1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Намл
Махмуд Халил Хусорий - Намл
00:00
/
00:00

Намл сураси

Маккада нозил бўлган. 93 оятдан иборат.

Сураи каримада намл (чумоли) ҳақида ҳам сўз кетгани учун у шу ном билан аталган.

Бир тарафдан, бу нарса, яъни Қуръони Каримдек илоҳий дастур бўлмиш китобдаги бутун бошли бир суранинг «Чумоли сураси» деб номланиши ҳайвонот оламига эътиборни тортишдир. Ҳайвонот ҳам ўзига яраша бир олам бўлиб, улар ҳам инсонларга ўхшаш умматлар экани, уларга эътибор бериш, уларни ўрганиш зарурлиги сура ичидаги оятлардан фаҳмлаб олинади. Айниқса, ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом қиссаларида бу нарса алоҳида бўртиб туради.

Уламоларимизнинг таъкидлашларича, Намл сураси бевосита Шуаро сурасидан кейин нозил бўлган. Демак, икки сура бир-бирига яқин шароитда нозил бўлган. Шунинг учун ҳам уларнинг услубларида ўхшашлик, бир-бирига яқинлик бўлиши турган гап.

Бошқа маккий суралар каби, Намл сурасининг ҳам асосий мавзуси ақийда масаласидир. Сурада Аллоҳга ва охиратга иймон келтириш, фақат Яратганнинг Ўзигагина ибодат қилиш, у дунёда мукофот ёки жазога йўлиқишини назарда тутиб амал қилиш, ваҳийга ишониш, ғайбни фақат Аллоҳ таологина билишига таслим бўлиш, Аллоҳнинг яратувчи, ризқ берувчи эканига иймон келтириб, Унга шукр қилиш каби масалалар ёритилади.

Орада ушбу масалаларни чуқурроқ ёритиш учун ўтган умматларнинг қиссалари ҳам келтирилади. Уларда асосан мўминларнинг оқибати нима бўлган-у, кофирларники нима бўлганига алоҳида эътибор берилади.

Аввало, Мусо алайҳиссалом ва Фиръавнларнинг қиссалари келади. Довуд алайҳиссалом ҳам бир эслаб ўтилади, сўнгра Сулаймон алайҳиссалом ва Сабаъ маликаси қиссалари батафсил ёритилади.

Кейин Солиҳ алайҳиссалом ва Самуд қавми қиссаси келади. Охирида Лут алайҳиссалом ва у кишининг қавмлари ҳақида сўз юритилади. Албатта, бу қиссалар суранинг сиёқига мос равишда, янги қирралари кўрсатилган ҳолда ҳикоя қилинади.

Сўнгра Аллоҳ таолонинг Биру Борлигига далил ва ҳужжатлар, яратган махлуқотларидаги ажойиб хислатлар саналади. Қиёмат куни ва ундаги баъзи даҳшатли, қўрқинчли манзаралар баён этилади.

Суранинг охирида Аллоҳга ибодат қилишга, мусулмон бўлишга, Қуръон ҳидоятида юришга, Аллоҳнинг кўрсатган оят-белгиларидан ибрат олишга чақирилади.

Ўтган Шуаро сурасида Аллоҳ таолонинг «Роббул оламин» (Оламларнинг Робби – Тарбиячиси) деган сифати алоҳида бўрттириб кўрсатилган, кўпгина оятлар айнан ўша сифат атрофида фикр юритган эди. Намл сурасида эса Аллоҳ таолонинг «олимлик» сифатига – ҳамма нарсани билишига ва бу билишининг турли кўринишларда зоҳир бўлишига эътибор тортилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
1. То син. Ушбулар Қуръоннинг – очиқ-ойдин Китобнинг оятларидир.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
2. Мўминлар учун ҳидоят ва хушхабардир.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
3. Намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга аниқ ишонадиганларга.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
4. Албатта, Биз охиратга иймон келтирмайдиганларга амалларини чиройли кўрсатдик. Бас, улар тентираб юраверадилар.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
5. Ана ўшаларга ёмон азоб бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўрувчилардир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
6. Албатта, Қуръон сенга ўта ҳикматли, ўта билувчи Зот томонидан берилур.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
7. Эсла, Мусо ўз аҳлига: «Аниқки, мен бир ўт кўрдим. Тезда сизларга ундан бирор хабар ёки исинишингиз учун бир тутам чўғ келтирурман», – деди.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
8. Унга келганида: «Олов олдидаги ва атрофидаги шахсларга барака берилди ва оламларнинг Робби – Аллоҳ покдир!» – деб нидо қилинди.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
9. «Эй Мусо! Албатта, бу Менман! Ўта иззатли, ўта ҳикматли Аллоҳман!
ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
10. Ва асоингни ташла!» Унинг илон каби қимирлаётганини кўргач, орқасига қарамай қочди. «Эй Мусо! Қўрқма! Зеро, Менинг ҳузуримда расуллар қўрқмаслар!»
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
11. Лекин ким зулм қилса-ю, сўнгра ёмонлик кетидан унга яхшиликни бадал қилса, бас, Мен, албатта, ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
12. Қўлингни ёқангнинг ичига киргиз, бирон ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур. Фиръавн ва унинг қавмига қаратилган тўққиз мўъжиза орасида. Албатта, улар фосиқ қавм бўлдилар.
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
13. Бас, уларга оят(мўъжиза)ларимиз кўз очувчи бўлиб келганида: «Бу очиқ-ойдин сеҳрдир», – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
14. Ва ўзлари аниқ билиб турсалар ҳам, зулм ва кибр туфайли уларни инкор этдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлишига назар сол.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
15. Батаҳқиқ, Биз Довуд ва Сулаймонга илм бердик. Икковлари: «Бизни кўпгина мўмин бандаларидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», – дедилар.
ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
16. Ва Сулаймон Довудга ворис бўлди. У: «Эй одамлар, биз қушлар тилига ўргатилдик ва ҳар бир нарсадан берилди. Бу, албатта, очиқ-ойдин фазлдир», – деди.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
17. Сулаймонга унинг жин, инс ва қушлардан бўлган лашкарлари тўпланиб, тизилган ҳолда турдилар.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
18. Улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг лашкарлари билмасдан сизларни эзиб юбормасинлар», – деди.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
19. Бас, унинг сўзидан кулиб, табассум қилди ва: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муваффақ этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларинг сафига киргизгин», – деди.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
20. Ва қушларни текширди-да, деди: «Нега Ҳудҳудни кўрмаётирман? Ёки у ғойиблардан бўлдими?
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
21. Албатта, уни шиддатли азоб-ла азобларман, ёки сўйиб юборурман, ёхуд менга, албатта, очиқ-ойдин ҳужжат келтиражак».
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
22. Кўп ўтмай, у (Ҳудҳуд) келиб, деди: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
23. Дарҳақиқат, мен бир аёлни кўрдим. У уларнинг маликаси бўлиб, унга ҳар нарсадан берилган ҳамда унинг буюк тахти бор экан.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
24. Мен унинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ва шайтон уларга амалларини чиройли кўрсатиб, йўлдан тўсаётганини кўрдим. Бас, улар ҳидоят топмаслар.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
25. Осмонлару ердаги сирларни ошкор қиладиган, махфий қилган ва ошкор қилган нарсаларингизни биладиган Аллоҳга сажда қилмайдиларми?!
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
26. Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У буюк Аршнинг Роббидир». ﮆ
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
27. У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
28. Бу мактубимни олиб бориб, уларга ташла, сўнгра четга чиқиб, назар сол-чи, нима қайтарурлар».
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
29. У (Малика) деди: «Эй аъёнлар! Менга кароматли бир мактуб ташланди.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
30. Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
31. Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг», (дейилмишдир)».
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
32. У (Малика): «Эй аъёнлар! Менга бу ишимда фатво беринглар. Сизлар шоҳид бўлмагунингизча, мен бир ишга қатъий қарор қилмасман», – деди.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
33. Улар: «Биз куч-қувват эгаларимиз ва азму шижоат эгаларимиз. Иш ўзингга ҳавола. Нима амр қилишингни ўйлаб кўр», – дедилар.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
34. У (Малика) деди: «Албатта, подшоҳлар бирор шаҳар-қишлоққа кирсалар, уни бузиб ташларлар ва унинг азиз аҳлини хор-зор қилурлар. Ана шундай қилурлар.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
35. Мен уларга бир ҳадя юборурман, кўрай-чи, элчилар нима билан қайтар эканлар».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
36. (Элчиси) Сулаймонга келганида, у деди: «Сизлар менга мол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
37. (Эй элчи!) Сен уларга қайтиб бор. Бас, албатта, биз улар бас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор ҳолларида чиқарурмиз».
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
38. У (Сулаймон): «Эй аъёнлар! Улар менга таслим бўлиб келишларидан олдин қайсингиз ҳузуримга у(малика)нинг тахтини келтира олади?» – деди.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
39. Жинлардан бўлган Ифрит: «Мен уни сенга ўрнингдан тургунингча келтирурман. Албатта, бунда қувватли ва ишончлиман», – деди.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
40. Китобдан илми бор шахс: «Мен уни сенга кўзингни очиб-юмгунингча келтирурман», – деди. (Сулаймон) у(тахт)нинг ўз ҳузурида қарор топганини кўргач: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр келтираманми ёки ношукрлик қиламанми, синаш учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким ношукрлик қилса, бас, Роббим ўта беҳожатдир, ўта карамлидир», – деди.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
41. У (Сулаймон): «Унинг тахтини танимайдиган қилиб қўйинг. Кўрайлик-чи, у (малика) танирмикан ёки танимайдиганлардан бўлурмикан?» – деди.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
42. У келган чоғда: «Сенинг тахтинг шундайми?» – дейилди. У: «Худди ўшанинг ўзи», – деди. «Бизга бундан илгари илм берилган эди ва мусулмон бўлган эдик».
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
43. Ва уни Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарса тўсди. Албатта, у кофир қавмлардан бўлган эди.
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ ﰟ ﰠ ﰡ ﰢ ﰣ
44. Унга (маликага) «Саройга кир», дейилди. Уни кўриб, сув деб ўйлаб, пойчаларини очди. (Су-лаймон) «Бу биллурдан силлиқ қилиб ясалган сарой», деди. (Малика) «Роббим, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон билан бирга оламларнинг Робби – Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
45. Батаҳқиқ, Самуд қавмига: «Аллоҳга ибодат қилинг», – деб, биродарлари Солиҳни юбордик. Бас, баногоҳ, улар икки гуруҳ бўлиб, тортиша бошладилар.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
46. У: «Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқасиз?! Аллоҳдан мағфират сўрасангиз-чи! Шояд, раҳм қилинсангиз», – деди.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
47. Улар: «Сендан ва сен билан бўлганлардан шумландик», – дедилар. У: «Шумланишингиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Балки, сизлар синалаётган қавмсиз», – деди.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
48. У шаҳарда тўққиз кишилик гуруҳ бўлиб, ер юзида бузғунчилик қилишар, ислоҳ қилмас эдилар.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
49. Улар: «Аллоҳнинг номига қасам ичинглар! Албатта, у(Солиҳ)ни ва унинг аҳлини тунда ўлдирамиз, сўнгра валийсига: «Биз унинг аҳлининг ҳалокатига гувоҳ эмасмиз, албатта, биз ростгўйлармиз», – деймиз», – дедилар.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
50. Улар макр қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолда «макр» қилдик.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
51. Назар сол! Макрларининг оқибати нима бўлди?! Биз, албатта, уларни ва қавмларини – ҳаммаларини яксон қилдик.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
52. Ана, зулмлари сабабли уйлари ҳувиллаб ётибди! Албатта, бунда биладиган қавмлар учун ибрат бордир.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
53. Ва иймон келтириб, тақво қилиб юрганларга нажот бердик.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
54. Ва Лутни ҳам (расул қилиб юбордик). Ўшанда у ўз қавмига деди: «Сиз кўриб-билиб туриб, фаҳш иш қиласизми?!
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
55. Сиз, албатта, аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиласизми?! Йўқ! Сиз жоҳиллик қилаётган қавмдирсиз!»
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
56. Бас, қавмининг жавоби «Оли Лутни шаҳрингиздан қувиб чиқаринг, чунки улар ўзларини ўта пок тутадиган одамлардир», дейишдан бошқа бўлмади.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
57. Бас, Биз унга ва хотинидан бошқа аҳлига нажот бердик. У(хотин)нинг азобда қолувчилардан бўлишини тақдир қилдик.
ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
58. Ва уларнинг устиларига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг азоби қандай ҳам ёмон бўлди!
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
59. «Аллоҳга ҳамд бўлсин ва Унинг танлаб олган бандаларига салом бўлсин. Аллоҳ яхшими ёки улар ширк келтираётган нарсаларми?» дегин.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
60. Ёки осмонлару ерни яратган, сизларга осмондан сув туширган Зот(яхши)ми? Бас, Биз у (сув) билан гўзал боғлар ўстирдик. Сиз уларнинг дарахтларини ўстира олмас эдингиз. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, улар тенглаштирадиган қавмдирлар.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
61. Ёки ерни қароргоҳ этган, у узра анҳорлар қилган, унга тоғлар қилган ва икки денгиз ўртасида тўсиқ қилган Зот(яхши)ми?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмаслар.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
62. Ёки музтар одам дуо қилганда, ижобат этадиган ва ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа қиладиган Зот(яхши)ми?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми? Қанчалар оз эслайсизлар-а?!
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
63. Ёки сизларни қуруқлик ва денгиз зулматларида тўғри йўлга соладиган ҳамда Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зот(яхши)ми?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан олийдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
64. Ёки махлуқотни аввал бошдан яратадиган, сўнгра уни яна қайта яратадиган ва сизларни осмонлару ердан ризқлантирадиган Зот(яхши)ми? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! «Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг», – дегин.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
65. «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», деб айт. Улар қачон қайта ти-рилтирилишларини ҳам сезмаслар.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
66. Балки, илмлари охиратни идрок қилгандир? Йўқ, улар ундан шак-шубҳададирлар. Йўқ, улар ундан кўрдирлар.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
67. Куфр келтирганлар дедилар: «Биз ва ота-боболаримиз тупроқ бўлганимиздан кейин яна чиқариламизми?!
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
68. Батаҳқиқ, бу бизга-да, ота-боболаримизга-да олдин ҳам ваъда қилинган эди. Бу аввалгиларнинг афсонасидан бошқа ҳеч нарса эмас».
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
69. «Ер юзида юриб, жиноятчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар», деб айт.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
70. Улар учун маҳзун бўлма ва қилаётган макрларидан ҳам сиқилма.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
71. Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон?» – дерлар.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
72. «Сиз келишига ошиқаётган нарсанинг баъзиси ортингизга мингашиб олган бўлса, ажаб эмас», деб айт.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
73. Албатта, Роббинг одамларга фазлу марҳаматлидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмаслар.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
74. Ва албатта, Роббинг уларнинг кўкслари беркитган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам билур.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
75. Осмону ерда ҳеч бир ғайб нарса йўқ, илло, у очиқ-ойдин китобда бордир.
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
76. Албатта, ушбу Қуръон Бану Исроилга улар ихтилоф қилаётган нарсаларнинг кўпини қисса қилиб берадир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
77. Албатта, у (Қуръон) мўминлар учун ҳидоят ва раҳматдир.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
78. Албатта, Роббинг улар ўртасида Ўз ҳукми ила ажрим чиқарур. У ўта иззатлидир, ўта билувчидир.
ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
79. Бас, Аллоҳга таваккул қил. Албатта, сен очиқ-ойдин ҳақдадирсан.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
80. Албатта, сен ўликларга эшиттира олмайсан, ортга қараб қочаётган карларга ҳам чақириқни эшиттира олмайсан.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
81. Сен кўрларни залолатдан ҳидоятга солувчи эмассан. Фақат оятларимизга иймон келтирадиганларгагина эшиттира олурсан. Бас, улар мусулмонлардир.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
82. Уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарамиз. У уларга одамлар оятларимизга аниқ ишонмайдиган бўлганларини айтиб беради.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
83. Биз ҳар умматнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганларидан бир гуруҳини тўплаган Кунда улар жамланиб-тизилиб туришар.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
84. Улар келиб бўлгач, У Зот: «Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқардингизми?! Уларни пухта англамай туриб-а? Бўлмаса нима қилган эдингиз?» – дер.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
85. Ва уларга зулм қилганлари сабабли сўз(ланган азоб) тушар. Бас, улар гапира олмаслар.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
86. Биз сокинлик топишлари учун кечани, кўришлари учун кундузни қилганимизни кўрмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун ибратлар бордир.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
87. Дудга пуфланиб, Аллоҳ хоҳлаганидан бошқа осмонлардаги кимсалар ва ердаги кимсалар даҳшатга тушган Кунда ҳамма Унга хор бўлиб келурлар.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
88. Тоғларни кўриб, қимирламай турибди, деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, У нима қилаётганингиздан ўта хабардордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
89. Ким яхшилик қилса, унга ундан кўра яхшироқ (мукофот) бўлур. Ҳамда улар ўша Куннинг даҳшатидан омондадирлар.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
90. Ким ёмонлик қилса, бас, юзтубан оловга ташланурлар ва (уларга): «Сизларга фақат қилган амалларингизнинг жазоси берилмоқда, холос», – (дейилур).
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
91. «Мен ушбу шаҳарнинг Роббига, уни ҳарам қилган Зотга ибодат қилишга амр этилдим, холос. Ҳамма нарса Уникидир. Ва мусулмонлардан бўлишга амр этилдим.
ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
92. Ва Қуръонни тиловат қилишга (амр этилдим)». Ким ҳидоят топса, фақат ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, унга: «Мен огоҳлантирувчиларданман, холос», – дегин.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
93. «Аллоҳга ҳамд бўлсин! У сизларга Ўз оят-мўъжизаларини кўрсатур. Уларни кўриб, танийсиз», деб айт. Роббинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир.