Ҳасан Басрий айтган 40 калима! Принтер учун
05.12.2016 й.

Image 

Ҳасан Басрий айтган 40 калима!

1. Аллоҳ бандани воз кечганининг аломати, банда бефойда нарса билан машғул бўлишидир.

2. Хулқини ёмон қилган жонини қийнабди.

3. Олимлар бўлмаса инсонлар ҳайвонлар каби бўладилар.

4. Бандани орзу ҳаваси узайгани сари иши ёмонлашаверади.

5. Дунёга зоҳидлик қалб ва баданга роҳат беради.

6. Динда сен билан мусобақалашадиган киши билан мусобақалаш. Дунёингда сен билан мусобақалашса уни тарк қил.

7. Ҳар бир умматни сиғинадиган бут‑санами бўлади. Бу умматнинг санами динор ва дирҳамдир.

8. Ўлим дунёни фош қилади ва ақл эгасини ақли тарк қилмайди.

9. Неъматга зикрни кўпайтиринглар. Албатта унинг зикри шукрдир.

10. Эй Одам боласи! Албатта иймон, безаниш ва орзу билан эмас. Лекин у қалбдаги виқор ва амалдаги содиқликдадир.

11. Илм толиби хушуъси, зуҳди ва тавозуъсида кўринишни сусайтирмайди.

12. Эй одамлар! Ортга суришдан эҳтиёт бўлинглар! Мен баъзи солиҳ инсонларни тавба қилмагунча ўлишни хоҳламаймиз, деганларини эшитганман. Кейин улар тавба қилишга улгурмай вафот топдилар.

13. Ахлоқи мақталадиган инсонларни дўст тут. Албатта одамлар орасида бунақалари кам бўлади.

14. Икки нарса ҳеч ҳамроҳ бўлмайди: қаноат ва ҳасад. Икки нарса ҳеч ажралмайди: ҳирс ва ҳасад.

15. Тун қоронғусидаги намоздан кўра кучлироқ ибодатни кўрмадим.

16. Агар тунлари бедор бўлиб кундузи рўза тутолмасанг билгинки, сен маҳрум бўлибсан. Сени ҳақиқатда гуноҳларинг занжирбанд қилибди.

17. Киши гуноҳ қилар экан тунги намоздан маҳрум бўлади.

18. Албатта ҳавои нафс ёмонликларга бошлиқдир. Тоатда у сенга бўйсунмаса гуноҳ ишларда сен ҳам унга бўйсунма.

19. Албатта ҳақиқий фақиҳ дунёда зоҳид ва охиратга рағбат қилувчидир.

20. Банда жаҳаннамни тасдиқловчи амалларни қилса, дўзах ери кенг бўлишига қарамасдан тораяди.

21. Эй одам боласи, кунинг сени меҳмонингдир. Унда яхшилик қил. Кунингда яхшилик қила олсанг Аллоҳга ҳамд айт. Агар кунингда ёмонлик қилсанг ўзингни айбла.

22. Мусулмон биродарингни ҳожатини чиқаришлик бир ойлик эътикофдан суюклидир.

23. Биродари устидан фойда кўриш мурувватдан эмас.

24. Сенга бировни сўзини айтган кишидан эҳтиёт бўл, чунки у сени гапингни ҳам бошқага етказади.

25. Сабр жаннат хазинасидандир. Чунки инсон бир соатлик сабри билан барча яхшиликларга эришади.

26. Мусулмонни динидаги ҳасад уни жасадини тезда ейдиган нарсадир.

27. Фаросатли оқил мўминга Аллоҳ яхшиликни зиёда қилгани сари Аллоҳдан қўрқуви зиёда бўлаверади.

28. Минг мисқол нафл рўза ва нафл намоздан зарра мисқолидаги тақво яхшидир.

29. Динор ва дирҳам улардан ажралмагунингча сенга фойда бермайдиган қандай ҳам ёмон ҳамроҳ.

30. Албатта сен жамланган кунлардасан. Кунларинг ўтгани сайин умринг ҳам ўтиб боради.

31. Мўмин дунёда асир кабидир. Асирлик бўйинбоғидан  озод бўлишга ҳаракат қилади.

32. Тақводорлар тақвода давомли бўлар эканлар, ҳаромдан қўрқиб, кўп ҳалол нарсаларни ҳам тарк қиладилар.

33. Қўл бериб кўришиш меҳрни зиёда қилади.

34. Мўминни фақат нима қилишни хоҳлайсан? Нима ейишни хоҳлайсан? каби ўзини сўроқ қилаётган ҳолатда топасан. Фожир ўзини сўроқ қилмай қадам ташлайди.

35. Тун қоронғусидаги инфоқдан кучлироқ амални билмаймиз.

36. Мўмин иймон ва қўрқувни жамлайди. Мунофиқ бузғунчилик ва хотиржамликни жамлайди.

37. Банда яхшиликдадир агар амалини бузаётган нарсани билса.

38. Илм икки турлидир: Тилдаги илм, бу одам боласининг зарарига Аллоҳнинг ҳужжатидир. Қалбдаги илм, бу фойдали илмдир.

39. Одамларни олдларидаги нарсаларни сўрамасанг сенга ҳурматли бўладилар. Агар сўрасанг сендан қочиб беркинадилар.

40. Кўзим билан бирор нарсага қарасам, тилим билан бирор нарса гапирсам, қўлим билан бирор нарсани ушласам ва оёғим билан бирор жойга юрсам у тоатдами ёки маъсиятдами эканига қарайман. Агар тоатда бўлса, олдинга юраман. Агар маъсиятда бўлса ортда қоламан.

Ҳумайро

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz