РАМАЗОН Принтер учун
04.10.2008 й.

Ўн икки ойнинг султони—
cор бўлиб кел, Рамазон,
Расулуллоҳ умматига
ёр бўлиб кел, Рамазон!

Жоним тўшай йўлларингга
зор бўлиб, кел, Рамазон,
Хаста руҳим даво излар—
кор бўлиб кел, Рамазон!

«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни
ёр қилиб кел, Рамазон,
Томирларда қон бўлиб оқ,
жон бўлиб кел, Рамазон!

Даъюслардан эл безордур—
ор бўлиб кел, Рамазон,
Сени суймаган нафсларни
хор қилиб кел, Рамазон!

Қалб қаросин поклагувчи
қор бўлиб кел, Рамазон,
Муҳаббатла чертилгувчи
тор бўлиб кел, Рамазон!

Раҳмат ойи—шафқатлари
бор бўлиб кел, Рамазон
Гуноҳларим бир-бир осай—
дор бўлиб кел, Рамазон!

Ўн икки ойнинг султони—
cор бўлиб кел Рамазон,
Расулуллоҳ умматига
ёр бўлиб кел, Рамазон!

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ қизи

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz