Баъзи айбларимиз... Принтер учун
23.12.2016 й.

 

Аллоҳ таоло айбларимизни сатр қилиб туришига қарамасдан, кўплаб инсонлар бизнинг баъзи айбларимиз билан бирга яшашга тоқат қилолмайдилар. Агар айбларимизни беркитиб турган ўша сатр очилса ва айбларимиз уларга кўринса, уларнинг муҳаббатлари нафратга, дўстликлари адоватга айланади.

Аммо Аллоҳ таоло бизни яхши кўради, бизга “қўли”ни узатади, бизга неъмат беради, атоларини кўпайтириб беради, Ўзининг мадади билан, инъомлари билан бизга ёрдам беради, биз билан Ўзининг ҳилми ва имконият бериши ила муомала қилади, бизнинг тавба қилишимизни хоҳлайди, нотўғри ишларимизни ювади, айбларимиз ва хатоларимизни кечириб юборади. Шуларнинг ҳаммасини бизнинг қўлларимиз содир этган ҳунук ишларни, гуноҳларни эшитиб, кўриб, билиб туриб, нозик сирларимизни, барча айбларимизни, ёмон сўз ва ёмон амалларимизни идрок қилиб туриб қилади. Шундай экан, Унинг Ўзига ҳамду санолар бўлсин!

 

Муҳаммад Али Юсуфнинг “Баъзи айбларимиз...” номли мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz