1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Жумуъа
Махмуд Халил Хусорий - Жумуъа
00:00
/
00:00

Жумуъа сураси

Мадинада нозил бўлган. 11 оятдан иборат.

Бу сура Софф сурасидан сўнг нозил бўлган. Мавзуси Софф сурасида кўтарилган масалаларга ўхшаш, лекин бошқача, ўзига хос услуб билан муолажа қилинади. Суранинг номидан ҳам маълум бўлиб турибдики, унда жума намози ҳақида сўз кетади. «Жума» – ўзбек ва бошқа туркий тилларда арабча «жумуъа» сўзининг бир оз бузиб талаффуз этилишидир. «Жумуъа» сўзи аслида «жамъ» («жамланиш») сўзидан олинган. Чунки жума куни мусулмонлар ўзларининг оммавий катта жамоатли намозларига жамланадилар. Аллоҳ таоло мусулмон бандаларига бу жамоат намозининг айнан шу кунда ўқилишини фарз қилган.

Сураи карима Ислом дини инсоният учун Аллоҳнинг раҳмати эканини, ушбу дин ила араблар ширк ва залолатдан халос бўлганликларини, бу дин башариятнинг барча дардларига малҳам эканини баён қилади.

Сўнгра яҳудийлар ҳақида, Аллоҳ таоло Таврот ҳукмларига амал қилишга буюрган бўлишига қарамай, уларнинг йўлдан озганликлари, Аллоҳнинг динидан юз ўгириб кетганликлари тўғрисида ҳикоя қилинади.

Ундан кейин жума намози ҳукмлари ҳақида сўз кетади. У намозга азон айтилиши билан мўминлар масжидларга шошилишлари зарурлиги, бу вақтда савдо-сотиқ ҳаром бўлиши баён қилинади. Намозга бормай, тижорат ва ўйин-кулги билан машғул бўлишнинг оқибати ёмон бўлиши таъкидланади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
1. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар барча нарсанинг эгаси, барча айблардан холи, ўта иззатли, ўта ҳикматли Аллоҳни поклаб ёд этадир.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
2. У саводсизларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир. Ҳолбуки, улар илгари очиқ ойдин залолатда эдилар.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
3. Ва улардан ҳали уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва Унинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
4. Бу Аллоҳнинг фазлидир, уни Ўзи хоҳлаган кишига берадир. Аллоҳ буюк фазл эгасидир.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
5. Зиммаларига Таврот юклатилган, сўнгра унга амал қилмаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли нақадар ёмон! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
6. «Эй яҳудий бўлганлар, албатта, сиз бошқа одамлардан фарқли ўлароқ, «Аллоҳнинг авлиёларимиз», деб даъво қиладиган бўлсангиз, бас, ўлимни орзу қилинг, агар ростгўй бўлсангиз», – деб айт.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
7. Улар қўллари тақдим қилган нарсалар туфайли ҳеч қачон уни орзу қилмаслар. Аллоҳ золимларни ўта билувчидир.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
8. «Аниқки, сиз қочаётган ўлим албатта сизга йўлиқувчидир. Сўнгра ғайб ва ошкорни билувчининг ҳузурига қайтарилурсиз. У сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини беради», деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
9. Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
10. Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
11. Ва улар тижорат ёки ўйин-кулги кўрганларида, у томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгидан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт.