"Ҳадис ва Ҳаёт" 1-жузи (MP3) Принтер учун
19.07.2015 й.
Image
 
 
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Муқаддима» деб номланган 1-жузи ёзилган аудиодиск.
 
Аллоҳ таолонинг инояти ва мухлис бандаларнинг саъй-ҳаракатлари ила сиз азизларга орзиқиб кутилган «Ҳадис ва Ҳаёт» китобини тақдим қилиш бахтига муяссар бўлиб турибмиз. Бу китоб барчамизнинг севикли пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо алайҳиссаломнинг энг мўътабар ҳадис китобларда келган сара ҳадисларининг замонавий шарҳидир.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг  «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир. 
«Ҳадис ва Ҳаёт»ни ёзиш жараёнида у кўпчилик тушунадиган содда тилда бўлишига алоҳида эътибор берилди. Қолаверса, бу китоблар юртимизда асрлар оша мусулмонларнинг ягона ва доимий фиқҳий мазҳаби бўлмиш ҳанафий мазҳабида бўлиши эътиборимизда турди.
Албатта, бош вазифалардан бири Аллоҳ юборган ва Пайғамбар алайҳиссалом татбиқ қилган мўътадил Ислом таълимотларини халқимизга етказиш эди. Шунинг учун ҳам баъзи фирқа ва тоифаларга раддиялар берилиб, уларнинг даъволари нотўғрилиги баён қилинди. Агар мазҳабимизда олинмаган ҳадислар келса, у ҳадисга қайси мазҳаб амал қилиши ва ҳанафий мазҳабида нима учун бу ҳадис олинмагани айтиб ўтилди. Баъзи ҳолатларда шарҳ қилинаётган матнда ҳанафий мазҳаби далили зикр қилинмаган бўлса, ўша далилни бошқа китоблардан топиб, ўз ўрнида зикр қилинди. Ҳозирги кунимизда турли омилларга кўра, мусулмонлар ичида тарқалиб, кўпчиликнинг ташвишига сабаб бўлаётган масалалар ҳам ўрни келганда ҳужжат ва далиллар билан ҳақиқий шаръий ҳукми айтиб ўтилди. Ихтилофлар ноўрин эканлиги баён қилинди.
Китобнинг жузлари асосан мавзуга қараб белгиланди. Мисол учун, «Поклик китоби», «Таом ва шароб китоби», «Яхшилик ва ахлоқ китоби», «Рўза китоби» ва шунга ўхшаш. Ҳаммаси бўлиб, «Ҳадис ва Ҳаёт» китоби ўттиз тўққиз жузни ташкил қилди. Улардан мусулмон одамнинг ҳаётида дуч келадиган асосий масалаларнинг барчасига жавоб топиш, ҳеч бўлмаганда, йўлловчи маълумот олиш мумкин.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Муқаддима» жузи ушбу силсила ва унга асос бўлган манбалар ҳақида, силсилага оид илмий истилоҳлар, ҳадиси шарифларнинг дийнимизда тутган ўрни, ҳадис илми ва унинг тарихи, ҳадисларни ўрганиш ва уларга амал қилиш тартиб-қоидалари каби муҳим масалалар ҳақидаги дастлабки маълумотларни ўз ичига олган бўлиб, ҳадиси шарифлар гулшанининг бўсағаси бўлажак, иншааллоҳ.



Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: « Ҳадис ва ҳаёт 1-жуз» (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2015
Ҳажми: 6 соат 22 дақиқа


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг 3247-хулосаси асосида нашр этилган
 
 
 
Ушбу аудиокитобда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:

01. Сўзбоши
02. Тақдим
03. Муқаддима
04. Суннат нима?
05. Суннат тарихи
06. Ҳадисни текшириш
07. Муҳаддислар
08. Улумулҳадис
09. Суннат ва фуқаҳолар
10. Муҳаддис имомлар ва фиқҳий мазҳаблар
11. Суннатнинг санад жиҳатидан тақсими
12. Ҳадис ила собит бўлган ҳукмларнинг тўртга бўлиниши
13. Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган амалларнинг турлари
14. Ҳадис ила собит бўлган ҳукмнинг даражаси
15. Суннатнинг турли истилоҳларда турли маъноларни ифода қилиши
16. Суннат муҳаддислар истилоҳида
17. Суннат фуқаҳолар истилоҳида
18. Суннат усули фиқҳ уламолари истилоҳида
19. Суннат саҳобалар истилоҳида
20. Муҳаммад алайҳиссаломдан содир бўлган нарсаларнинг иккига бўлиниши
21. Муҳаммад алайҳиссаломдан пайғамбарлик сифатлари ила содир бўлган суннатлар
22. Муҳаммад алайҳиссаломдан пайғамбарлик сифатларидан ташқари содир бўлган ишлар
23. Қандай нарсалар Муҳаммад алайҳиссаломдан башарлик тақозоси ила содир бўлган
24. Пайғамбар алайҳиссаломдан иршод тариқасида содир бўлган нарсалар
25. Суннатдаги аҳкомларнинг умумий ва ҳусусийга тақсимланиши
26. Суннат ва ақоид масалалари
27. Эслатма
28. Саҳиҳ ҳадисларни ҳам танлай билиш керак
29. Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур омиллар
30. Мувароуннаҳрда ҳадис ва муҳаддислар
31. Ҳадис ўрганувчилар одоблари
32. Муаллифдан
33. Имом Бухорий
34. Имом Муслим
35. Имом абу Довуд
36. Имом Термизий
37. Имом Насаий
38. Имом ибн Можа
39. Молик ибн Анас
40. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
41. Имом Доримий
42. Имом Ҳоким
43. Имом Шофеъий
44. Китобнинг истилоҳи
46. Китобнинг тақсими 
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz