1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Каҳф
Махмуд Халил Хусорий - Каҳф
00:00
/
00:00

Каҳф сураси

Маккада нозил бўлган. 110 оятдан иборат.

«Каҳф» сўзи «ғор» маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари – Роббларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳининг зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи шундан олинган.

Каҳф сураси Қуръони Каримдаги «Ал-ҳамду» лафзи билан бошланган беш суранинг биридир.

Бу сурада асосий урғу қиссаларга берилган. Бир юз ўн оятдан иборат бўлган Каҳф сурасининг етмиш бир ояти қиссалардан иборат. Сураи каримада каҳфга кириб олган йигитлар, икки боғ, Одам ва иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда ҳамда Зулқарнайн қиссалари келади.

Каҳф сурасида ҳам Маккада нозил бўлган бошқа суралардаги каби, ақийдани, фикр ва тасаввурни, одоб-ахлоқ ва қадриятларни исломий йўлга солишга даъват етакчилик қилади.

Ислом даъватининг машаққатли босқичида – мусулмонларни кофирлар азоблаётган бир пайтда нозил қилинган бу сураи кариманинг оятлари, ундаги ибратли қиссалар агар иймон аҳли қийинчиликларга бардош берса, албатта ғолиб бўлажакларини англатади. Ҳар замон ва ҳар маконда ҳам иймон аҳли синовга учраши, кофирлар вақтинча устун келиши мумкинлигини тушунтиради.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ
1. Ўз бандасига Китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
2. Уни тўғри қилган; Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга уларга гўзал ажр бўлишининг башоратини берадиган қилган Зотга.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
3. (Улар) у(ажр)да абадий қолувчидирлар.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
4. Ва «Аллоҳ Ўзига бола тутди», деганларни огоҳлантириш учун.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
5. На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илмлари йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир! Улар ёлғондан бошқани айтмаслар.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
6. Улар бу сўзга (Қуръонга) иймон келтирмасалар, эҳтимол, уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?!
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
7. Биз ер юзидаги нарсаларни уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун зебу зийнат қилиб қўйганмиз.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
8. Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантирувчимиз.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
9. Каҳф ва битик соҳибларини ажойиб оят(белги)ларимиздан деб ўйладингми?!
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
10. Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Роббимиз, бизга ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни тўғрилагин», – дедилар.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
11. Бас, каҳфда уларнинг қулоқларига бир неча йиллар (парда) урдик.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
12. Сўнгра икки гуруҳдан қайси бири уларнинг турган муддатини ҳисобловчироқ эканини билиш учун уларни уйғотдик.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
13. Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз. Албатта, улар Роббларига иймон келтирган йигитлардир. Ва уларга янада зиёда ҳидоят бердик.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
14. Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Турганларида, бас, дедилар: «Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмасмиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
15. Мана бу қавмимиз Ундан ўзга илоҳлар тутдилар. Уларга равшан ҳужжат келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор?!»
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
16. «Модомики, улардан ва улар ибодат қилаётган Аллоҳдан бошқа нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, каҳфга паналангингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур», – дедилар.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
17. Қуёш чиққанда ўнг томондан уларнинг каҳфидан қийиб ўтаётганини, ботганда эса чап тарафдан уларни ташлаб ўтаётганини кўрасан. Улар эса унинг (ғорнинг) кенг жойидадирлар. Ана шу ҳам Аллоҳнинг оят (мўъжиза)ларидандир. Аллоҳ кимни ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, бас, ҳаргиз унга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
18. Уларни уйғоқ деб ўйлайсан, ҳолбуки, ухлаб ётурлар. Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз. Итлари эса остонада олд оёқларини чўзиб ётур. Агар уларни кўрсайдинг, ортга ўгири-либ қочар ва улардан қўрқинчга тўлар эдинг.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
19. Ва шундай қилиб, уларни ўзаро сўрашлари учун уйғотдик. Улардан бири: «Қанча қолдинглар?» – деди. Улар: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича қолдик», – дейишди. «Қанча қолганингизни Роббингиз яхши билувчидир, шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин», – дейишди.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
20. «Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига қайтарадилар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз», – (дейишди).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
21. Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва Соат ҳақида ҳеч шубҳа йўқ эканини билишлари учун, уларни (одамларга) билдирдик. Ўшанда уларнинг иши ҳақида ўзаро тортиша бошладилар: «Уларнинг устиларига бино барпо қилинглар, Робблари уларни яхши билувчидир», – дедилар. Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устиларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», – дедилар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
22. Ҳали улар: «Учтадирлар, итлари тўртинчиларидир», – дерлар. Ва: «Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», – деб, ғайбга тош отарлар. Ва: «Еттитадирлар, итлари саккизинчиларидир», ҳам дерлар. «Уларнинг саноғини Роббим яхши билувчидир. Уларни жуда оз киши билур», – дегин. Бас, улар ҳақида талашиб юрма, фақатгина очиқ талашиш билан (талаш). Улар ҳақида буларнинг ҳеч биридан фатво ҳам сўрама.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
23. Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага албатта қилувчиман», – дема.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
24. Фақат: «Аллоҳ хоҳласа», – дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни зикр қил ва: «Шоядки, Роббим мени бундан яқинроқ яхшиликка ҳидоят қилса», – дегин.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
25. Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳам қилдилар.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
26. «Уларнинг қанча қолганларини Аллоҳ яхши билувчидир. Осмонлару ернинг ғайби Унга хосдир. У Зот нақадар яхши кўрувчи ва яхши эшитувчи Зотдир. Уларга Ундан ўзга дўст йўқдир. Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас», дегин.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
27. Сенга Роббингнинг Китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил. Унинг калималарини алмаштирувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
28. Ўзингни эртаю кеч Роббларига, Унинг юзини ирода қилиб, дуо қилувчилар билан бирга тут. Дунё ҳаётининг зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
29. «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин; ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовурувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон ичимлик ва нақадар ёмон ҳузурланиш жойи!
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
30. Албатта, Биз иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларнинг, яхши амал қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
31. Ана ўшаларга адн жаннатлари бордир. Остларидан анҳорлар оқиб туради. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, сундус (юпқа ипак) ва истабрақ(қалин ипак)дан яшил либослар киярлар. Улар у ерда пардали баланд сўриларда ёнбошлаган ҳолдалар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши ҳузурланиш жойи!
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
32. Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан бирига узумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида экинзор қилдик.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
33. Ўша икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
34. Унинг «меваси» бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: «Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ», – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
35. У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида деди: «Мен ҳеч қачон буни йўқ бўлади, деб ўйламасман.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
36. Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман».
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
37. Гаплаша туриб, шериги унга деди: «Сени тупроқдан, сўнгра нутфадан яратган ва бекаму кўст инсон этиб ростлаган Зотга куфр келтирдингми?!
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
38. Лекин мен: «У – Аллоҳ менинг Роббимдир ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман», – дейман.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
39. Боғингга кирганингда: «Аллоҳнинг иродаси, куч-қувват фақат Аллоҳ биландир», десайдинг. Агар мени ўзингдан молу дунё ва бола-чақа жиҳатидан кам деб билсанг,
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
40. ажаб эмаски, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса, унга осмондан офат юбориб, у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолса.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
41. Ёки суви ерга сингиб кетиб, уни мутлақо излай олмай қолсанг».
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
42. Ва унинг меваси (ҳалокат-ла) ўралди. Ўзи эса унга сарф қилган нарсага чапак чалиб қолди. Ҳолбуки, унинг ишкомлари қулаб ётарди. У эса: «Эҳ, қани эди Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда», – дерди.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
43. Унга Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган гуруҳ бўлмади, ўзи нусратга эришувчилардан ҳам бўлмади.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
44. Ана ўша ўринда нусрат Ҳақ Аллоҳга хосдир. У яхши савобли ва яхши оқибатли Зотдир.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
45. Уларга дунё ҳаётининг мисолини келтир. У Биз осмондан туширган сувга ўхшайди. Унинг сабаби ила ер набототлари аралашиб чиқди. Бас, хашакка айланиб, уни шамол учириб кетди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир Зотдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
46. Мол-мулк, бола-чақа дунё ҳаётининг зийнатидир. Боқий қолувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
47. Тоғларни ўрнидан кўчирадиганимиз ва ерни яп-яланғоч кўрадиганинг Кунни эсла! Ўшанда уларни жамлаймиз ва биронтасини қўймаймиз.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
48. Ва Роббингга сафга тортилган ҳолларида рўбарў қилиндилар. «Батаҳқиқ, Бизга сизларни илк бор қандай яратган бўлсак, шундай келдингиз. Аммо Бизни ҳеч жой ва вақт ваъда қилганимиз йўқ деб ўйлаб эдингиз», (дейилди).
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
49. Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин! Бу қандай китобки, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай, ҳисоб қилибди-я!» – дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
50. Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» дедик. Бас, сажда қилдилар, фақат иблис мустасно. У жиндан бўлган эди. У Роббининг амридан чиқди. Энди Мени қўйиб, уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, улар сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир!
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
51. Уларни на осмонлару ерни яратишга ва на ўзларини яратишга гувоҳ қилганман ва адаштирувчиларни ёрдамчи қилиб олган эмасман.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
52. У Зот: «Менинг «шерикларим» деб ўйлаганларингизни чақиринг», деган Кунида... Уларни чақирдилар. Бас, улар жавоб бермадилар ва уларнинг орасига ҳалокатгоҳ қилмишмиз.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
53. Жиноятчилар оловни кўрурлар ва албатта, унга тушувчи эканларига ишонарлар ва ундан қочар жой топмаслар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
54. Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамлар учун турли мисоллар баён қилдик. Инсон кўп тортишувчи бўлган эди.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ
55. Одамларни уларга ҳидоят келганида иймон келтиришларидан ва Роббларига истиғфор айтишларидан фақатгина аввалгиларнинг суннати келиши ёки очиқ-ойдин азоб келиши(ни кутишлари) тўсди, холос.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
56. Расулларни хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборурмиз, холос. Куфр келтирганлар эса ботил ила мужодала қилиб, у билан ҳақни енгмоқчи бўлурлар. Ҳамда оятларимдан ва ўзлари огоҳлантирилган нарсадан истеҳзо қилурлар.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
57. Роббининг оятлари ила эслатилганда, улардан юз ўгириб, ўз қўллари тақдим қилган нарсаларни унутган кимсадан кўра золимроқ ким бор?! Албатта, Биз у(Қуръон)ни англамасликлари учун уларнинг қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмаслар.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
58. Ва Роббинг ўта мағфиратлидир, раҳмат эгасидир. Агар уларни қилган касбларига биноан олганида, уларга азобни тезлаштирган бўлар эди. Лекин уларга ваъда қилинган вақт борки, ундан ўзга паноҳ топмаслар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
59. Манави шаҳарларни ҳам зулм қилганларида, ҳалок этганмиз ва уларнинг ҳалокатларига ваъда қилинган вақт белгилаганмиз.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
60. Мусо ўз йигитига: «Икки денгиз жамланган жойга етмагунимча, ҳатто йиллар ўтиб кетса ҳам, юравераман», – деганини эсла.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
61. Икковлон иккиси жамланган жойга етганларида, балиқларини унутдилар. Бас, у денгизни тешиб, йўл олди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
62. У(ер)дан ўтганлари замон у йигитига: «Тушлигимизни келтир. Дарҳақиқат, бу сафаримизда чарчоққа учрадик», – деди.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
63. «Буни қаранг, харсангга (суяниб) жойлашганимизда, мен балиқни унутибман. Фақат шайтонгина уни эслашимни унуттирибди. Ажабо, у денгизга йўл олибди», деди.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
64. У: «Ана шу биз истаган нарса», – деди. Бас, келган йўлларидан изларига қайтдилар.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
65. Бас, бандаларимиздан бирини топдилар. Унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
66. Мусо унга: «Сенга ўргатилган рушддан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?» деди.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
67. У: «Албатта, сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмассан.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
68. Илмини иҳота қилмаган нарсангга қандай сабр қиласан?»
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
69. У: «Иншааллоҳ, менинг сабрли эканимни кўрурсан ва сенга ҳеч бир ишда осий бўлмасман», – деди.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
70. У: «Агар менга эргашадиган бўлсанг, то ўзим зикр қилиб айтмагунимча, бирор нарса ҳақида сўрамагин», – деди.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
71. Бас, юриб кетдилар. Кемага минганларида, уни тешиб қўйди. У: «Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?! Жуда ғалати нарса қилдинг-ку?!» – деди.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
72. (Хизр): «Албатта, сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмассан», – демабмидим? » – деди.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
73. (Мусо): «Эсимдан чиққан нарса учун мени жазолама, мени ишимда қийноққа солма», – деди.
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ
74. Бас, улар юриб кетдилар. Ниҳоят, бир болани учратганларида, (Хизр) уни ўлдирди. У: «Ҳеч кимни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирасанми?! Жуда мункар нарса қилдинг-ку?!» – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
75. У: «Сенга: «Албатта, сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмассан», – демабмидим?!» – деди.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
76. «Агар бундан кейин сендан яна бир нарсани сўрасам, мен билан биродарлик қилмай қўявер. Батаҳқиқ, мен тарафимдан узр (қабули)ни охирига етказдинг», деди.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
77. Бас, юриб кетдилар. Бир шаҳар аҳолисига келганларида, унинг аҳлидан таом сўрадилар. Улар икковларини зиёфат қилишдан бош тортдилар. Икковлари у ерда йиқилиб кетай деб турган бир деворни кўришди. Бас, уни турғизиб қўйди. У: «Агар хоҳласанг, бунинг учун ҳақ олар эдинг», – деди.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
78. У: «Бу мен билан сенинг орамиздаги ажрашишдир. Энди сен сабр қила олмаган нарса(лар)нинг таъвилини сенга айтиб бераман», – деди.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
79. «Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Бас, мен уни айбли қилишни ирода қилдим. Чунки ортларида бир подшоҳ бўлиб, барча кемаларни тортиб олаётган эди.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
80. Энди болага келсак, ота-онаси мўмин кишилар эди. Бас, биз унинг туғён ва куфр ила икковларини қийнашидан қўрқдик.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
81. Бас, Робблари уларга унинг бадалига покизаликда ундан кўра яхшироғини ва меҳрибонликка яқинроғини беришни ирода қилди.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
82. Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Роббинг тарафидан раҳмат ўлароқдир. Мен буни ўзимча қилганим йўқ. Сен сабр қила олмаган нарсаларнинг таъвили ана шудир».
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
83. Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. «Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман», – дегин.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
84. Албатта, Биз унга ер юзида маконат бердик ва ҳар бир нарсага (эришиш) сабабини ато қилдик.
ﭜ ﭝ ﭞ
85. Бас, сабабга эргашди.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
86. Ниҳоят, қуёш ботиш жойига етганида, унинг қора балчиқ булоққа ботаётганини кўрди ва унинг олдида бир қавмни топди. Биз: «Эй Зулқарнайн, ё уларни азоблайсан, ёки гўзалликни тутарсан», – дедик.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
87. У деди: «Ким зулм қилган бўлса, тезда уни азоблармиз, сўнгра Роббига қайтарилар, бас, У Зот ҳам уни мислсиз азоб ила азоблар.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
88. Аммо ким иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, унга мукофот ўлароқ яхшилик бордир ва унга ўз ишимиздан осонини айтурмиз».
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
89. Сўнгра у сабабга эргашди.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
90. Ниҳоят, қуёш чиқиш жойига етганида, унинг бир қавм устидан чиқаётганини кўрди. Уларга у(қуёш)дан тўсиқ бўладиган нарса қилмаган эдик.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
91. Ана шундай, батаҳқиқ, унинг олдидаги нарсанинг хабарини иҳота қилдик.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
92. Сўнгра у сабабга эргашди.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
93. Ниҳоят, икки тоғ орасига етганида, уларнинг ортида бирон гапни англамайдиган қавмни кўрди.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
94. Улар: «Эй Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилувчилардир. Сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасида тўсиқ қилиб берурмисан?» – дедилар.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
95. У деди: «Роббим менга берган имконият яхшидир. Бас, менга куч ила кўмак беринг. Сиз билан уларнинг орасида бир девор қилажакман.
ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ
96. Менга темир парчаларини келтиринг». Ниҳоят, тоғнинг икки томонини баробарлаштирганда: «Дам уринглар!» – деди. Ниҳоят, уни (темир уюмини) ўт-оловга айлантиргач: «Олиб келинглар, устидан мис қуяман», – деди.
ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ ﰟ ﰠ ﰡ ﰢ ﰣ
97. Бас, унинг устига чиқа олмадилар, уни тешиб ҳам ўта олмадилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
98. У: «Бу Роббим тарафидан раҳматдир. Агар Роббимнинг ваъдаси келса, буни ер баробар қилур. Роббимнинг ваъдаси ҳақдир», – деди.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
99. Ўша Куни уларни бир-бирлари ила мавж урган ҳолларида тарк этдик ва дудга пуфланди. Бас, уларнинг ҳаммаларини жамладик.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
100. Ўша куни кофирларга жаҳаннамни кўндаланг қилиб кўрсатдик.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
101. Улар кўзлари Менинг зикримдан пардада бўлган ва эшитишга тоқат қила олмайдиганлар эдилар.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
102. Ёки куфр келтирганлар Мени қўйиб, бандаларимни валийлар қилиб олишни ўйлайдиларми?! Албатта, Биз жаҳаннамни кофирларга манзил этиб тайёрлаганмиз.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
103. Айт: «Сизга амаллари юзасидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайми?
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
104. Улар бу дунё ҳаётидаёқ саъй-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир».
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
105. Ана ўшалар Роббларининг оятларига ва У Зотга рўбарў келишга куфр келтирганлардир. Бас, уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
106. Ана шундай. Куфр келтирганлари ҳамда Менинг оятларим ва расулларимни эрмак қилганлари сабабли, уларнинг жазоси жаҳаннамдир.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
107. Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
108. Унда мангу қолувчилардир ва ундан кўчишни истамаслар.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
109. «Агар денгиз Роббимнинг калималарига сиёҳ бўлса-ю унга ўз мислича мадад келтирсак ҳам, Роббимнинг калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур», дегин.
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ
110. «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта илоҳ экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин.