Ҳанафий мазҳабининг тарқалиши Принтер учун
22.05.2016 й.

Ҳанафий мазҳаби ўзидаги хусусиятлар омил ўлароқ тез ва соз ўсди, тезликда турли ўлкаларда кенг тарқалди. Унинг ўсиши ва тарқалишининг бош омиллари учта;

1. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдлари кўплиги ва уларнинг ўз устозлари ижтиҳоди самараларини тақатишга катта аҳамият беришлари. Улар ҳанафий фиқҳининг асосларини баён қилдилар ва устозларига оз нарсада хилоф қилиб кўп нарсада мувофиқ бўлдилар.
2. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдларининг шогирдлари ҳам ҳукмларнинг далил ва сабабларини ҳаммага баён қилиб бердилар.
3. Ҳанафий мазҳаби беш юз йилдан ортиқ даврда аббосий давлатининг расмий мазҳаби бўлиб тургани. Халифа Ҳорун Рашид имом Абу Юсуфни қози этиб таъйинлаган. Ўз навбатида Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи бошқа қозиларни таъйинлар эдилар.

 
« Олдинги   Кейинги »