1440 йил 18 жумадул аввал | 2019 йил 24 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ар-Роҳман
Махмуд Халил Хусорий - Ар-Роҳман
00:00
/
00:00

Ар-Роҳман сураси

Маккада нозил бўлган. 78 оятдан иборат

Кўпчилик мутахассислар бу сураи кариманинг Мадинада нозил бўлганини таъкидласалар-да, Маккада нозил бўлган, деювчилар ҳам оз эмас. Маълумки, Қуръони Карим оятларининг маккий ва маданий эканини билишнинг ўз қоидалари бор. Ана шу қоида ва белгилар нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, Ар-Роҳман сураси маккий экани ғолиб бўлади.

Бу сураи кариманинг номи унинг биринчи оятидан олинган бўлиб, «Ар-Роҳман» Аллоҳнинг сифатларидан биридир. Бу муборак сўзнинг маъноси ҳақида тафсиримизнинг аввалида батафсил баёнот берилган.

Имом Байҳақий ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳудан қилган ривоятда Набий алайҳиссалом: «Ҳар бир нарсанинг келини бор, Қуръоннинг келини Ар-Роҳман сурасидир», – деганлар. Чунки бу сураи карима худди келинлар ўз безаклари ила бошқалардан фарқланиб тургандек, ўзига хос услуби билан бошқа суралардан ажралиб туради.

Маккий сураларнинг асосий мавзуси бўлган ақийда асослари масаласи бу суранинг ҳам мавзусидир. Сурада ҳам жинларга, ҳам инсонларга хитоб қилинади.

Суранинг аввалида Аллоҳ таолонинг очиқ-ойдин неъматлари, жумладан, Қуръоннинг таълими, баён қилиш қобилияти, қуёш, ой, юлдуз ва бошқалар зикр қилинади.

Бандалар ушбу неъматларга шукр келтиришлари лозимлиги асосий мақсадлардан биридир.

Сўнгра қиёмат кунининг тайёргарлиги инсонга ҳам, жинларга ҳам лозимлиги уқтирилади, у Куннинг даҳшатлари сифатланади.

Ва, ниҳоят, сура Аллоҳ таолони улуғловчи оятлар билан тугайди.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭷ ﭸ
1. Роҳман…
ﭹ ﭺ ﭻ
2. Қуръонни ўргатди.
ﭼ ﭽ ﭾ
3. Инсонни яратди.
ﭿ ﮀ ﮁ
4. Унга баённи ўргатди.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
6. Қуёш ва ой ҳисобдадир.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
7. Осмонни баланд кўтарди ва мезонни ўрнатди…
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
8. тарозида ҳаддингиздан ошмаслигингиз учун.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
9. Адолат ила ўлчанг ва тарозидан уриб қолманг.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
10. Ва ерни халойиқ учун қўйди.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
11. Унда мева-чева ва гулкосали хурмолар бор.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
12. Ва сомонли донлар ҳамда райҳонлар бор.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
13. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
14. Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
15. Ва жинларни ўтнинг алангасидан яратди.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
16. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
17. У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббидир.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
18. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
19. Икки денгизни учрашадиган қилиб оқизиб қўйди.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
20. Ўрталарида тўсиқ, ошиб ўтолмаслар.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
21. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
22. У иккисидан дур ва маржон чиқар.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
23. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
24. Денгизда елканлари ила баланд тоғлар каби сузиб юрувчилар ҳам Уникидир.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
25. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
26. (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
27. Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
28. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
29. Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
30. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
31. Албатта, сизлар учун вақт топамиз, эй инсу жинлар!
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
32. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
33. Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат султон (илм) ила чиқа олурсиз, холос.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
34. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
35. Устингиздан ўт алангаси ва қуюқ тутун юборилур. Бас, қутула олмассиз.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
36. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
37. Осмон ёрилиб, мойга ўхшаш қирмизи тусга кирганда...
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
38. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
39. Бас, у Кунда инс ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас.
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
40. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
41. Жиноятчилар сиймоларидан билиниб турар. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
42. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
43. «Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шудир!»
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
44. Улар у (жаҳанам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланурлар.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
45. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
46. Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
47. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭺ ﭻ ﭼ
48. У(жаннат)лар шох-новдалидирлар.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
49. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
50. Икковларида икки оқар булоқ бор.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
51. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
52. Икковларида ҳар мевадан жуфт навлар бор.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
53. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
54. Астарлари истабрақ(қалин ипак)дан бўлган тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳолларида...
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
55. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
56. Уларда нигоҳини тийган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган(ҳур)лар бор.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
57. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
58. У(ҳур)лар худди ёқут ва маржондай.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
59. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
60. Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
61. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
62. У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
63. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﯳ ﯴ
64. Икковлари ям-яшилдир.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
65. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
66. Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор.
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
67. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
68. Икковларида мева-чева, хурмо ва анорлар бор.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
69. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
70. Уларда яхшилар, гўзаллар бор.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
71. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
72. Чодирларда сақланган ҳурлар бор.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
73. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
74. Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
75. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
76. Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳолларидадир.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
77. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
78. Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббингнинг исми баракотли, улуғ бўлди.
Топ рейтинг www.uz Openstat