“Усул аш-Шоший” асари ҳанафий усул ал-фиқҳ (фиқҳ асослари) бўйича... Принтер учун
24.05.2007 й.

Араблар “Мовароуннаҳр” деб атаган ушбу заминдан IX-X асрларга келиб йирик усул ал-фиқҳ олимлари етишиб чиқдилар. Хусусан Шош (қадимги Тошкент) дан етишиб чиққан олим ва фақиҳларнинг ислом маданиятини ёйишдаги ўринлари беқиёсдир. 2007йилда Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ) нинг фан ва маданият бўлими ICESCO томонидан Тошкентни ислом маданиятининг пойтахти деб эълон қилиниши фикримизнинг ёрқин далилидир.
Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Иброҳим аш-Шоший (ваф. 325/937 й.), Абу Али Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исҳоқ аш-Шоший (ваф. 344/956 й.), Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал-Қаффол аш-Шоший (ваф. 366/976 й.) ва бошқалар шулар жумласидандирлар.

Араб географи Ёқут ал-Ҳамавий ўзининг «Му‘жам ал-булдон» асарида бир нечта шошлик алломаларнинг таржимаи ҳолларини зикр этган. Юқорида номи келтирилган ҳамда булардан ташқари кўплаб Ўрта Осиёлик, хусусан Шошлик фақиҳлар илоҳиёт, ҳадис ҳамда усул ал-фиқҳ (фиқҳ асослари)га оид муҳим асарлар ёзиб қолдирганлар.

мақолани юклаб олиш

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz