1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Мулк
Махмуд Халил Хусорий - Мулк
00:00
/
00:00

Мулк сураси

Маккада нозил бўлган. 30 оятдан иборат.

Ушбу сураи карима ўзининг биринчи оятида келган «Мулк» – «подшоҳлик» сўзи билан номланган. Кўпчилик уни ўзининг биринчи сўзи билан номлаб, Таборак сураси деб ҳам атайдилар.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, бу сура ҳам ақийда масаласини муолажа қилади. Мулк сураси учта бош мақсадни ўз ичига олган:

1. Аллоҳнинг азамати, тирилтириш ва ўлдиришга қодирлигини баён қилиш;

2. Аллоҳнинг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш;

3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлишидан хабар бериш.

Сура биринчи мақсадни тушунтириш билан бошланади. Бутун мулк ва ҳукмронлик Аллоҳ таолонинг қўлидалиги, Аллоҳ таоло бутун борлиқнинг Бошқарувчиси экани, барча нарса Унга бўйин эгиши, Аллоҳ ҳамма нарсани Ўзи яратиши – йўқдан бор қилиши, жон ато этиши ва ўлдириши ҳақида сўз кетади.

Сўнг етти осмоннинг яратилиши, Аллоҳ таоло бу дунё осмонини юлдузлар билан зийнатлаб қўйгани ва буларнинг барчаси Унинг ягоналиги ва қудратига далил эканига ишора қилинади.

Шундан кейин Аллоҳ таоло сиз билан бизга ўрнак тарзида гуноҳкорлар ҳақида батафсил хабар беради. «Улар ғазабидан ёрилиб кетай деб қайнаб турган жаҳаннамни кўрадилар», – дейди Ҳақ субҳанаҳу ва таоло. Сурада кофирлар билан мўминларнинг борадиган жойлари таққосланади.

Аллоҳ таоло Ўз улуғлиги ва қудратига далил ҳамда ҳужжатлар келтирганидан сўнг, ғазаби ва азобидан эҳтиёт бўлишга даъват қилади.

Сураи кариманинг охирида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларини ёлғонга чиқармоқчи бўлганларга Аллоҳ таолонинг азоби тушишидан огоҳлантирилади.

Шунинг учун бу сура «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам аталади, чунки у бандаларни катта азобдан сақлайди. Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», – деганлар. Келинг энди, азизлар, Аллоҳнинг иродаси билан сураи каримани тафсир қилишга киришайлик.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
1. Подшоҳлик Ўз қўлида бўлган Зот баракотли, улуғ бўлди. У ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
2. У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
3. У етти осмонни табақама-табақа яратган Зотдир. Роҳманнинг яратганида ҳеч тафовут кўрмассан. Қайта назар сол! Бирор камчилик кўряпсанми?
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
4. Сўнг такрор-такрор назар сол, назар истаганини топа олмай, сенга ҳориб-чарчаган ҳолда қайтадир.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
5. Ва батаҳқиқ, дунё осмонини чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва уларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик. Ва у(шайтон)ларга ловуллаган олов азобини тайёрлаб қўйдик.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
6. Ўз Роббларига куфр келтирганлар учун жаҳаннам азоби бордир ва у қандай ҳам ёмон борар жой!
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
7. Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида унинг ҳанграган овозини эшитурлар, у эса қайнаб турадир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
8. У ғазабдан ёрилиб кетай дер. Ҳар сафар унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?» – деб сўрарлар.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
9. Улар: «Ҳа, дарҳақиқат, бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз (уни) ёлғончига чиқардик ва: «Аллоҳ ҳеч нарса нозил қилгани йўқ, сизлар катта залолатдасизлар, холос», – дедик», – дейишар.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
10. Ва улар: «Агар қулоқ осганимизда ёки ақл юритганимизда эди, ловуллаган олов соҳиблари орасида бўлмаган бўлар эдик», – дерлар.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
11. Бас, улар ўз гуноҳларини эътироф этдилар. Йўқолсин ловуллаган олов соҳиблари!
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
12. Албатта, ўз Роббларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
13. Ва сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўкслардагини ҳам ўта билувчидир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
14. Яратган Зотнинг Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У ўта латофатлидир, ўта хабардордир.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
15. У сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг. Ва тирилиш ҳам Унинг саридир.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
16. Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми?
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
17. Ёки осмондаги Зот сизларга тошли бўрон юборишидан омонда бўлдингизми? Бас, албатта, огоҳлантириш қандай бўлишини биласизлар.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
18. Ва дарҳақиқат, улардан аввалгилар ҳам ёлғонга чиқарган эдилар. Бас, инкорим қандай бўлди?!
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
19. Устиларида қанот ёйиб ва йиғиб (учаётган) қушларни кўрмадиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб тургани йўқ. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
20. Роҳмандан бошқа сизларга ёрдам берадиган лашкар ким ўзи? Кофирлар алдовдан бошқа ҳеч нарсада эмаслар!
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
21. У ризқни тортиб қўйса, сизга ризқ берадиган ким ўзи?! Йўқ! Улар саркашликда ва (ҳақдан) қочишда бардавом бўлдилар.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
22. Юзтубан қоқилиб юраётган киши ҳидоятдами ёки тўғри йўлдан қоматини тик тутиб бораётган кишими?
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
23. Айт: «У сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга қулоқни ва кўзларни ва дилларни берган Зотдир. Нақадар оз шукр қиласизлар-а?!»
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
24. Айт: «У сизларни ер юзида яратиб, кўпайтирган Зотдир. Ва Унинг ҳузурига тўпланурсизлар».
ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
25. Ва улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон?» – дерлар.
ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ
26. Айт: «Албатта, илм фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ва албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
27. Бас, у(азоб)ни яқиндан кўрганларида, куфр келтирганларнинг юзлари қораядир. Ва уларга: «Сўраган нарсангиз шу бўлур», – дейилур.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
28. Айт: «Айтинглар-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бўлганларни ҳалок қилса ёки раҳм қилса, кофирларни аламли азобдан ким қутқариб қоладир?!»
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
29. Айт: «У Роҳмандир, биз Унга иймон келтирдик ва Унгагина таваккул қилдик. Бас, ким очиқ-ойдин залолатда эканини тезда билурсизлар».
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
30. Айт: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким оқин сувни келтирур?»