1440 йил 18 жумадул аввал | 2019 йил 24 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Шарҳ
Махмуд Халил Хусорий - Шарҳ
00:00
/
00:00

Шарҳ сураси

Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.

Бу сураи карима «Шарҳ», «Алам нашроҳ» ва «Иншироҳ» номлари билан аталади. Ҳаммаси ҳам суранинг биринчи оятидаги «Алам нашроҳ» деган таъбирдан олинган. «Шарҳ» сўзи «кенгайтириш» маъносини билдириб, бу оятда Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксларини кенг қилиб қўйгани ҳақида сўз кетади.

Кейинги оятларда Набий алайҳиссаломга берилган яна бир улуғ неъмат – у зотнинг зиммаларидаги даъват ишининг Аллоҳ таоло тарафидан енгиллаштириб қўйилгани алоҳида таъкидланади. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари бу дунё ва охиратда юқори кўтариб қўйилгани ҳақида гапирилади.

Кейин эса даъват йўлида тортилаётган машаққатлар ҳам эсга олиниб, осонлик яқин экани ҳақида башорат берилади.

Ниҳоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг динига даъват қилишдан фориғ бўлган вақтларида ибодатга қаттиқ берилиш ҳақида тавсия қилинади.

Шарҳ сураси Зуҳо сурасидан сўнг нозил бўлган ва худди унинг узвий давомига ўхшайди. Бу сура ҳам аввалгисига ўхшаб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлиб, у зотга Аллоҳнинг иноятидан, риоясидан хабар беради, тезда енгиллик, хурсандчилик бўлишининг башоратини беради.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
1. Сен учун кўксингни кенг қилиб қўймадикми?
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
2. Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми…
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
3. елкангни босиб турганни?
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
4. Ва сен учун зикрингни юқори кўтармадикми?
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
5. Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
6. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
7. Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
8. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин.
Топ рейтинг www.uz Openstat