1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Муззаммил
Махмуд Халил Хусорий - Муззаммил
00:00
/
00:00

Муззаммил сураси

Маккада нозил бўлган. 20 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидан олингандир. «Муззаммил» сўзи луғатда «ўраниб олувчи» деган маънони билдиради. Ушбу сура Иқроъ сурасидан кейин нозил бўлган икки суранинг бири бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўраниб ётганларида, Жаброил алайҳиссалом келиб, «Эй ўраниб ётган», деб хитоб қилганлари туфайли «Муззаммил» деб номланиб қолган. Демак, «Муззаммил»дан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

Бу сура Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улкан ҳаётларининг бир тарафини баён қилади: Аллоҳ таолога тоатлари, бу ўткинчи дунё ташвишларидан ажраб чиқишлари, кечаларини ибодат билан бедор ўтказишлари, Аллоҳ таолонинг китобини тиловат қилишлари ва ҳоказо.

Сура бошидан охиригача Набий алайҳиссалом ҳақларида. Шунинг учун ҳам ул зоти бобаракотнинг исмларидан бири Муззаммилдир.

Сура Набий алайҳиссаломга қилинган нозик нидо билан бошланади. Сўнгра ваҳийни қабул қилиб олиш қийин иш экани, уни одамларга етказиш учун яна ҳаракат, уриниш зарурлиги таъкидланади. Бу оғир, машаққатли ишни адо этишда кечалари ибодат қилиб, руҳий тайёргарлик кўриш зурурлиги баён қилинади.

Яна бу сурада мушрикларнинг Расулуллоҳга бераётган озорларига сабр-бардош ила жавоб қилиш, уларнинг даврасидан чиройли услуб билан четлашишга амр этилади.

Сўнгра Аллоҳ таоло мушрикларга итоб қилиб, қиёмат куни қаттиқ азобга қолишлари, у вақтдаги қўрқинч ва даҳшатдан болаларнинг ҳам сочлари оқариб кетишини таъкидлайди.

Суранинг охирида эса Аллоҳ таоло кечаси қилинадиган ибодатни Набий алайҳиссаломга ва мўминларга шафқат юзасидан енгиллатганининг хабари келади.

Бу сураи кариманинг нозил бўлиш сабабидаги ривоятда нақл қилинишича, пайғамбарлик келишидан уч йил аввал Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда Маккаи Мукаррама яқинидаги Ҳиро ғорида бир йилда бир ой (Рамазон ойида) «таҳаннус» ибодати, яъни ғорда ўтириб, руҳий покланиш одати пайдо бўлган эди.

Ул зот ўша ерга келган мискинларга (бева-бечораларга) таом берардилар. Вақтни кўпроқ ибодатда ўтказиб, борлиқ ва ундаги ажойиботлар ҳақида тафаккур қилардилар. Ўз қавмлари эътиқод қилаётган диёнатдан кўнгиллари тўлмасди. У киши очиқ-ойдин ҳаётий йўлни излардилар.

Бундай танҳоликни хоҳлаб қолишлари ҳам Аллоҳ таолонинг келажак ишларни ўйлаб қилган тадбири эди. Чунки бу зотни келажакда улкан ишлар кутмоқда эди.

Ва, ниҳоят, кутилган ўша улуғ иш содир бўлди. Кунлардан бирида Жаброил фаришта келиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга «Иқроъ», яъни «Ўқи! Сени яратган Роббингнинг номи билан ўқи!» – дедилар. Шу тарзда Қуръони Каримнинг биринчи оятлари нозил бўлди.

Кейин ваҳий келиши бир муддат тўхтаб қолди. Кунлардан бир кун Набий алайҳиссалом тоғда кетаётганларида, Жаброил алайҳиссалом ўзларининг асл ҳолатларида, бутун уфқни қоплаган ҳолда кўриндилар. Муҳаммад алайҳиссалом қўрқиб кетдилар. Ўз аҳллари ҳузурига титраб-қақшаган ҳолда кириб бордилар ва «Мени ўраб қўйинглар», – дедилар. Ўша қўрқинч таъсирида титраб ётганларида, Жаброил алайҳиссалом келиб: «Йаа айюҳал муззаммил» – «Эй ўраниб ётган», – дедилар, яъни Қуръоннинг иккинчи сураси – сиз билан биз тафсирини ўрганаётган Муззаммил сураси нозил бўла бошлади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ
1. Эй ўраниб ётган!
ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
2. Кечанинг озгинасидан бошқасини (ибодатда) бедор ўтказ.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
3. Ярмида ёки ундан бир оз қисқароғида (бедор бўл).
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
4. Ёки унга (яримга) зиёда қил ва Қуръонни тартил билан тиловат қил.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
5. Албатта, Биз устингга оғир Сўзни ташлармиз.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
6. Албатта, тунги ибодат салмоғи кўпроқ ва қироати тўғрироқ бўлур.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
7. Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
8. Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
9. (У) машриқу мағрибнинг Роббидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил тут.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
10. Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четланиш-ла четланиб тур.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
11. Аҳли неъмат бўлган ёлғонга чиқарувчиларни Ўзимга қўйиб қўй ва уларга озгина муҳлат бер.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
12. Албатта, ҳузуримизда оғир кишанлар ва дўзах бор.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
13. Ва томоққа тиқиладиган таом ва аламли азоб бор.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
14. Бир Кундаки, унда еру тоғлар ларзага келади ва тоғлар оқувчи қумтепаларга айланадилар.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
15. Албатта, Биз сизларга, худди Фиръавнга расул юборганимиздек, сиз ҳақингизда гувоҳлик берувчи Расулни юбордик.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
16. Бас, Фиръавн расулга осий бўлди ва Биз уни шиддатли азоб билан тутдик.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
17. Агар кофир бўлсангиз, болаларнинг сочини оқартириб юборадиган Кундан қандай сақланурсиз?!
ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
18. Унда осмон парчаланувчидир, У Зотнинг ваъдаси амалга ошадир.
ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
19. Албатта, булар эслатмадир, ким хоҳласа, ўз Робби томон йўл оладир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
20. Албатта, Роббинг кечанинг учдан биридан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни ва сен билан бирга бўлганлардан ҳам бир тоифа (шундай қилаётганларини) биладир. Ва Аллоҳ кечаю кундузни Ўзи ўлчайдир. У сизларнинг буни ҳеч уддалай олмаслигингизни билиб, сизларга (енгилликни) қайтарди. Энди Қуръондан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Сизлардан келажакда касаллар бўлишини, бошқалари ер юзида кезиб, Аллоҳнинг фазлини исташини, яна бошқалар эса Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишларини ҳам билди. Энди ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга «қарзи ҳасан» беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик тақдим қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан да яхшироқ ва улканроқ ажрни топасиз. Ва Аллоҳдан мағфират сўранг. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.