1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ғофир
Махмуд Халил Хусорий - Ғофир
00:00
/
00:00

Ғофир сураси

Маккада нозил бўлган. 85 оятдан иборат.

«Ғофир» сўзи «кечирувчи», «гуноҳларни мағфират қилувчи» деган маъноларни англатади. «Ғофир» Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири бўлиб, суранинг аввалида ушбу исм зикр қилингани учун унга ном бўлиб қолган.

Бу сураи карима Мўмин сураси деб ҳам аталади. Бу ном унинг йигирма саккизинчи оятидаги «Фиръавн аҳлидан бўлган мўмин киши...» жумласидан олингандир.

Сураи кариманинг асосий мавзуси иймон билан куфр, ҳақ билан ботил орасидаги курашни васф этишдан иборатдир. Унда ҳақ йўлидаги даъватга қарши турган унсурлар фош қилинади. Туғёнга кетганларнинг оқибати кўрсатилади.

Ғофир сурасининг аввалида Аллоҳ таолонинг баркамол сифатлари, Унинг қудратига далолат қилувчи оят-белгилар баён этилади. Кейин эса кофирларнинг бу оят-белгиларга қарши тортишувлари, баҳслари ҳақида хабар берилади.

Сўнгра ўтган қавмлардан куфр йўлини тутганлари қандай ҳалокатларга учраганлари ҳикоя қилинади.

Даҳшатли ва қўрқинчли бир ҳолатда Аршни кўтариб турувчиларнинг қандай илтижо қилиши сўзланади.

Шунингдек, қиёмат кунидаги турли манзаралар, у Куннинг даҳшатлари ҳам тасвирланади. Ҳисоб-китоб учун Роббул оламиннинг ҳузурида халойиқнинг қўрқиб туришлари, ҳамма-ҳамманинг амалига яраша жазо ёки мукофот берилиши васф қилинади.

Кейин иймон ва туғён қиссаси бошланади. Бу қиссада Мусо алайҳиссалом иймоннинг тимсоли сифатида, Фиръавн эса туғённинг тимсоли сифатида тасвирланади.

Шунингдек, сурада борлиқдаги Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига далолат қилувчи баъзи мавжудотлар ҳам зикр этилади. Мўмин билан кофир орасидаги фарққа мисол келтирилади.

Ниҳоят, Ғофир сурасининг сўнгида кофирлар ва туғёнга кетганларнинг оқибати нима бўлиши баён қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭤ ﭥ
1. Ҳа мим.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
2. Китобнинг нозил қилиниши ўта иззатли, ўта билувчи Аллоҳ томонидандир.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
3. У Зот гуноҳни мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи, иқоби шиддатли ва фазлу карам соҳибидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Қайтиб бориш Унинг Ўзигагинадир.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
4. Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақат куфр келтирганларгина талашиб-тортишурлар. Бас, уларнинг юртларда айланиб юришлари сени алдаб қўймасин.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
5. Улардан олдин Нуҳ қавми ва уларнинг ортидан келган фирқалар ҳам ёлғончига чиқарган эдилар. Ҳар уммат ўз расулини тутишга қасд қилди ва ҳақни йўқотиш учун ботил ила тортишди. Бас, Мен уларни тутдим. Бас, иқобим қандай бўлди?!
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
6. Куфр келтирганларга ҳам Роббингнинг (азоб) сўзи худди ана шундай ҳақ бўлди. Албатта, улар олов соҳибларидир.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
7. Аршни кўтариб турганлар ва унинг атрофидагилар Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтурлар, Унга иймон келтирурлар ва иймон келтирганларга мағфират сўрарлар: «Роббимиз, раҳматинг ва илминг ила ҳар бир нарсани қуршагансан, бас, тавба қилиб, йўлингга эргашганларни мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
8. Роббимиз, уларни ҳам, оталаридан, жуфтларидан ва зурриётларидан аҳли солиҳ бўлганларини ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган адн жаннатларига киритгин. Албатта, Сен Ўзинг ўта иззатлисан, ўта ҳикматлисан.
ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
9. Ва уларни ёмонликлардан сақла, ўша Куни кимни ёмонликлардан сақласанг, батаҳқиқ, унга раҳм қилибсан. Ана ўша буюк ютуқдир», (дерлар).
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
10. Албатта, куфр келтирганларга: «Иймонга чақирилганингизда куфр келтирган чоғингиздаги Аллоҳнинг нафрати сизнинг ўзингизга (ҳозирги) нафратингиздан каттароқдир», – деб нидо қилинур.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
11. Улар: «Роббимиз, бизни икки марта ўлдирдинг, икки марта тирилтирдинг. Бас, гуноҳларимизни эътироф этдик. Энди чиқишнинг бирон йўли борми?» – дедилар.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
12. Бу Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига даъват қилинганида, куфр келтирганингиз, Унга ширк келтирилса, иймон келтирганингиз учундир. Бас, ҳукм Олий ва Улуғ Аллоҳникидир.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
13. У сизга оят(белги)ларини кўрсатадиган, осмондан сизга ризқ туширадиган Зотдир. Фақат кўп тавба қиладиган кишигина англар.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
14. Бас, агар кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холис қилган ҳолингизда илтижо қилинг.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
15. У даражаси юксак, Арш эгасидир. У Ўз амри ила бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мулоқот кунидан огоҳлантириш учун руҳни нозил қилур.
ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
16. Ўша Кунда улар зоҳир бўлурлар. Аллоҳга улардан бирон нарса махфий қолмас. Бугун подшоҳлик кимники?! Ягона, Қаҳҳор Аллоҳникидир!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
17. Бугунги кунда ҳар бир жон ўзи қилган касбга яраша жазо олур. Бугунги кунда зулм йўқдир. Албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
18. Уларни яқинлашувчи Кундан огоҳлантир. Ўшанда юраклар бўғизга тиқилиб, ғам-ғуссага тўлиб турарлар. Золимлар учун ҳеч бир қадрдон ҳам, итоат қилинадиган шафоатчи ҳам йўқ.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
19. У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур.
ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
20. Аллоҳ ҳақ ила ҳукм қилур. Ундан ўзга илтижо қилаётганлари эса ҳеч нарса билан ҳукм қилмаслар. Албатта, Аллоҳнинг Ўзи ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
21. Ер юзида юриб, ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки, ўшалар улардан кўра қувватлироқ ва ер юзида асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли тутди. Уларга Аллоҳдан ўзга бирорта сақловчи бўлмади.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
22. Бунга сабаб, уларга расуллари очиқ ойдин ҳужжатлар билан келар эдилар, улар эса куфр келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни тутди. Албатта, У кучли ва иқоби шиддатлидир.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
23. Батаҳқиқ, Мусони Ўз оятларимиз ва очиқ-ойдин ҳужжат ила юбордик…
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
24. Фиръавнга, Ҳомонга ва Қорунга. Бас, улар: «(Бу) сеҳргар ва каззоб», – дедилар.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
25. У (Мусо) уларга ҳузуримиздан ҳақ ила келган чоғда улар: «У билан бирга иймон келтирганларнинг ўғилларини қатл қилинглар, қизларини тирик қолдиринглар», – дедилар. Кофирларнинг ҳийласи залолатдан бошқа нарса эмас.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
26. Фиръавн: «Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. Майли, Роббига дуо қилсин. Албатта, мен унинг динингизни алмаштиришидан ва ер юзида бузғунчилик чиқаришидан қўрқмоқдаман», – деди.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
27. Мусо: «Албатта, мен Роббим ва Роббингиз бўлган Зотдан ҳисоб кунига иймон келтирмайдиган ҳар бир мутакаббирдан паноҳ сўрайман», – деди.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
28. Оли Фиръавндан бўлган, иймонини беркитиб юрадиган бир мўмин киши деди: «Бир одамни «Роббим Аллоҳдир», дегани учун ўлдирасизларми?! Ҳолбуки, у сизга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келмишдир. Агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўзига зарар. Агар ростгўй бўлса, унда у ваъда қилаётган баъзи мусибатлар сизга етар. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошган, каззоб шахсни ҳидоят қилмас.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
29. Эй қавмим, бугунги кунда подшоҳлик сизникидир. Ер юзида юзага чиқиб турибсизлар. Агар бизга Аллоҳнинг азоби келса, унда бизга ким ёрдам беради?!» Фиръавн: «Мен сизга ўзим кўраётган нарсадан бошқани кўрсатмасман ва сизларни тўғрилик йўлидан бошқага «ҳидоят» қилмасман», – деди.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
30. Иймон келтирган киши деди: «Эй қавмим, албатта, мен сизга ҳам бошқа фирқалар кунига ўхшаш кун(бўлиши)дан қўрқаман...
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
31. Худди Нуҳ қавми, Од, Самуд ва улардан кейингилар ҳолига ўхшаш. Аллоҳ бандаларга зулмни ирода қилмас.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
32. Эй қавмим, албатта, мен сизлар учун нидолашув кунидан қўрқаман.
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ
33. Сиз ортга қараб қочадиган Кундан. Сиз учун Аллоҳдан ҳеч бир қутқарувчи йўқ. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унга ҳидоят қилувчи йўқ.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
34. Батаҳқиқ, бундан олдин Юсуф очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келди. Бас, у ўзингизга келтирган нарсага шак келтириб, туриб олдингиз. Ниҳоят, у вафот этган пайтда: «Аллоҳ ундан кейин расул юбормас», – дедингиз. Аллоҳ шундай қилиб, ҳаддан ошувчи ва шубҳачи кимсани залолатга кетказади.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
35. Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ наздида ҳам, иймон келтирганлар наздида ҳам қаттиқ нафратга қоладилар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбга тамға босар».
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
36. Фиръавн деди: «Эй Ҳомон, менга бир баланд қаср бино қил, шояд, сабабларга етсам –
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
37. осмонларнинг сабабларига – сўнгра Мусонинг Илоҳига боқсам. Албатта, мен уни ёлғончи деб гумон қилмоқдаман». Шундай қилиб, Фиръавнга унинг ёмон амали чиройли кўрсатилди ва у йўлдан тўсилди. Фиръавннинг ҳийласи зиёндан бошқа нарса эмас.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
38. Иймон келтирган киши деди: «Эй қавмим, менга эргашинглар, сизни тўғри йўлга ҳидоят қилурман.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
39. Эй қавмим, бу дунё ҳаёти вақтинчалик бир матоҳ, холос. Албатта, охират барқарорлик диёридир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
40. Ким бирор ёмонлик қилса, фақат ўшанга яраша жазо олади, холос. Эркакдир, аёлдир, ҳар ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар, у ерда ҳисобсиз ризқланурлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
41. Эй қавмим, нечун мен сизни нажотга чақирсам, сиз мени оловга чақирурсиз?!
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
42. Аллоҳга куфр келтиришимга ва ўзим билмаган нарсани Унга ширк келтиришимга чақирмоқдасиз. Ҳолбуки, мен сизни ўта иззатли, кўплаб мағфират қилувчига чақирмоқдаман.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
43. Ҳеч шубҳа йўқки, албатта, сиз мени чақираётган нарсанинг дунёда ҳам, охиратда ҳам даъватга ҳаққи йўқдир. Албатта, қайтиб боришимиз Аллоҳгадир. Албатта, ҳаддан ошувчилар, ана ўшалар олов соҳибларидир.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
44. Ҳали мен сизга айтаётган гапларни эслайсизлар. Ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир».
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
45. Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади ва оли Фиръавнни ёмон азоб ўраб олди.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
46. У ўт-оловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. Соат қоим бўлганида эса: «Оли Фиръавнни энг ашаддий азобга киритинглар», (дейилур).
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
47. Ўшанда оловда бир-бирлари ила тортишурлар. Бас, заифлар мутакаббирлик қилганларга: «Албатта, биз сизга эргашувчи бўлган эдик. Энди сиз бизни олов насибасидан қутқарувчимисиз?!» – дерлар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
48. Мутакаббирлик қилганлар: «Албатта ҳаммамиз унинг ичидамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ бандалар орасида ҳукм чиқариб бўлди», – дерлар.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
49. Оловда турганлар жаҳаннам қўриқчиларига: «Роббингизга дуо қилинглар, биздан бирор кун азобни енгиллатсин», – дедилар.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ

50.

Улар: «Сизга расулларингиз очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келмаганмидилар?!» – дедилар. Улар: «Оре», – дейишди. Улар: «Бас, дуо қилаверинглар. Кофирларнинг дуоси залолатдан бошқа нарса эмас», – дедилар.

ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
51. Албатта, Биз расулларимизга ва иймон келтирганларга дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган Кунда ҳам нусрат берурмиз.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
52. У Кунда золимларга маъзиратлари наф бермас. Уларга лаънат бўлғай ва уларга ёмон диёр бўлғай.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
53. Батаҳқиқ, Мусога ҳидоятни бердик ва Бану Исроилни Китобга ворис қилдик…
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
54. ақл эгалари учун ҳидоятчи ва эслатма қилиб.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
55. Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Гуноҳинг учун истиғфор айт. Эртаю кеч Роббингга ҳамд ила тасбеҳ айт.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
56. Албатта, Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжатсиз талашиб-тортишадиганларнинг кўксларида кибрдан ўзга нарса йўқ. Улар унга етишувчи эмаслар. Бас, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
57. Албатта, осмонлару ерни яратиш одамларни яратишдан каттароқдир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
58. Кўр билан кўрувчи баробар бўлмас. Иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар билан ёмонлик қилувчи ҳам. Жуда ҳам кам эслайсизлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
59. Албатта, Соат келувчидир. Унда шубҳа йўқ. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
60. Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», – деди.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
61. Аллоҳ сизга сукунат топишингиз учун кечани, кўрсатувчи этиб кундузни қилиб берган Зотдир. Албатта, Аллоҳ одамларга нисбатан фазлу марҳамат соҳибидир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
62. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир, ҳар бир нарсанинг яратувчисидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?!
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
63. Аллоҳнинг оятларини инкор қиладиганлар ана шундай бурилиб кетурлар.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
64. Аллоҳ сизга ерни қароргоҳ, осмонни том қилган ва сизларнинг суратларингизни гўзал суратда қилган, сизларга пок нарсалардан ризқ берган Зотдир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, оламларнинг Робби – Аллоҳ баракотли бўлди.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
65. У Зот тирикдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Унга динни холис қилган ҳолда дуо қилинг. Оламларнинг Робби – Аллоҳга ҳамд бўлсин.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
66. «Албатта, мен ўзимга Роббимдан очиқ-ойдин ҳужжатлар келган пайтда сиз илтижо этаётган нарсаларга ибодат қилишдан қайтарилганман ва оламларнинг Роббига таслим бўлишга амр этилдим», – деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
67. У сизни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра «алақа»дан яратган Зотдир. Сўнгра сизни гўдак ҳолингизда чиқарур. Сўнгра камолга етишингиз учун, сўнгра қари бўлишингиз учун (улғайтирур). Ичингизда ундан олдин вафот этадиганлар ҳам бўлур. (Булар) белгиланган ажалга етишингиз учундир. Шоядки, ақл юритсангиз.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
68. У тирилтирадиган ва ўлдирадиган Зотдир. Қачонки бирор ишни ҳукм қилса, «Бўл!» – дейди, холос. Бас, у бўладир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
69. Аллоҳнинг оятлари ҳақида талашиб-тортишадиганларни кўрмайсанми? Қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
70. Китобни ва Биз расулларимиз ила юборган нарсани ёлғонга чиқарганлар тезда билурлар.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
71. Ўшанда улар бўйинларида кишанлар ва занжирлар ила тортилурлар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
72. Ўта қайноқ сувда, сўнгра ўтда куйдирилурлар.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
73. Сўнгра уларга айтилди: «Ширк келтириб юрган нарсаларингиз қани…
ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
74. Аллоҳдан ўзга?!» Улар: «Биздан йўқолиб қолдилар. Йўқ. Олдин ҳеч нарсага илтижо қилмаган эдик», – дедилар. Аллоҳ кофирларни шундай қилиб залолатга кетказур.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
75. Мана шулар ер юзида ноҳақдан шодланиб юрганингиз ва кибру ҳавога берилиб юрганингиз учундир.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
76. Жаҳаннам эшикларидан унда мангу қолувчи бўлган ҳолингизда киринглар. Мутакаббирларнинг турар жойи қандай ҳам ёмон!
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
77. Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Энди ёки сенга уларга ваъда қилган нарсаларимизнинг баъзиларини кўрсатурмиз ёки сени вафот эттирурмиз. Бас, Бизгагина қайтарилурлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
78. Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам расуллар юборганмиз. Улардан кимнингдир қиссасини сенга айтдик ва улардан кимнингдир қиссасини сенга айтмадик. Аллоҳнинг изнисиз расулнинг оят (мўъжиза) келтириши ҳеч бўлган эмас. Бас, Аллоҳнинг амри келганда, ҳақ ила ҳукм чиқарилур ва ўшанда ботил иш қилиб юрувчилар зиён кўрурлар.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
79. Аллоҳ сизларга чорва ҳайвонларини, улардан баъзиларини минишингиз учун яратган Зотдир. Улардан баъзиларини ерсизлар.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
80. Уларда сиз учун манфаатлар бор. Улар устида кўксларингиздаги ҳожатларга етишишингиз учундир. Уларда ва кемаларда ташилурсиз.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
81. Ва У Зот сизларга Ўз оят(белги)ларини кўрсатур. Бас, Аллоҳнинг қайси оят(белги)ларини инкор қилурсизлар?!
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
82. Ер юзида юриб, ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки, ўшалар булардан кўра қувватлироқ ва ер юзида асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, уларга касб қилган нарсалари асқотмади.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
83. Уларга расуллари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келганларида, улар ўзларидаги илм билан ҳовлиқдилар. Ва уларни ўзлари истеҳзо қилган нарса ўраб олди.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
84. Азобимизни кўрганларида: «Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига иймон келтирдик ва Унга шерик қилган нарсаларимизга куфр келтирдик», – дедилар.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
85. Азобимизни кўрганларидаги иймонлари уларга манфаат бера олмас эди. Аллоҳнинг бандаларига жорий бўлиб келган суннати шу. Ана ўшанда кофирлар зиён кўрдилар.