Бир энлик мато Принтер учун
03.10.2008 й.

Нафс қўлига берибон  жилов,
Ишқ домига тортибон ҳаёл,
Обрў талаб интилиб бедор,
Охирда топганим бир энлик мато.

Худо деб топиндим улуғ зотларга,
Эришдим, даҳолик номлик отларга,
Айланди мен учун ёлғон ростларга
Охирда топганим бир энлик мато.

Давримда давронлар сурдим, яшадим,
Дунёни молини йиғиб ташладим,
Бу камдек Худога келиб ҳасадим,
Охирда топганим бир энлик мато.

Фақат сўнги дамда англадим барин,
Бошимга сочмангиз оламни зарин,
Сўрайман битта унинг  карамин,
Охирда топганим бир энлик мато.

Тилим бўғзимга тиқилди беҳол,
Ўтди кўз олдимдан воқейлик бир бир,
Тавбага эришмоқ энди қийндир,
Охирда топганим бир энлик мато.

Балки дўзахга ҳам арзимасдирман
Худонинг раҳмати турсин уёғда,
Тилим айланмас демоққа Худо,
Охирда топганим бир энлик мато.

          Анвар Абдуллоҳ

 
« Олдинги   Кейинги »