Ҳанафий мазҳабнинг нақл қилиниши Принтер учун
22.05.2016 й.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи алоҳида катта фиқҳий китоб таълиф қилмаганлар. Баъзи бир «ал-Фиқҳул Акбар», «ал-Олим вал Мутааллим», Усмон ал-Баттийга ёзган рисола ва Қадарияларга раддия тарзда ёзган рисолаларига ўхшаш кичик рисолалар ёзганлар. Бу рисолаларнинг барчаси илми калом ва мавъизага оиддир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи фиқҳда алоҳида китоб ёзмаганлар.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг фикрлари ва ижтиҳоди самараларини у кишининг шогирдлари нақл қилганлар ва китоб шаклига келтирганлар.
 
« Олдинги   Кейинги »