1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Маъориж
Махмуд Халил Хусорий - Маъориж
00:00
/
00:00

Маъориж сураси

Маккада нозил бўлган. 44 оятдан иборат.

Бу сураи кариманинг номи ўзининг учинчи оятидаги «маъориж» сўзидан олинган. «Маъориж» «меърож» сўзидан олинган бўлиб, «меърожлар» – «юқорига чиқадиган йўл» деган маънони англатади. Бу сурада Аллоҳ таоло «меърожлар эгаси» деб васф қилингандир. Яъни Аллоҳ таоло фаришталар осмонга чиқиб, тушадиган меърожлар эгасидир, дегани.

Бу сураи карима ҳам Ислом ақийдасининг аслини муолажа қилади. Аллоҳ таоло қиёмат ва унинг даҳшатлари, охиратдаги саодат ҳамда бахтсизлик, роҳат ва азоб, мўмин ва гуноҳкор бандаларнинг у ердаги ҳоли хусусида Ўз бандаларини огоҳлантиради.

Суранинг асосий мавзуси Макка кофирларининг қиёматда қайта тирилишни инкор этишлари, жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларини масхара қилишлари ҳақидадир.

Шунга кўра, бу сура Макка аҳлининг туғёни, уларнинг Набий алайҳиссаломга итоат этишдан бош тортишлари, охират азобини масхара қилишлари воқеаларининг баёни билан бошланади.

Сўнгра қиёмат куни гуноҳкор бандалар қандай ҳолатларда бўлишларининг баёнига ўтилади. Инсон, табиатан, яхшилик етганда ношукр ва ёмонлик етганда чидамсиз экани зикр қилинади.

Шунингдек, бу сурада Ҳақ субҳанаҳу ва таоло мўминларнинг улуғ сифатлари, фазилатлари, ахлоқларини ва Аллоҳ таоло улар учун тайёрлаб қўйган улуғ ажрлар ва наъим жаннатлари васфини ҳам баён қилган.

Аллоҳ таоло Ўзининг Пайғамбари Расулуллоҳни масхара қилган кофирларни ҳам Ўз оятларида сиз билан бизга ибрат тарзида кўрсатиб ўтган.

Суранинг охирида Роббул оламин Ўзининг Макка кофирларидан кўра яхшироқларни яратишга ҳам қодир эканини, қайта тирилиш ва жазо борлигига шак-шубҳа бўлиши мумкин эмаслигини қасам билан таъкидлайди.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
1. Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
2. Кофирларга. Уни даф қилувчи йўқдир.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
3. У Аллоҳдан – маъорижлар эгасидандир.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
4. Фаришталар ва руҳ Унинг ҳузурига муддати эллик минг йил бўлган кунда кўтарилур.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
5. Бас, чиройли сабр қил.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
6. Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб биларлар.
ﯸ ﯹ ﯺ
7. Биз эса уни яқин деб билурмиз.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
8. У Кунда осмон худди қора мой қолдиғига ўхшаб қоладир.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
9. Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир.
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
10. Ва қадрдон дўст ўз қадрдон дўстидан сўрамайдир.
ﭑﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
11. Уларни кўриб турадирлар. Жиноятчи хоҳлаб қоладики, ўша Кун азоби бадалига ўз фарзандларини фидо қилса…
ﭜ ﭝ ﭞ
12. ва хотинини ва ака-укасини ҳам…
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
13. ва уни ўзига олган қабиласини ҳам…
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
14. ва ер юзидаги жамики кимсаларни ҳам, сўнгра ўзи нажот топса.
ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
15. Йўқ! Албатта, у кучли алангадир.
ﭯ ﭰ ﭱ
16. Бошнинг терисини шилиб олувчидир.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
17. У орқага кетган ва юз ўгирганни чақирадир.
ﭷ ﭸ ﭹ
18. Ва (молни) йиғиб, беркитганни.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
19. Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
20. Қачон унга ёмонлик етса, чидамсиздир.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
21. Ва қачон яхшилик етса, кўп ман қилувчидир.
ﮊ ﮋ ﮌ
22. Намоз ўқувчиларгина мустаснодир.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
23. Улар намозларида доим бўладиганлардир.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
24. Уларнинг мол-мулкларида маълум ҳақ бордир.
ﮙ ﮚ ﮛ
25. Сўровчи ва бечоралар учундир.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
26. Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
27. Ва улар ўз Робблари азобидан қўрқадиганлардир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
28. Албатта, Роббларининг азобидан омонлик йўқдир.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
29. Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
30. Ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
31. Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
32. Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
33. Ва улар гувоҳликларида қатъий турадиганлардир.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
34. Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
35. Ўшалар жаннатларда икром этилганлардир.
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
36. Куфр келтирганларга не бўлдики, бўйинларини чўзиб, сен томон шошилмоқдалар...
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
37. ўнг тарафдан ва чап тарафдан, тўп-тўп бўлган ҳолда?
ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
38. Улардан ҳар бир киши неъматланиш жаннатига киритилишини тама қилурми?
ﰒﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ
39. Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
40. Машриқлар ва мағриблар Робби билан қасам ичаманки, албатта, Биз қодирмиз…
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
41. ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга. Ва Биз ожиз эмасмиз.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
42. Уларни қўйиб қўй. То ваъда қилинган Кунга йўлиққунларича шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
43. У Кунда худди санамларга чопаётгандек, гўрларидан шошиб чиқурлар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
44. Кўзлари қўрқинчга тўла, ўзларини хор-зорлик қоплаган... Бу ўша, уларга ваъда қилинган Кундир.