Мен ўз нафсимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан Принтер учун
27.04.2016 й.
Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: “Менга улуғ обидлардан бирларини васф қилиб беришди. Дарҳол у зотнинг зиёратларига бордим. У зот мендан: “Эй Ибн Саммок, сени бу маконга қандай сабаб келтирди?” деб сўрадилар. Мен: “Сиз ҳақингизда эшитдим. Шунга сизни зиёрат қилгим келди” деб жавоб бердим. У зот: “Мен ҳақимда сенга хабар берган киши сени алдабди. Мен ўз нафсимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан. Эй Ибн Саммок, бахтли одам – ҳалокатга дучор бўлишдан олдин озодлик,, бўшлик, хотиржамлик пайтида ҳаракат қилган кишидир” дедилар. Мен бу гапларни эшитиб йиғладим. Энди қайтмоқчи бўлиб турганимда, у зотдан: “Менга бирор юмушингиз борми? Сизга хизмат қилиб, шарафга эришсам?” дедим. У зот: “Бу маконда ўтирган кишининг бирорта одамга ҳожати қолмайди” дедилар. Мен у зотга: “Сиздан, Аллоҳ ҳаққи сўрайманки, дунё ва охиратдаги нарсалардан нимани яхши кўрасиз?” дедим. Бу гапни эшитиб у зот йиғладилар. Кейин: “Ҳеч нарсани яхши кўрмайман. Лекин сен қасам ичиб сўрамаганингда, сенга айтмаган бўлардим. Мен дунё ишидан тоат ила амалга қаттиқ киришишни, ҳаводан узоқ бўлган нафсни ҳамда хавф ва қўрқувга тўлган қалбни яхши кўраман. Охират ишидан эса, Мавлойимдан: “Боравер, сени мағфират қилдим” деган гапни эшитишни яхши кўраман” деб жавоб бердилар”.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
 
« Олдинги   Кейинги »