1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

«Бирор киши сизлардан афзал бўлолмайди»

08:05 / 02.02.2019 2998 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига камбағал муҳожирлар келиб: «Бадавлат кишилар олий даражаларга кўтарилиб, неъматда биздан ўзиб кетишди. Улар биз намоз ўқигандек намоз ўқийдилар, биз рўза тутгандек рўза тутадилар, шуларнинг устига, молларини сарфлаб, ҳаж, умра, жиҳод қилиб ҳамда садақа улашадилар», деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга бир нарса ўргатайми? У билан сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласиз ва кейингилардан ўзиб кетасизлар, бирор киши сизлардан афзал бўлолмайди. Фақат сизлар қилган амални қилса, афзал бўлади», дедилар. Саҳобалар: «Ўргатинг, эй Расулуллоҳ», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир намознинг ортидан ўттиз уч мартадан «Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб айтинглар», деб буюрдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан 

Мавзуга оид мақолалар
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким тонгда ва кеч кирганида .Роббийаллоҳ, таваккалту давоми...

4167 11:13 / 12.02.2022
Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади.Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омин, деб туради,.Дорамий ривоятлари.

1717 18:22 / 09.08.2023
Ўқилиши Аллоҳуммағсил хатояя бил мааи вассалжи валбарадrdquo.Маъноси Ё Аллоҳ, менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгинrdquo Имом Бухорий ривояти.

1739 10:07 / 10.01.2023
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимки .Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи,, деса, у киши учун жаннатда бир хурмо экилади,, давоми...

4103 07:43 / 21.12.2018