1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ҳумаза
Махмуд Халил Хусорий - Ҳумаза
00:00
/
00:00

Ҳумаза сураси

Маккада нозил бўлган. 9 оятдан иборат.

Суранинг биринчи оятидаги «ҳумаза» сўзи унга ном бўлиб қолган. «Ҳумаза» сўзи «ғийбат ила одамларнинг обрўсини кўп тўкувчи» деган маънони англатади.

Бу сураи карима бойлик баъзи одамларни туғёнга олиб келиши, ўзгаларни писанд қилмай қўйишлари, балки уларни камситиб, масхара қилишлари ҳақида сўз юритади. Бойликка ўч одам ҳамма нарсани пул билан ўлчайдиган бўлиб қолади. Ҳатто пулим мени дунёда абадий қолдиради, деган эътиқодга ҳам олиб келади. Лекин бунинг оқибати яхши бўлмайди.

Ундай сифатга эга кишилар охиратда чилпарчин қилувчи дўзахга тушадилар, у ерда қаттиқ қиздирувчи, қалбгача куйдириб борувчи ўтда ёниб, азоб чекадилар. У ўт уларни ўраб олиб, ҳеч чиқишга йўл қўймайди.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
2. У мол жамлади ва уни санаб турур.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
3. У, албатта, мол мулки уни мангу қолдирур деб ҳисоблар.
ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
4. Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га улоқтирилур.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
5. «Ҳутома» не эканини сенга нима билдирди?
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
6. У Аллоҳнинг ўчмас ўтидир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
7. Қалбларгача етиб борадигандир.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
8. Албатта, у уларнинг устидан қоплангандир.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
9. Узун-узун устунларга боғлангандир.