1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ҳужурот
Махмуд Халил Хусорий - Ҳужурот
00:00
/
00:00

Ҳужурот сураси

Мадинада нозил бўлган. 18 оятдан иборат.

«Ҳужурот» – «ҳужралар» деганидир. Суранинг ичидаги «...сени ҳужралар ортидан чақираётганлар...» оятидан олинган ушбу сўз сурага исм бўлиб қолган. Ҳужурот сураси ўн саккиз оятдан иборат бўлишига қарамай, унинг ичида ўн саккиз минг оламга татигулик маънолар бор. Зеро, ушбу сура шариат ва ақийдага оид улкан ҳақиқатларни ўз ичига олган. Бу сураи каримани уламоларимиз «Одоб ва ахлоқ сураси» деб ҳам атайдилар. Чунки Ҳужурот сурасида мўмин кишининг Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан одоби, Набий алайҳиссаломга нисбатан одоби, ўзига нисбатан ва бошқаларга нисбатан одоби баён қилинган. Сураи карима аввалидан охиригача одоб масаласини атрофлича муолажа қилади.

Биринчи оятдаёқ Аллоҳ ва Расулдан, Қуръон ва Суннатдан аввал ўзича фикр ёки ҳукм айтмаслик одобига амр бўлади.

Кейин Пайғамбар алайҳиссолату вассаломнинг ҳузурларида овозни баланд кўтармаслик одоби, Расули Акрам алайҳиссалом билан доимо камоли одоб ила муомала қилиш масаласи, фосиқ одам келтирган хабарни текшириб кўриш, шошма-шошарлик билан унга ишониб, бир иш қилиб қўймаслик ва кейин надомат чекиб юрмаслик, Набий алайҳиссаломга ўз фикрини мажбур қилиб ўтказмаслик, мўмин-мусулмонларнинг орасини ислоҳ қилиш, ҳаддидан ошиб, зулмкор бўлганларни, уруш қилиб бўлса ҳам, зулмдан қайтариш, ислоҳ қилиш жараёнида адолатли бўлиш, доимо мўмин-мусулмонларнинг дўст-биродарлиги йўлида ҳаракат қилиш, иймон аҳлини масхаралашдан, яхши кишилардан бадгумон бўлишдан тийилиш, кишиларга лақаб қўйиб, камситишдан, жосуслик қилишдан сақланиш, хусусан, ботил аҳллари фойдасига аҳли хайрлар кетидан жосуслик қилишни тарк этиш, ғийбатчиликни ташлаш, иймон аҳлини айблашдан, ҳасабу насаб, миллатчилик асосидаги ўзаро фахрланишдан воз кечиш, Ислом ва иймонни миннат қилишни тарк этиш каби зарур масалалар муолажа қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
1. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан ва Унинг Расулидан олдин ўтманглар. Ва Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
2. Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Набийнинг овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек, баланд сўзламанг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
3. Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларини пастлатганлар – ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақво учун имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва буюк ажр бор.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
4. Албатта, сени ҳужралар ортидан чақираётганларнинг кўплари ақл юритмаслар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
5. Агар уларнинг ҳузурига чиққунингча сабр қилганларида, ўзлари учун яхши бўларди. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
6. Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
7. Ва билингларки, албатта, ичларингизда Аллоҳнинг Расули бордир. Агар у кўп ишларда сизга итоат қилса, албатта, қийинчиликка дучор бўлардингиз. Лекин Аллоҳ сизларга иймонни севимли қилди ва уни қалбларингизда зийнатлади ва сизларга куфрни, фисқни ва исённи ёмон кўрсатди. Ана ўшалар тўғри йўлда юрувчилардир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
8. Бу Аллоҳдан фазл ва неъматдир. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
9. Агар мўминлардан икки тоифа урушиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг. Агар улардан бири иккинчисига тажовуз қилса, сиз тажовуз қилганига қарши, то у Аллоҳнинг амрига қайтгунича урушинг, агар қайтса, бас, ўрталарини адолат билан ислоҳ қилинг. Адолат қилинг, албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни суядир.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
10. Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингизнинг ўртасини ислоҳ қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ
11. Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасинлар), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золимлардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
12. Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Бирортангиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани қабул қилувчидир, раҳмлидир.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
13. Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
14. Аъробийлар: «Иймон келтирдик», – дейишди. «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин «Бўйсундик», – денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ. Агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, У Зот амалларингиздан ҳеч нарса камайтирмас. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
15. Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар содиқлардир.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
16. «Аллоҳга динингизни билдирмоқчимисиз? Ва ҳолбуки, Аллоҳ осмонлару ердаги нарсани биладир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир», – деб айт.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
17. Сенга мусулмон бўлганларини миннат қилурлар. «Менга Исломингизни миннат қилманг. Балки агар содиқ бўлсангиз, Аллоҳ сизни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур», – деб айт.
ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
18. Албатта, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини билур. Ва Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб турувчидир.