1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Адият
Махмуд Халил Хусорий - Адият
00:00
/
00:00

Адият сураси

Маккада нозил бўлган. 11 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги биринчи сўздан олинган. «Адият» сўзи «чопувчилар» деган маънони билдиради. Ушбу сурада эса «адият»дан мужоҳидларнинг Аллоҳ таолонинг йўлидаги жиҳодда чопувчи отлари кўзда тутилган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу сураи каримада мужоҳидлар минган отларнинг турли сифатлари ила қасам ичиб, инсон ўз Робби неъматининг қадрига етмаслигини таъкидлайди. Шу билан бирга, у яхшилик, молу дунёни хуш кўриши ҳам алоҳида таъкидланади.

Ва, ниҳоят, охиратда ҳамма нарса аён бўлиши баён қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮕ ﮖ ﮗ
1. Ҳарсиллаб чопувчи отлар билан қасам.
ﮘ ﮙ ﮚ
2. Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам.
ﮛ ﮜ ﮝ
3. Тонг чоғи ғарот қилувчи отлар билан қасам.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
4. Ўша ила чанг қўзғатдилар.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
5. Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
6. Албатта, инсон ўз Роббига ношукрдир.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
7. Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
8. Албатта, у мол-дунёга ниҳоятда ўчдир.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
9. У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда…
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
10. ва кўкслардаги нарсалар тўпланиб, намоён қилинганда…
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
11. ўша Кунда Робблари улардан хабардор эканини?!