«Аллоҳ, албатта, устингиздан кузатиб турувчидир» Принтер учун
26.01.2016 й.
Шоми шарифнинг Дамашқ шаҳрида истиқомат қилиб ўтган аллома фазилатли шайх Адийб Каллос айтадилар: Жума куни жума намозидан олдин кўзи ожиз бир киши келиб, жума хутбасининг овозини ёзиб олиш учун изн сўради ва мен бунга рози бўлдим. Минбарга кўтарилганимдан кейин у ҳам ортимдан чиқиб, овозни ёзиб олиш учун менга яқинроқ жойга ўтирди. Мен араб тилида лаҳн қилмасликка қаттиқ ҳаракат қила бошладим. Шунда Роббим азза ва жалла мени кузатиб турганини эсладим, «Аллоҳ, албатта, устингиздан кузатиб турувчидир» (Нисо сураси, 1-оят).
Шунда, “Эй одамлар! Кўзи ожиз бир киши олдимга овоз ёзиш ускунасини қўйса, араб тилида хато қилиб қўйишдан қўрқаман-у бизни ошкора ва яширин ишларимизни кўриб, билиб, амаллар саҳифасига битувчи Роббимиздан қўрқмаймизми?!” дедим. Ўша ожиз киши ҳам, одамлар ҳам, қалбдан чиққан бу ибратли мавъизадан таъсирланиб йиғладилар.  
Азизлар, Аллоҳ азза ва жалладан ва унинг эртага ҳар бир инсонга бўладиган адолатли ҳисобидан огоҳ бўлиб, унга тайёрланиб ҳаёт кечирайлик.

Фозилжон Абдулқайюм таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »