Отажон, мен сизни яхши кўраман! Принтер учун
07.10.2016 й.

Бир куни бир одам янги олган машинасини созлаш билан машғул бўлиб турганда, олти ёшли ўғли ердан тош олиб, машинанинг ён тарафига чизиб, тирнади. Буни кўрган отанинг ғазаби тошиб, ўғлининг қўлидан тутиб, чизган қўлига бир неча марта урди. Отанинг қўлида мурувват (болт-гайка)ларни қотириб-бўшатадиган калит (ключ) бор эди. У ўзи сезмаган ҳолда ўғлининг қўлига ўша калит билан урган эди. Бунинг натижасида ўғилнинг бармоқлари кесилиб, шифохонага ётқизилди.
Болакай уни кўргани келган отасидан: “Бармоқларим қачон ўсиб чиқади?” деб сўради. Бу гапларни эшитган ота эса, аламига чидай олмай, машинанинг олдига бориб, уни тепа бошлади. Чарчаб, ўтириб қолганда, машинанинг эшигига чизилган чизиқларга назар солди. Яхшилаб қараса, ўғли “Отажон, мен сизни яхши кўраман” деб ёзган экан.
Ҳикмат

Муҳаббат ва ғазабнинг чегараси йўқ.
Ғазабинг тошган пайтда турли қарорлар қабул қилиб, кейин ҳаётинг давомида ўша қарорларингга надомат қилиб юрмаслигинг учун нафсингга, то у тинчлангунича, фурсат бер.  

Манба: islom.uz
“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »