бу вақтда деҳқон от бор жойни излар ва отни қудуқдан қандай чиқаришни ўйлар эди.

Иш узоққа чўзилмади. Деҳқон «от аслида қариб бўлган эди» деган фикрга ўзини ишонтирди. Уни чиқариб олишга кетадиган харажат бошқа от сотиб олишга кетадиган харажатга етиб қолади. Бундан ташқари, қудуқ узоқ замондан бери қуриб қолган. Қандай йўл билан бўлмасин уни тўлдириш керак. Шундай қилиб деҳқон қўшниларини чақирди ва улардан бир вақтнинг ўзида икки мушкулотни, яъни қуриб қолган қудуқдан халос бўлиш ва отни кўмишни ҳал қилиш учун қудуқни тупроқ билан тўлдиришда ёрдам беришларини сўради.

Барчалари кетмонлару белкураклар билан тупроқ ва ахлатларни тўплаб, уларни қудуққа ташлашга киришдилар. От бошиданоқ бўлаётган ишнинг ҳақиқатини тушунди ва алам ҳамда нажотга тўла баланд овоз билан кишнашга киришди. Бир оз вақтдан кейин барча отнинг овози тўсатдан тўхтаб қолганидан даҳшатга тушди. Бир қанча курак тупроқ ташлангандан кейин деҳқон қудуқнинг ичига қаради ва кўрган нарсасидан эсанкираб қолди. У от белини қимирлатиш билан машғул эканлигини кўрди. Ҳар сафар унинг устига тупроқ тушса, уни атрофига отар ва тепага бир қадам кўтарилар эди.

Ҳолат шундай давом этди. Ҳамма қудуқнинг ичига ахлатларни улоқтиради. У отнинг устига тушади. У эса белини қимирлатади. Тупроқ ерга тушиб от тепага бир қадам кўтарилади. Қудуқни тўлдиришга лозим бўлган вақт ўтгач, от ер юзига яқинлашди. У енгил бир сакраб ер устига соғ-саломат етиб олди.

Ушбу зарбулмасалдан билинадики, ҳаёт устингизга ўзининг ташвишлари ва оғирликларини ташлайди. Сиз улардан саломат бўлишингиз учун то уларни енгиб чиққунча ўша от каби ҳаракат қилишингиз керак. Бизга рўбарў бўладиган ҳар бир муаммо ҳаёт йўлимиздаги бир довон ва қийин масала кабидир. Шунинг учун ваҳимага тушманг. Сиз ҳозиргина бу муаммоларни устингиздан олиб ташлаб, шу билан юқорига бир қадам кўтарилиб мушкулотлар қудуқлари тубидан қандай қутулишингизни билиб олдингиз.

Ушбу от бизга бахтнинг олти қоидасини қисқа иборалар билан хулоса қилиб беради. Улар қуйидагилар кабидир:

* Аллоҳ таолога таваккал қилинг ва Унинг адолатига хотиржам бўлинг.

* Қалбингизни ташвишлардан холи қилинг.

* Ақлингизни хавотирдан холи қилинг.

* Ҳаётингизни оддий яшаб ўтинг.

* Ҳадяларни кўпайтиринг ва машаққатларга чиданг.

* Оз нарсани олишга рози бўлинг.

Қиссадан ҳисса:

Ҳар қачон ташвишларингизни унутишга ҳаракат қилсангиз ҳам, улар сизни унутмайди. Тез орада у ўзини устингизга ташлайверади. Лекин сиз уни ўзингизга қувват ва нажот сўқмоқларингизга йўллайдиган қилишингиз учун доимо унинг устидан сакраб ўтишга қодир бўласиз.

Муҳсин Жабборнинг “Қисасун алламатнил ҳаяту”, китобидан
Ғуломиддин Мелибоев таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим нозил бўлганидан бери мунтазам равишда бирор илмий ҳақиқат кашф этилади. Баъзи олимлар .Мана мен одамларга маълум бўлмаган илмий янгиликни кашф давоми...

1988 17:00 / 30.01.2021
Бугунги кунда мусулмон одам гирифтор бўлаётган ҳар қандай балоофат, қийинчиликлар ndash улар умумий бўлсин, хос бўлсин ndash инсонларнинг зулми туфайли берилган давоми...

7003 12:11 / 18.06.2020
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар .Умар розияллоҳу анҳу жароҳатланганида ҳузурига кириб, .Эй мўминларнинг амири, суюнаверинг. Чунки Аллоҳ сизга жуда кўп давоми...

1555 09:10 / 27.10.2019
Ҳаммамизнинг у ёки бу соҳада устозимиз бор. Кимдир устозидан касбҳунар ўрганса, яна мактаб ва олий ўқув юртларида ундан илм таҳсил олади. Хуллас, бирон инсон йўқки, давоми...

1624 15:02 / 30.09.2020