1440 йил 18 жумадул аввал | 2019 йил 24 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Қиёмат
Махмуд Халил Хусорий - Қиёмат
00:00
/
00:00

Қиёмат сураси

Маккада нозил бўлган. 40 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи унинг биринчи оятидан олинган.

Қиёмат сурасида иймон арконларидан бири – ўлгандан сўнг тирилиш ва бу дунёда қилганларига яраша жазо ёки мукофот олиш мавзуси муолажа қилинади. Айниқса, сурада қиёмат ва унинг шиддатларига алоҳида эътибор берилади. Инсоннинг ўлим олдидаги ҳолати, кофирга охиратда бўладиган мусибат ва қийинчиликлар зикр қилинади. Шунинг учун ҳам сура Қиёмат номи билан аталади.

Сураи карима қиёмат куни ва маломатчи нафс билан қасам ичиб, ўлгандан сўнг тирилиш ҳақ эканини таъкидлаш билан бошланади.

Сўнгра ўша қўрқинчли куннинг баъзи аломатлари, жумладан, ой тутилиши, кўзнинг ҳайрон қолиши, халойиқнинг маҳшарга йиғилиши ва ҳисоб-китоб бўлиши эслатилади.

Қиёмат кунида одамларнинг иккига бўлинишлари, биринчиси бахтиёрлар, иккинчиси эса бадбахтлар экани, бахтиёрлар Аллоҳ таолонинг олдида юзлари ёруғ бўлиб, ўз Роббларига назар солишлари, бадбахтларнинг юзлари қаро бўлиб, хору зорликда қолишлари васф этилади.

Сўнгра сураи каримада инсоннинг ўлим олдидаги ҳолати, ўзи ўйламаган ғам-ғуссаларга ботиши ва у пайтдаги қийинчиликлар зикр қилинади.

Охирида маҳшар ва қайта тирилишнинг ҳақ экани ақлий далиллар билан исбот қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
1. Қиёмат куни билан қасам.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
2. Ва маломатчи нафс билан қасам.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
3. Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми?
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
4. Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
5. Балки, инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
6. «Қиёмат куни қачон?» – деб сўрайдир.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
7. Қачонки кўз даҳшатга тўлса…
ﮰ ﮱ ﯓ
8. ва ой тутилса…
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
9. ва қуёш билан ой жамланса…
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
10. ўшал Кунда инсон: «Қочар жой қаерда?» – деб қоладир.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
11. Йўқ! Қочар жой йўқдир!
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
12. У Кунда жойлашув фақат Роббинг ҳузурида бўладир.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
13. У Кунда инсонга аввалу охир қилган ишларининг хабари бериладир.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
14. Ҳа, инсон ўзига қарши ўзи шоҳиддир.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
15. Ва агар узрларини тўкиб солса ҳам.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
16. Унга шошилиб, тилингни у ила қимирлатма.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
17. Албатта, у(Қуръон)ни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамизда.
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
18. Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур.
ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
19. Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамизда.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
20. Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар.
ﭖ ﭗ ﭘ
21. Ва охиратни тарк этасизлар.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
22. У Кунда яшнар юзлар бор –
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
23. Роббига назар солувчилар.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
24. Ва у Кунда тиришиб-буришган юзлар ҳам бор.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
25. Ўзларига умуртқасини синдирадиган иш бўлишига ишонарлар.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
26. Йўқ! Вақтики, (жон) ҳалқумга келса…
ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ
27. ва: «Ким буни қутқарар?» – дейилса…
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
28. ва албатта, бу фироқ эканига ишонса…
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
29. ва болдирлар бир-бирига алмашса…
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
30. у Кунда ҳайдаб бориш жойи Роббинг ҳузуридадир.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
31. Бас, у тасдиқламади ва намоз ўқимади.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
32. Ва лекин ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
33. Сўнг ўз аҳлига керилиб борди.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
34. Ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
35. Яна ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
36. Инсон (ўзини) беҳуда тарк қилинади деб ҳисоблайдими?
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
37. Ахир отилиб чиққан манийдан бир нутфа бўлмаганмиди?
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
38. Сўнг алақа бўлди. Бас, бекаму кўст этиб яратди.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
39. Бас, ундан жуфтни – эркак ва аёлни яратди.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
40. Ана ўша Зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!
Топ рейтинг www.uz Openstat