1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ҳаққо
Махмуд Халил Хусорий - Ҳаққо
00:00
/
00:00

Ҳаққо сураси

Маккада нозил бўлган. 52 оятдан иборат.

Бу сураи карима ўзининг биринчи сўзини ўзига ном қилиб олган. «Ал-ҳаққо» сўзи луғатда «ҳақиқатда бўлувчи» деган маънони билдириб, қиёмат кунининг номларидан биридир.

Бу сураи карима бошқа суралар каби ақийда ва иймоннинг собит бўлишига қаратилган бўлиб, унда қиёмат ва унинг даҳшатлари, охират шиддатлари, Од, Самуд, Лут, Фиръавн ва Нуҳ қавмларига ўхшаш бузғунчи, динга қарши бўлган қавмларнинг оқибати нима бўлгани ҳақида зикр қилинади.

Шунингдек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу сурада бахтиёрлар ва бадбахтлар ҳақида ҳам хабар қилади.

Ушбу суранинг нозил бўлишидан асосий мақсад Қуръони Карим илоҳий калом эканининг ҳақлигини ва Набий алайҳиссалом адашганлар томонидан қилинаётган туҳматлардан пок эканларини исбот қилишдир.

Сура қиёмат куни даҳшатлари ва уни ёлғонга чиқарганларнинг ўша пайтдаги аҳволи қандай кечишининг васфи билан бошланади. Сўнгра дудга (қиёмат сурнайига) пуфланганда, оламнинг хароб бўлиши, тоғларнинг парчаланиши, осмонларнинг ёрилиши каби фожиалар зикр қилинади.

Ундан кейин ўша қўрқинчли Кунда (қиёматда) ким бахтиёру ким бадбахт бўлиши, бахтиёрларга амал китоблари (яъни бу дунёда қилган ишлари ёзилган номаи аъмоллари) ўнг қўлларидан берилиб, ҳурмат ва улуғ неъматларга эришишлари, кофирларнинг амал китоблари эса чап тарафларидан берилиб, хору зор бўлишлари васф қилинади.

Набий алайҳиссалом Қуръони Каримнинг оятлари қандай нозил бўлган бўлса, шундай, омонат билан етказишларининг ҳужжат-бурҳони зикр қилинади.

Ва, ниҳоят, сураи карима Қуръони Каримни улуғлаш, у мўминлар учун раҳмат ва кофирлар учун ҳасрат китоби эканини таъкидлаш билан тамом бўлади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮯ ﮰ
1. Ал-Ҳаққо.
ﮱ ﯓ ﯔ
2. Ал-Ҳааққоҳ нима ўзи?!
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
3. Ал-Ҳааққоҳ нималигини сенга нима билдирди?!
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
4. Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
5. Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
6. Ва аммо Од асов сарсар шамол билан ҳалок қилиндилар.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
7. У Зот уни уларнинг устидан етти кечаю саккиз кундуз узлуксиз хизматкор қилиб қўйди. Бас, қавмнинг у ерда ўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг ғовак ходаларига ўхшарлар.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
8. Бас, улардан бирортасининг боқий қолганини кўрасанми?
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
9. Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганлар хато қилдилар.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
10. Бас, улар Роббларининг расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У Зот уларни қаттиқ тутиш билан тутди.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
11. Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
12. Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олишлари учун.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
13. Агар дудга бир пуфлаш билан пуфланса...
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
14. ва еру тоғлар кўтарилиб, бир уриб майдаланса,
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
15. бас, ўша Кунда Воқиъа воқеъ бўлибдир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
16. Ва осмон парчаланса, бас, ўша Кунда у беҳолдир.
ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
17. Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша Кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
18. Ўша Кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
19. Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у дейди: «Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар!
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
20. Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим».
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
21. Бас, у розилик ҳаётидадир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
22. Олий жаннатдадир.
ﮱ ﯓ ﯔ
23. Унинг мевалари яқиндир.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
24. «Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин!»
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
25. Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у дейди: «Эҳ, қани эди, менга китобим берилмаса…
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
26. ва ҳисоб-китоб қандайлигини билмасам эди.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
27. Эҳ, қани эди, ўша (дунёдаги ўлим) ҳал қилувчи бўлса эди.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ
28. Мол-мулким менга асқотмади.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
29. Менинг салтанатим ҳам ҳалок бўлди».
ﯼ ﯽ ﯾ
30. «Тутинглар уни ва кишанланглар уни!!!
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
31. Сўнгра дўзахга солинглар уни!!!
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
32. Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!»
ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
33. Чунки у Буюк Аллоҳга иймон келтирмаган эди.
ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
34. Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
35. Бас, бугунги кунда унга бу ерда бирон қадрдон дўст йўқ.
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
36. Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
37. Уни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
38. Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
39. Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
40. Албатта, у (Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
41. Ва у шоирнинг сўзи эмас. Нақадар оз ишонасизлар а!
ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
42. Ва у фолбиннинг сўзи ҳам эмас. Нақадар оз эслайсизлар!
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
43. Оламлар Роббидан нозил қилингандир.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
44. Ва агар у Бизга баъзи ёлғон сўзларни тўқиганида…
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
45. Биз уни қудрат билан албатта тутган бўлар эдик.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
46. Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесамиз.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
47. Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қолувчи бўлмас.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
48. Ва албатта, у (Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
49. Ва албатта, Биз сизларнинг ичингизда ёлғонга чиқарувчилар борлигини билиб турамиз.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
50. Ва албатта, у кофирлар учун ҳасратдир.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
51. Ва албатта, у аниқ ҳақиқатдир.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
52. Бас, улуғ Роббингнинг исмини поклаб ёд эт!