Қалбни қотишдан ва муҳрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб Принтер учун
15.11.2016 й.

 


 1.    Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

 

2.    Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

 

3.    Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

 

4.    Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

 

5.    Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

 

6.    Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

 

7.    Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.

 

8.    Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

 

9.    Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

 

10.Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

 

11.Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

 

12.Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

 

13.Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

 

14.Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

 

 

 

Шайх Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳабдоннинг мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz