Ҳанафий фиқҳи ва унинг далиллари Принтер учун
04.08.2007 й.

Али (р.а.) ҳақларида икки тоифа ҳалок бўлди: ҳаддан ташқари яхши кўрувчи ва ҳаддан ташқари ғазабланувчи».
Бу ҳақ – рост калималар Абу Ҳанифага (Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин) тааллуқлидир. Ҳақиқатдан ҳам одамлар у киши ҳақида мутаассиб бўлиб кетдилар, ҳатто у кишини юборилган пайғамбарлар даражасига яқинлаштириб қўйдилар. Одамлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳанифанинг исмларини зикр қилган, деб ўйлашган. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари ва маноқибларини у кишининг рутбаларига нисбат бериш билан ҳаддан ошиб кетишган.
Одамлар яна у зот тўғриларида мутаассибликка берилиб, зиндиқликда, суннатни тарк қилишда, динда ҳужжатсиз фатво беришда айбладилар ва ҳаддиларидан ошдилар ёки у кишининг динига, шахсиятига ва иймонига айб қўйдилар.

Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», деб айтган саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар бўлсин. Мен Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули ҳамда юборган набийларининг энг яхшиси деб гувоҳлик бераман.
Ҳурматли ўқувчи учун имом Абу Ҳанифа ҳамда икки соҳиблари Абу Юсуф ва Муҳаммадларга ўхшаб фиқҳул ҳанафиядан енгил таржимани тақдим қилдим. «Хайротул Ҳисан» китоби матнида шундай келган: «Ўтганлардан бир кишининг улуғлигига одамлар уни фарқлаши далил бўлади. Буни кўрингки, Али (р.а.) ҳақларида икки тоифа ҳалок бўлди: ҳаддан ташқари яхши кўрувчи ва ҳаддан ташқари ғазабланувчи».
Бу ҳақ – рост калималар Абу Ҳанифага (Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин) тааллуқлидир. Ҳақиқатдан ҳам одамлар у киши ҳақида мутаассиб бўлиб кетдилар, ҳатто у кишини юборилган пайғамбарлар даражасига яқинлаштириб қўйдилар. Одамлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳанифанинг исмларини зикр қилган, деб ўйлашган. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари ва маноқибларини у кишининг рутбаларига нисбат бериш билан ҳаддан ошиб кетишган.
Одамлар яна у зот тўғриларида мутаассибликка берилиб, зиндиқликда, суннатни тарк қилишда, динда ҳужжатсиз фатво беришда айбладилар ва ҳаддиларидан ошдилар ёки у кишининг динига, шахсиятига ва иймонига айб қўйдилар.
Абу Ҳанифанинг шахсиятлари кучли бўлиб, бу билан фиқҳни ўз шаҳарларидан ташқарига, яъни бошқа исломий ўлкаларга тарқатганлар. Кўпгина исломий давлатларда одамлар у кишининг фикрларини айтишган. У кишининг фикрларидан мухолифлар ҳам, мувофиқлар (хайрихоҳлар) ҳам фойдаланиб, мухолифлар у кишини инкор қилишган, мувофиқлар эса ёрдам беришган.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга мухолиф бўлганлар у кишини диндаги фикрларида бидъат бор, деб қаттиқ инкор қилишди. Балки улар у зотнинг парҳез ва тақволарини билмасдан тилларига эрк бериб юборишгандир. Агар у кишини кўришганида ёки келтирган далилларини билишганида албатта ҳурматларини жойига қўйиб, фикрларига мувофиқ бўлар эдилар.
Ривоят қилинишича, Шом шаҳрининг фақиҳи Авзоъий Абу Ҳанифага ҳамаср эди. У Абдуллоҳ ибн Муборакка: «Куняси Абу Ҳанифа бўлган, Кўфа шаҳридан чиққан бу бидъатчи ким?» деганида, Ибн Муборак жавоб бермасдан, балки ноаниқ, чигал, фаҳмга оғир келадиган бир масалани ва у ҳақдаги фатвони айта бошладилар. Авзоъий: «Бу фатвонинг соҳиби ким?» деб сўради. Ибн Муборак: «Мен Ироқда йўлиққан бир шайх», дедилар. Авзоъий: «Бу киши машойихлар ичида илм жиҳатидан устунроқ экан. Бориб ундан илмингни кўпайтир», деди. Ибн Муборак: «Бу Абу Ҳанифадир», деб айтдилар.
Кейин Авзоъий Абу Ҳанифа билан Маккада учрашиб, Ибн Муборак айтган масала ҳақида гаплашишди. Абу Ҳанифа эса у масалани тушунтириб бердилар. Икковлари ажралишганидан кейин Авзоъий Ибн Муборакка: «У кишини кўп илми ва ақли туфайли бахтли деб ҳисоблайман. Аллоҳдан мени мағфират қилишини сўрайман. Мен у киши тўғрисида очиқ хато қилибман. У киши келтирилган хабарларнинг хилофи (акси) эканлар», деди.
Дарҳақиқат, Абу Ҳанифанинг шахсиятлари кучли бўлиши билан бирга чуқур таъсирлари ва нуфузлари бор эди. У кишининг фатво бериш, хабарни аниқлаш, ҳадисни тушуниш ва ундан ҳукмлар чиқаришда ўзларига хос йўллари бор эди.
Шогирдлари ва уларга эргашганлар у зотнинг мазҳабларини чамаси ўттиз йил ёки ундан кўпроқ вақт ичида тарқатдилар. Ким шундай (машҳур мазҳаббоши) бўлса, унинг қаттиқ танқид қилиниши, шахсининг ҳақоратланиши, раъй-у фикрининг сохталаштирилиши ва унга нисбатан мутаассибликларга нишон бўлиши табиийдир.

китобни юклаб олиш

 
« Олдинги   Кейинги »