1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳонинг фазллари

11:20 / 02.02.2019 2643 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

III

Савда бинти Замъа онамиз розияллоҳу анҳо уч йилдан кўпроқ ўзлари ёлғиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хотин бўлиб турдилар. У киши ўз ҳолларини ўзлари яхши билар эдилар. Ёшлари бир жойга бориб қолган эди. Шу билан бирга, эркак кишини жалб қиладиган тарафлари ҳам йўқ эди.

Савда бинти Замъа онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини Аллоҳ таолонинг дини йўлида кўрган машаққатларини тақдирлаб, никоҳларига олганларини яхши билар эдилар. Бунинг устига, у киши бева қолиб, оғир аҳволга тушиб қолган эдилар. Албатта, бу омил ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эътиборларидан четда қолмаган бўлса керак.

Савда бинти Замъа онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тўлиқ маънодаги хотин бўлишдан кўра, уйга, қизларга қараб турадиган киши бўлишга муносиброқ эканликларини яхши ҳис этар эдилар. Шу ва шунга ўхшаш омиллар кўп эди. Аммо Савда бинти Замъа онамиз учун Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари деган номнинг ва у зотнинг яқинларидан бўлишнинг ўзи катта саодат эди.

Имом Заҳабийнинг васф қилишларича, Савда бинти Замъа онамиз саййида, жалила ва шарифа бўлиш билан бирга, катта жуссали ҳам эдилар. У кишининг кичик Фотимага қарашда, уй ишларига уринишда ўнғайсизланишларини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилиб қўяр эдилар.

Савда бинти Замъа онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга уйда қолганларида Ҳабашистонда кўрганларини гапиришни яхши кўрар эдилар. Чунки ўша пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо эри Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу билан бирга Ҳабашистонда эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни эслашни ва улар ҳақида тинглашни ёқтирар эдилар.

Вақти соати келиб, Руқайя розияллоҳу анҳо ҳам Ҳабашистон ҳижратидан қайтиб келдилар. Сингиллари у кишининг қаршиларига йиғлаб чиқдилар. Оналари Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳони эсладилар. Узоқ сафардан қайтган Руқайя розияллоҳу анҳони оналари ўрнида Савда бинти Замъа онамиз розияллоҳу анҳо кутиб олдилар. У киши барча имконларини ишга солиб, уйдаги камчиликни тўлдиришга ҳаракат қилар эдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй Умму Ҳоний Сен ҳимоя этганингни биз ҳам ҳимоя этамиз, сен омонлик берганингга биз ҳам омонлик берамиз,, деб марҳамат давоми...

1763 19:58 / 15.07.2020
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирганларида София онамиз йиғлаб ўтирган эдилар. Набий соллаллоҳу давоми...

2531 13:19 / 14.01.2022
Маҳр никоҳ ақди ёки эрхотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериши лозим бўлган молдир.Маҳр турли номлар билан номланади. Қуръони Каримда маҳр давоми...

1942 11:00 / 17.06.2020
София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг оталари Ҳуяй ибн Ахтобнинг насаби Ҳорун алайҳиссаломга бориб тақалади.У кишининг оналари Барра бинти Самуал ҳам Бани Назир давоми...

3315 16:05 / 16.10.2019
Аудиолар

120292 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41934 14:35 / 11.08.2021