Ҳанафийлиқда "Ҳийлаи шаръия" Принтер учун
01.01.2009 й.
Ҳанафийлиқда "Ҳийлаи шаръия"

Котиб Чалабий "Кашфуз-зуннунда" "Илму ҳиялиш-шаръия" (шариатга мувофиқ ишлатиладиган ҳийла-тадбирлар илми)ни фароиз (мерос илми) каби, фиқҳ илмига тегишли боблардан бири деб эътибор берган. Бу соҳада ёзилган китоблардан энг машҳури Ҳанафий мазҳабининг йирик вакилларидан бири бўлмиш шайх Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Умар ал-Хассоф ал-Ҳанафий (в 261 ҳ.) ёзган икки жилдлик "Китобул-ҳиял"дир.

Унга Шамсул-аимма Ҳалвоий, Шамсул-аимма Сарахсий, Имом Хоҳарзода ва бошқалар томонидан бир қатор шарҳлар ёзилган. Шунингдек, ҳийла мавзуида Муҳаммад ибн Али ан-Нахаъий, Ибн Суроқа, Абу Бакр Сайрафий, Ибн Абу-ҳотам Қазвиний ҳам китоблар ёзиб, уларда ҳийлалар қандай мақсадлар учун ишлатилиши кераклиги ва уларнинг ҳаром, макруҳ ва мубоҳ моҳиятига эга бўлган турларини ёритиб берганлар (Котиб Чалабий, "Кашфуз-зунун", 1-жилд, 456-бет).
Ваҳбий Сулаймон Ғовжий ўз китобида бу мавзу устида тўхтаб ўтиб, Абу Ҳанифа ҳуқуқни оёқ ости қилиб ҳалолни ҳаром ва ҳаромни ҳалол қилувчи ҳийлалардан фойдаланишга рухсат берган, деган фикрларнинг нотўғрилигини исботлаш учун Имом Абу Заҳра ва бошқа бир қатор тадқиқотчилар асарларига мурожаат қилиб фикр юритади (Ваҳбий Сулаймон Ғовжий, "Абу Ҳанифа ан-Нуъмон имомул-аимматил- фуқаҳо", 249—257-бетлар).
Абу Заҳра Имоми Аъзам Абу Ҳанифага нисбат берилган "Китобул-ҳиял" (Ҳийлалар бўйича китоб) борлиги ҳақида тадқиқот олиб бориб, инкор этиб бўлмайдиган кучли далиллар билан бундай китоб мавжуд бўлмаганлигини исботлаб беради. Ундан кейин Абу Ҳанифанинг шогирди Имом Муҳаммадга нисбат берилган "Китобул-ҳиял" ҳақида сўз юритиб, мавзуни ҳар томонлама текширади. Муҳаммаднинг шогирди Абу Сулаймон Жўзжоний бундай китоб борлигини инкор қилади, ас-Сарахсий "ал-Мабсут"да қайд этишича, у бундай деган: "Ҳар кимки Муҳаммад бир китоб ёзиб, уни "ал-Ҳиял" деб атаган деса, унга ишонма, одамларнинг қўлида юрган (бундай асар), Бағдод варроқлари (қоғозсоз ва қоғоз сотувчилари) тўплаган нарса бўлиб, жоҳил кишилар томонидан (Ҳанафийларни) айблаш мақсадида бизнинг олимларимизга нисбат берилган. Муҳаммад ўз асарларидан бир қисмини, жоҳилларга қўлланма бўлиб хизмат қилсин, деб ушбу ном билан аташини қандай тасаввур қилиш мумкин?"
Лекин Муҳаммаднинг иккинчи шогирди бўлмиш Абу Ҳафс Кабийр ал-Бухорий ушбу китобни ривоят қилиб, уни ўз устозининг асари деб қабул қилади. Ал-Мабсут муаллифи Сарахсий ҳам унинг сўзини тўғри деб тасдиқлайди (Шамсул-аимма ас-Сарахсий, "ал-Мабсут", 15-жилд, Дорул-кутубил-илмия, Байрут, 2001, 229-бет).
Абу Заҳра таъкидлашича, Шамсул-аимма Сарахсий ушбу китобни Муҳаммадга нисбат беришни таржиҳ берар экан, биз унга қарши туришга ҳақли эмасмиз, лекин айни ҳолда унинг бошқа бир шогирди ушбу масалага шубҳа кўзи билан қараб, уни Бағдод шаҳри варроқлари томонидан тўпланган нарса деб билади. Шу сабабли Имом Абу Заҳра ҳар икки томоннинг фикру назарини бир-бири билан олимона услубда солиштириб, ҳар томонлама текширади (Абу Заҳра, "Абу Ҳанифа", Зб5-бет).
Машҳур фақиҳ Ибн Қаййим Жавзия (в. 1350 м.) ўзининг машҳур китоби "Аъломул-муваққиин"да олдинги ва кейинги даврлар фақиҳлари урфида, ҳийла сўзини уч турга бўлиб, қуйидагидек изоҳлайди (Ибн-Каййим ал-Жаюия, "Аъломул-музақкиин", 3-жилд, 394-бет.140):
Биринчи қисм ҳаром ва таъқиқланган яширин йўл-йўриқлардан иборат бўлиб, улардан "ҳаром лизотиҳи", яъни ўзи ҳаром бўлган ва тақиқланган бирон нарсага эришиш учун фойдаланилади. Мисол учун ботил (ноҳақ) йўл билан ҳийла ишлатиб одамларнинг молини олиш, шариат қоидаларига мос келмайдиган нарсани ҳийла орқали шаръий кўринишга келтириш, масалан, муҳаллил никоҳи, байъул-ийна (бирор нарсани насяга нақд нархидан баландроқ нархга сотиш), аёл ҳийла ишлатиб никоҳ битимини бузишга ҳаракат қилса, яъни никоҳ битими чоғида оқилу болиғ бўла туриб, мен валийга никоҳни тузиш учун рухсат бермаганман, деб даъво қилса ёки сотувчи битимни бекор қилиш мақсадида битим вақтида мулк эгаси эмасдим ва молик (мулк эгаси) менга битимни тузишга рухсат бермаган эди, деб ҳийла ишлатса, бундай ва бунга ўхшаш ҳийлалар ҳеч қандай шубҳасиз гуноҳ бўлиб, энг қабиҳ, ёмон ва ҳаром ишлардан ҳисобланади.
Иккинчи қисм шундан иборатки, ҳам ҳийла машруъ (қонуний) бўлиб, у орқали эришилиши назарда тутилган мақсад шариат қонунларига қарши бўлмайди, ҳам ҳийла унга эришиш мақсадида бир васила сифатида қўлланилади. Ушбу қисм, шариатга мувофиқ бўлган барча тадбирлар, воситалар, йўл-йўриқларни қамраб олади, бундай тадбирлардан ҳалол мақсадларга эришмоқ учун фойдаланиш мумкин.
Учинчиси шундан иборатки, бошқа мақсадлар учун белгилаб қўйилган жоиз (раво) йўл-йўриқлардан фойдаланиб, бошқа бир кўзланган саҳиҳ мақсадга эришмоқчи бўлган ҳийлалар. Бунинг мисоли қуйидагидек: бир уйни икки йилга ижарага олган киши ижарага берувчи шахс ушбу муддат давомида ғадр қилиб, ижара шартномасини ноқонуний йўл билан бекор қилишидан қўрқадиган бўлса, масалан ижарага берувчи шахс мен ижара битимини имзолаш чоғимда ижарага бериш ваколатига эга эмасдим ёки молик уни ижарага бериш вақтида бошқа бир кишига ижарага берган эди, деб даъво қиладиган бўлса, бундай ҳолда эҳтиёт юзасидан ижарага олувчи ижарага олинган айн (мол)ни топшириш учун кафолат олиши керак.
Абу Заҳра нуқтаи назаридан Хассофнинг "ал-Ҳиял вал-махориж" китоби ва имом Муҳаммадга нисбат берилган "ал-Ҳиял" китобини ҳар томонлама чуқур ва диққат билан текширишдан маълум бўладики, Ҳанафий мазҳабида фойдаланиладиган ҳийлалар Ибн Қаййим кўрсатиб ўтган иккинчи қисмга тегишли бўлиб, ибодатларга тегишли бобларда эса закот борасида битта ҳийладан бошқа нарса кўзга ташланмайди (Ваҳбий Сулаймон Ғовжий, "Абу Ҳанифа ан-Нуъмон" 250, 251-бетлар).
Буюк имомлардан ривоят қилинган ҳийлалар ибодатга яқинлаштирилмаганлиги шундан далолат берадики, мазкур ҳийлаларга рухсат беришдан уларнинг мақсадлари фақат шариат мақсадлари ва таклифлари (ҳукмлари) бўйича завоҳирга риоя қилиш бўлган. Закотга тегишли ҳийлани Хассоф «ал-Ҳиял вал-махориж»да қуйидагидек кўрсатиб берган:
Агар бир фақир (қашшоқ киши) бошқа бир одамдан қарздор бўлса, ўшанда қарз эгаси берган пулини қарздорга садақа қилиб, уни закот пулига ҳисобласа тўғри бўладими? деган саволга, йўқ, бу закот пули деб ҳисобланмайди, деб жавоб берилса, мен, хўш, қандай қилса бўлади, деб сўрайман. Бунга жавоб шуки, қарз эгаси фақир кишига берган қарзи миқдорига тенг закот пулидан бериб, закот ҳисоблайди. Қарздор пулни олгандан кейин ўша пул билан унинг қарзини тўласа бўлади, яъни шу қарздор кишига берган пулини закот деб ҳисобласа тўғри бўлади (Ал-Хассоф, "Ал-Ҳиял вал-махориж".103-бет).
Абу Заҳра бир қатор тадқиқотлардан сўнг муайян далилларга асосланиб, "ал-Ҳиял" номли китоб имом Муҳаммадга нисбат берилишини ҳам тўғри эмас деб билади.
У Ҳанафий мазҳаби бўйича ҳийлаларни тўрт турга бўлиш мумкин деган хулосага келиб уларни қуйидагидек изоҳлаб ўтади.
Биринчи тур қасамларга тегишли бўлиб, кўпроғи ажралишга (талоққа) тегишли ҳийлалардан иборат.
Иккинчи тури шартномалар бўйича муфтийдан фатво сўровчиларга фатво бериш учун кўрсатмалардан иборат бўлиб, улардан мақсад — келажакда ҳуқуқни оёқ ости қилишга йўл қўймаслик учун эҳтиёт юзасидан барча тадбир ва кафолатларга эъти-бор бериш ёки битим юзасидан зарарга чалинмасликнй таъминлашга қаратилган.
Учинчи тур, шартномани тузувчи икки томоннинг қонуний мақсадларини бир-бири билан мувофиқлаштириш, шунингдек, битимларни тузиш учун фақиҳлар томонидан қўйилган шартлар, улар қабул қиладиган ва қабул "қилмайдиган шартлар орасида уйғунлик яратишга қаратилган.
Тўртинчи тур, исботланган ҳуқуққа эришиш йўлларини баён қилишдан иборат. Лекин улар ва улар орқали мажбурият, шунингдек, ҳуқуқий принципларни ҳимоя қилиш, одамлар шариат ҳукмларини суистеъмол қилишларининг олдини олиш учун белгиланган баъзи бир фиқҳий қоидалар тўсиқ бўлади.
Айтиб ўтилган ҳар бир тур учун фиқҳий кито.бларда, жумладан, Сарахсий, Хассоф китоблари ва «Фатовойи Оламги-рий»да бир неча мисоллар келтирилган. Қуйида улардан ҳар бир тур учун бир мисол келтирилади:

Биринчи турнинг мисоли: бир киши, фалон кишидан кийим сотиб олмайман деб онт ичади, сўнгра ҳонис бўлмасдан, яъни қасамини бузмасдан ундан либос олмоқчи бўлади, бундай ҳолатда у бир бошқа кишини вакил қилиб, у орқали ундан либос сотиб олиши мумкин. Ўшанда у ҳонис бўлмайди, нега-ки олди-сотди битимида битимни тузиш вакил кишига нисбат берилади.

Иккинчи турнинг мисоли: Хассоф берган мисол асосида: Бир киши бошқа бир кишидан ўзи учун бир уйни сотиб олишни сўрайди. Шу шарт биланки, сотиб олиш битими тамом бўлгандан кейин унга яхши фойда бериши лозим бўлади ва ўша уйни сотиб олишга сўз бериб, бундай дейди: Сен уйни бир мингга сотиб олгин, мен уни сендан бир ярим мингга сотиб оламан. Лекин буюрилган кишининг уйга эҳтиёжи бўлма-гани учун уни сотиб олишга рағбати бўлмайди, шунингдек, буюрган кишининг битим тугагандан кейин ўз сўзидан қай-тиб, уйни олмаслигидан қўрқади ва уй унинг тасарруфида қоли-шини истамайди, чунки ундан бирон манфаат келишини та-саввур қила олмайди. Бундай одам ушбу ўринда эҳтиёт юзаси-дан қуйидаги ҳийладан фойдаланиши мумкин: Уйни унинг эгасидан бир муайян мудцат учун хиёр шарти билан (масалан, 5 ёки 10 ёки ундан кўпроқ кундан кейин уни қайтариб бериш ҳуқуқи билан) сотиб олади, шу йўсинда муайян хиёр мудцати цавомида уйни сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўша муддатда бу-юрган киши уйни сотиб олса, битим амалга ошиб, белгилан-ган манфаат қўлга келиб, уйдан қутулади, борди-ю, буюрган киши хиёр мудцатида уйни сотиб олмаса, уйни олган киши хиёр шартига кўра битимни бекор қилиб, уйни эгасига қайтариб беради.

Учинчи тур мисоли: бундай ҳийлалар ислом қонунчилигида назарда тутилган баъзи бир мақсадлар билан Ҳанафий фақиҳлари томонидан изоҳлаб ўтилган битимлар ҳукмларини бирлаштиришга қаратилган. Мисоли Сарахсий Мабсутида қуйидаги-дек берилган: Бир киши ўз молини музорабат (фойдага ше-риклик) асосида бировга бермоқчи бўлади, лекин шериги (пулни ишлатувчи киши) ўзига билдирилган ишончдан яъни аминлигидан фойдаланиб, пулни тўғри тасарруф қилишидан ташвишланади, чунки амин киши кафолат бермайди, битим-да кафолатни шарт қўйиш нотўғри ҳисобланади. Ўшанда мазкур киши икки йўл орасида қолади: ёки музорабатдан воз кечади, бу эса ҳар икки томон учун зарарли бўлади, яъни ҳар иккаласи келадиган манфаатдан маҳрум қолади, ёки пулни ҳеч қандай кафолатсиз унга топширади ва молнинг талаф бўлиш имконини қабул қилади. Бундай ўринда кўрсатилган ҳийла қуйидагидек:
Мол эгаси пулининг бир дирҳамдан ташқари ҳаммасини мазкур кишига қарз қилиб беради, сўнгра у билан қарз берилган пулни қўшиб ишлатиш бўйича келишиб, қолган бир цир-ҳам пулга уни шерик қилади, пулни ишлатишдан қўлга келадиган фойда ораларида фалон асосда бўлинсин, деб келишилади. Бундай битим тўғри бўлади, негаки қарз олувчи пулни ўз тасарруфига олиши билан мутамаллик (пулни эгаллаб олган киши) сифатида қарз берувчига зомин (кафил) бўлади. Шун-дай қилиб сармоя тафовути билан (бир томондан 99 фоиз, иккинчи томондан 1 фоиз) улар орасида тузилган ширкат саҳиҳ ҳисобланади. Фойда эса икки томон орасида келишилган шарт асосида бўлинади. Ҳазрат Али айтганларидек: Улар бирга иш-лашадими ёки биттаси ишлаб фойда келтирадими, (ҳар икка-ла ҳолатда) манфаат ораларида бўлинади.

Тўртинчи турнинг мисоли: Маълумки, касал бўлиб ўлим тўшагида ётган кишининг ўз ворислари учун бирон-бир қарзга иқрор бўлиши бошқа ворислари рухсат бермагунча амалга оширилмайди. Агар у ўз хотини ёки бошқа бир ворисидан ҳақиқатан қарздор бўлса, уни исботлаш учун иқрордан бошқа йўл мавжуд бўлмаса, ворислар бундай ҳолларда кўпинча бунга рози бўлишмайди ва ғолибан унинг иқрорини амалга ошир-майди. Албатта, бундай вазият вориснинг ҳуқуқи талаф бўлиб, касал киши зиммасидаги қарз билан дунёдан ўтиб, Аллоҳ ҳузурига жавобгар бўлиб кетишига сабаб бўлади. Бундай ҳолларда касал киши қаршисида ҳуқуқни эгасига етказиб бериб, айни ҳолда Аллоҳ олдида ўзини оқлаш учун баъзи бир фиқҳий қоидалар тўсиқ бўлиб туради. Ворислар манфаатини сақлаш учун эҳтиёт юзасидан фақиҳлар томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилиш вожиб бўлган, токи улар Аллоҳ томонидан белги-ланган миқдордан кўпроқ нарсага эга бўлиб, бири биридан устун қўйилмасинлар. Бундай ҳолат ўлим тўшагида ётган ка-салларда кўп учраб туради. Ушбу қоидани бузиш мерос тизимининг эҳтиёт томонини бузишга олиб келади.
Энди, ҳам маризнинг зиммаси қарз юкидан озод бўлиб, ҳам бировнинг ҳуқуқи оёқ ости бўлмаслиги, айни ҳолда мерос қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик учун фақиҳ имом-лар томонидан бундай ўринларда кўрсатилган ҳийлани ишлатишдан бошқа йўл қолмайди. Бундай ҳолатдаги ҳийла Хассофнинг "ал-Махориж вал-ҳиял" китобида қуйидагидек кўрсатилган:
Касал киши ўз хотинига юз динор ёки кўпроқ пул қарздор бўлса, хотини пулни ундириш учун қуйидагидек ҳийлани ишлатиши мумкин: Аёл ўзи ишонадиган бир эркакни олиб келади, касал киши иқрор этиб ўз устидан гувоҳлик бериб айтади-ки: "Ушбу одам менинг хотинимдан юз динор қарз олган эди, хотиним ўша юз динор пулини олиш учун менга ваколат берган эди, мен эса мазкур маблағни мана шу фалондан олиб тасарруф қилганман". Агар эркак ўша миқцордаги пулни хотиндан ўзи олганлиги тўғрисида гувохлик берса, аёл учун унинг иқрори қабул қилинмайди ва хотин унинг молидан ўша пулни олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Лекин хотин, касал эри ундан ўз хотинининг пулини олганлигини эътироф этган кишига мурожаат қилиши керак, ўша одам касалга мурожаат қилиб бун-дай дейди: "Касал киши ушбу аёлнинг пулини мендан олганлигига иқрор бўлди, энди аёл менга мурожаат қилгани учун мен унга (эрига) мурожаат қилишга ҳақлиман". Агар мазкур одам онт ичишга мажбур бўлишидан қўрқадиган бўлса, бу ҳолда аёл киши нархи юз динорга тенг келадиган бир либосни (ёки бошқа бир нарсани) унга сотади, борди-ю онт ичишга маж-бур қилинса ҳам гуноҳга қолмайди. (Хассоф, «Ал-ҳиял вал-махориж», 101- бет, Абу Заҳра иқтибоси асосида).
Абу Заҳра ҳийла масалаларини кенг кўламда текшириб қуйидагича хулоса чиқаради: Айтиб ўтилган мисоллардан кўри-ниб турибдики, ҳийлалар ҳаққа эришиш ва ўзини оқлаш мақсадида ишлатилган бўлиб, ундан фақат эзгулик назарда тутилган. Ҳийлалар Ҳанафий фиқҳида қоидаларни бузиш мақсади да, Абу Ҳанифа орқали биринчи марта бошланган, деган фикр-лар бутунлай асоссиз ва воқеликка зиддир (Абу Заҳра «Абу Ҳанифа», 378-бет).
Лекин айрим ғарб ҳуқуқшунослари ҳийлаи шаръиядан назарда тутилган ва изоҳлаб ўтилган эзгу мақсадлар ва уларга эришиш учун қўйилган шартларни англамасдан, ҳар қандай ҳийла ишлатишни ислом ҳуқуқида мумкин, деб фикр билдирганлар. Улар гўёки назарда тутилган мақсадлар шариат қону-нига мувофиқми ёки мувофиқ эмасми, ҳийлаи шаръия одам-ларга ўз мақсадларига қонуний тус бериб, унга эришиш учун рухсат берарди, деб талқин қилганлар ва буни айрим мисол-лар билан ҳам изоҳламоқчи бўлганлар.
Биз ўтган баҳсларда бундай ҳийлалардан фойдаланиш учун Ҳанафий мазҳабида йўл қўйилмаганлигини кўрсатиб ўтдик.
Фикримизча, қонуний ҳийлалар назариёт билан амалиётни бир-бирига боғлаш учун қилинган ҳаракат эди, яъни назарий томондан берилган энг кам имкониятга таяниб, урф-одатдаги кенг кўламдан фойдаланиш учун қабул қилинган эди.
"Исломда ҳуқуқ" китобида айтилганидек, фиқҳ илмининг йирик вакиллари, масалан, Абу Юсуф ва Шайбоний каби олимлар шаръий ҳийлаларни мукаммаллаштириб жамият их-тиёрига қўярди. Ҳанафий мазҳабининг учинчи ҳижрий асрдаги машҳур ҳуқуқшуносларидан бири Хассоф қаламига мансуб "ал-Ҳиял вал-махориж" китоби масалани бошқача баён этади. Биз унинг асосида ўша даврда воқелик нималардан иборат эканлигини англаб олишимиз мумкин.
"Қадимий қонунлар" номли китоб муаллифи Сир Ҳенрий Мейн қонуний ҳийлалар қонуннинг моҳияти ўзгармасдан уни амалга ошириш услуби ва ижро этиш тарзи ўзгарганини кўрсатиш мақсадида ишлатилган фарзия, деб ифодалайди ("Исломда ҳуқуқ", 117, 118-бет).
"Исломда ҳуқуқ" китобида ҳийлаи шаръия зарурат принципига боғлаб қуйидагича кўрсатилади: Айтишларича, Бухоро аҳолиси оғир қарздорликка учраган экан. Ушбу муаммони ечиш мақсадида ўз мулкини гаровга қўйиб шартли равишда сотиш орқали "Байъ бил-вафо" деган гаров усули юзага келган экан.
Китобда айтилишича, албатта, бундай битимнинг юзага келиши гаров соҳасида олға қўйилган бир қадам эди, негаки ушбу битим асосида мадюн (қарздор) гаровга қўйилган мулкни ўз тасарруфида сақлаб қолган ҳолда, қарз берувчига муносиб таъ-мин (кафолат) беради, булардан ташқари байъ бил-вафо ўз сармоясидан фойда олишга рухсат бермайдиган нормалардан (рибодан) чиқиб кетишга йўл очиб берди.
Китоб муаллифларининг таъкидлашича, ушбу янгилик суд юритиш усулларига тааққул (тафаккур) юритиш орқали эмас, балки табиий такомил жараёнида юзага кедди. Китоб муал-лифларига бу ўринда шундай жавоб бериш зарурки, қонун кўпинча амалий ҳаётий муаммолар, яъни давр талабидан келиб чиқади. Амалий ҳаётга таянмасдан қонуний нормаларни ишлаб чиқиш уларни ҳаётдан узоқлаштиради. Ҳанафий мазҳабида зарурат принциплари ва шаръий ҳийлалар усуллари мана шу воқеликка қаратилган.
Бухоролик Ҳанафий фақиҳлар ишлаб чиққан ушбу қоида байъ бил-вафо ва байъи жоиз номи билан айрим мамлакатлар қонунларида, жумладан, Афғонистонда қонуний кучга эга бўлиб, халқ орасида муомалот ишларини юритиш учун бир қулай норма сифатида кенг кўламда ишлатилиб келинади.
Байъ бил-вафонинг энг мукаммал шакли шундан иборат-ки, қарз олувчи ўз мулкини қарз берувчига гаров сифатида шартли равишда сотади, янги мулк (уй ёки ер) эгаси бўлган қарз берувчи, уни тасарруф қилмасдан муайян миқдор пул эвазига уй эгасига ижарага беради. Бу ўринда ҳар ой келадиган ижара ҳақи дарҳақиқат, асл пулдан келадиган фойдадан иборат бўлиб, рибони ман этувчи қонунга зид бўлмайди, чунки зоҳирда қарз эгаси оладиган ижара пули, пулнинг фоизи эмас, балки уйнинг ижара пули ҳисобланади.

"Ислом ҳуқуқшунослиги" китобидан

 
« Олдинги   Кейинги »