Рамазон ойи даракчилари Принтер учун
05.05.2015 й.
       Мана уч муқаддас ойнинг биринчи бўлган Ражаб ойи ҳам етиб келди.
    У билан бирга мусулмонлар учун муборак бўлган кунлар бирин-кетин кела бошлайди. Ражаб, Шаъбон ва Рамазон – бу яхшилик, раҳмат ва меҳрибонлик, умид ва итоаткорлик ҳислари тарбияловчидир. Мусулмоннинг инсон ва Аллоҳнинг қули сифатида барча энг яхши ҳислатлари шу ойларда яққол кўринади.
    Аллоҳнинг бандаларига меҳрибонлиги чек-чегарасиздир. Фақат биз буни ҳар доим ҳам пайқамаймиз. Бизга етган ҳар қандай энг кичик нохушликда ҳам Яратганнинг улуғ ҳикмати ва бизнинг тақдиримизга битган синови ётади.     
    Ҳижрий тақвимдаги муқаддас деб белгиланган кун ва тунлар, инсон фақат шу кунлари Худога сиғиниши учун эмас, балки бу кунларда Яратган бериладиган савоблар даражасини оширишидадир. Бу кунлар бизга, ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз деган ҳақиқатни эсимизга солади. Биз учун бизга Яратган томонидан ҳадя қилинган бу қимматбаҳо вақтни бош бериш тўғри-ми?
    Кун ва тун жуда тез алмашмоқда, вақт эса ундан ҳам тез, сезилмай ўтмоқда. Худди туш каби умр ўтиб бормоқда. Бизда пайдо бўлган оқ сочлар, ажинлар эса – ҳар нарсанинг вақти соати борлиги, ва ўзининг муқаррар интиҳосига етишига гувоҳлик беради.
    “Ердаги ҳаёт” дақиқаларини ушлаб қолиш қийин иш эмас. Мусулмон ҳозирги замон билан ҳамнафас яшайди. Унинг ўтмиши мавжуд, яъни ортига қараб ўтмишдаги инсонларнинг оқибатини билади, лекин унинг келажаги йўқ, чунки неча марта нафас олишга имконияти борлиги тўғрисида билмайди. Шунинг учун барчамиз ҳозир ва шу ерда ҳаёт кечирмоқдамиз, ҳар бир сония биздан тезлик билан узоқлашмоқда, зеро мен бир ҳарфни тераётганимда, ундан аввалгиси мендан сония мислича вақтда ўтмишга йўқолмоқда. Айнан шу ҳолда ҳаёт давом этиб келмоқда.
    Муқаддас ойларда эса биз ўтмишда йўқотганларимизни ўрнини тўлдириш учун фойдаланишимиз лозим. Лекин бизга эрта келади-ми ёки йўқми аниқ эмас. Шунга кўра, биз ибодатларимизни, яҳшилик ва силаи раҳмни ҳозир қилишмиз лозим бўлади. Биз қилиш лозим бўлган ишларни амалга оширишни ўйлагунга қадар, вақт кабутардек учиб кетади.
    Мазкур уч ойни фойдали ўтказиш учун махсус тавиялар мавжуд. Албатта, энг кераги бу рўза тутиш. Ҳозир бу иш қийинлашади, чунки иссиқ кунлар келмоқда. Рамазон ойи эса энг саратонга “чилла” вақтига тўғри келмоқда. Албатта, Аллоҳга итоаткор қалб эгаси учун бу фақат қалбидаги иймонини мустаҳкамлашга ёрдам беради.       
    Фақатгина, баъзиларимизда тиббий кўрсатмаларимиз ва эҳтиёт чораларимиз мавжуд. Бунга албатта, индивидуал ёндошув ва аввалдан даволвчи шифокор билан келишили лозим.  
Ражаб, Шаъбон и Рамазон – бу ойлар ичидаги ноёб учлик бўлиб, бу ойларда инсониятга улкан раҳмат сифатида маънавий озуқа ва покланиши, гуноҳларига истиғфор айтиши ва савобларни бир неча баробарга ошириб олишида имконият яратилади.
    Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазон ойидан аввал келиб, улар иймон эгаларига Яратганнинг барча маҳлуқотига бўлган чексиз марҳаматини эълон қиладилар.  
    Росули Акрам (САВ) айтганлар: “Ражаб – бу Аллоҳнинг ойи, Шаъбон – мени ойим, Рамазон эса – менинг умматим ойидир”. Ражаб ойи нега Аллоҳники деб сўрашганида, жавоб берган эканлар: “Чунки бу ойда Парвардигорнинг мағфирати ҳақиқий тавба қилганлар учун нозил бўлади, бу ойда қон тўкиш, уруш ва жангу жадаллар харом қилинган, бу ойда Аллоҳ барча пайғамбарларининг дуоларини қабул қилган ва кўп авлиё дўстларини душманлардан ҳимоя қилган”.   
    Шаъбон Набий (САВ) ойлари ҳисобланади. Абу Зар Росули Акрам (САВ)дан сўради: “Эй Аллоҳнинг Росули, Сиз бу ойда қолганларига қараганда кўпроқ рўзадор бўласиз. Сабаби тушунтириб бера оласиз-ми?” Аллоҳнинг Росули (САВ) жавоб бердилар: “Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасидаги бўлган бу ой Яратганнинг мағрифиратига тўлиқ эканини инсонлар билмайди. Барча қилмишлар, Оламлар Роббисига бу ойда намойишл этилади. Ва менинг қилмишларим Аллоҳга ҳавола қилинганида, рўзадор бўлишни ҳоҳлайман” (Имом Ахмад). Пайғамбаримиз (САВ) айтдилар: “Ҳайрли амалларни имконият даражасида бажаришга харакат қилинг”. Ҳайрли амаллар ундан-да кўпроқ яхшилик билан қайтади, бу дунёда бўлмаса, охиратда инша Аллоҳ.
    Бу уч ойнинг ҳар бирида муқаддас кечалар ҳам мавжуд – булар Мерож кечаси, Бароат ва Лайлатул Қадр кечаларидир. Бу мусулмон инсон учун - кўпроқ ҳайрли амаллар қилиш, қўшимча ибодатларни бажариш, йўқотилганнинг ўрнини тўлдириш ҳамда муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш каби ноёб имкониятларни яратиб беради. Ноёблик эса, бизнинг нафақат “савоб” ишлар билан “амал дафтари”мизни тўлдиришимиз, балки бу амаллар ёрдамида барча мўминларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини таъминлашимиз мумкин. Зеро, ҳадисга кўра, тананинг бир аъзоси оғриса, тананинг барча аъзолари оғриқни ҳис қилади. Шунга кўра, Муҳаммад (САВ) уммати муҳтож ва ночорларга ёрдам бериб, жамиятдлаги ижтимоий вазифаларини бажаради.      
    Бу ажойиб ойлар йилда бир марта келади. Ҳар йили биз уларни хурсандчилик билан кутиб оламиз, Раббимизга бу ойларга етказганига шукроналар айтамиз, якунида эса Яратгандан яна бир бор бу кунларга етказишини илтижо қиламиз. Аллоҳга шукр-ки, Ражаб ойи келди, ва биз савоб амалларда ва унинг розилигини топишда астойдил харакат қилмоғимиз лозим бўлади.  
    Бу ойлар бизга алоҳида маънавий “озуқа жамғариш”га, ўз ўй-ҳаёллармиз “тиниқ”лиги ва барча куч ғайратимизни Аллоҳнинг Росули (САВ) тавсия қилган хатти-харакатларга сафарбар қилиш имконини беради.    
    Маълумки, Ражаб ойи – экин-тикин ойи, Шаъбон – уни суғориш ойи ва Рамазон – йиғим-терим ойидир.  
    Бугун биз тўғри уруғ қадашимизга умид қиламиз. Ва умид қиламиз-ки, куртаклар бизни куттирмай, тез ўса бошлайди. Савоб амаллар ҳосилини эса яқин кунларда етадиган Рамазон ойида йиғиб оламиз, инша Аллоҳ.
    Бахт рецептлари жуда кўп, ҳар бир инсон ўзидан бир нарса қўшишга харакат қилади. Қанча инсон бўлса, шунча фикр мавжуд. Лекин мусулмон учун ер юзидаги ҳаётида давомида энг муҳими Аллоҳнинг розилигидир. Ҳаётда яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам кўплаб содир этиш мумкин. Лекин уч нарса инсоннинг ҳақиқатда бпаҳтиер этади  бу – ҳолис ният, тавба ва шукур қилмоқ. Бу жуда муҳим бўлиб, қачон-ки инсонни қалби “қора доғ”лардан пок бўлса, инсон гуноҳларига тавба қилади ва Раббиси томонидан берилган барча неъматларга шукроналик келтиради. Муқаддас ойлар эса Роббул Оламийннинг биз инсонларни севишига яна бир бор гувоҳлик беради, ва биз бунга жавобан Аллоҳ ва Унинг Росулини ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим бўлади.        
    Ўзим ва барча мусулмонлар учун ният қиламанки, мазкур муқаддас ойлар  қалбимиз ва танамиз учун фойдали булсин, яхшилик ва бунёдкорликка қаратилган ишларимиз кучли маънавий “туртки” олсин. Бу эса ўз вақтида, ҳозирданоқ ўзимизни ижобий илоҳий энергетикага йўналтиришимиз ва Яратганга ҳолис ибодат қилишимизни англатади.   

Муслимат Раджабова
Абу Асадуллоҳ таржимаси
 
« Олдинги   Кейинги »