Илм иймонга чорлар Принтер учун
10.09.2016 й.


Францияда жойлашган Сорбонна универститетининг фаранг, католик насроний табиба ва ўқитувчиси ҳайз қони ҳақида гап бошлаб:
"Дарҳақиқат Оврупа аёлларда келадиган ҳайз қонини сеҳргарлик ишларидан бири деб билар эди. Лекин илм  албатта бу аёллик безларининг баъзилари ажратадиган қон эканлигини кашф қилди", деб сўнгра эркак кишининг ҳайз кўрган аёлга қўшилиши натижасида келиб чиқадиган зарарлар ҳақида: "Агар эркак киши ҳайз кўрган аёлга яқинлик қиладиган бўлса, мана шу иш таносил аъзолари касалликлари, буйрак касалликлари ва тери касалликларига олиб келади", деб айтди.
Буни эшитиб ўтирган Саудиялик мусулмон талаба ўрнидан турди ва унга:
"Қуръони карим бу ҳақда сиздан ўн тўрт аср вақт илгари  баён қилган", деди.
У: Қурьон нима деган?" деб сўради.
Талаба  унга Аллоҳ таолонинг:
“Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: “У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Улар пок бўлмагунча яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинглар. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни ва покланувчиларни севади”, деб айт” оятини ўқиб берди.
Шунда фарангистонлик табиба ва ўқитувчи: “Бу сизларнинг китобингизда борми?” Деб сўради.
Мусулмон талаба: "Ҳа", деб жавоб берди.
Бу  ҳақда сизнинг олимларингиз билан бирга изланиш олиб борсак бўладими? деган эди, мусулмон талаба уни Саудиядаги ар-Риёд унверситетига таклиф қилди. У ерда илмий анжуман ва мусулмон уламолар билан учрашув ташкил қилинди. Илмий анжуман бошланишидан аввал насроний табиба:
- “Қалам ва қоғозларингизни тайёрланг. Ҳозир сизларга айтадиганларимни илтимос ёзиб олинглар”, деди.
Қалам ва қоғозлар ҳозирлангандан сўнг гапида давом этиб: "Иқрор ва эътироф этаман. Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчиси, деб гувоҳлик бераман. Қуръондаги илмий ҳақиқатларни англагач мен исломга кирдим", деди.
 
Манба: islom.uz 
Саъдуллоҳ Мухторнинг "Анийсул мўъминин" китобидан олинди.
Таржимон: Муҳаммад Юсуф Абдулжалил.


 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz