Шоҳидликни сўраш Принтер учун
13.03.2015 й.
Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳдан сидқидилдан шаҳидликни сўра-са, гарчи кўрпасида ўлса ҳам, Аллоҳ уни шаҳидлар мартабасига етказади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида сидқидилдан қилинган ниятнинг қанчалар фазилатли эканини баён қилмоқдалар. Ушбу ҳадисдан мусулмон одам улуғ мақомларга эришишни сидқидилдан тилаб юриши лозимлигини тушуниб оламиз. Сидқидилдан сўралмаса, ҳеч бир нарсага эришиб бўлмайди. Жумладан, Исломда банда учун энг олий мартаба ҳисобланган шаҳидлик мартабасига ҳам ана шундай тилак орқали эришилади. Чунки шундай тилак бўлмаса, ҳеч ким жиҳодга чиқиб, ўлимнинг юзига тик боқа олмайди.
Ушбу ва бошқа ҳадислардаги сидқидилдан ният қилиш маъноси банданинг бировга билдирмай, холис қалб ила ўзи билан Аллоҳ ўртасида ахд қилишидир. Агар бундай нарса бошқа бировга билдирилса, риёга кириб қолади. Шунинг учуй ҳам ана шундай ният қилган одамга шаҳидлик мартабаси ваъда қилинмоқда.
Эҳтимол, бугунги ҳаётимиздаги муваффақиятсизликларимизнинг сабаби ниятларнинг сидқидилдан бўлмаётганидандир. Ниятимиз бузилиб, Аллоҳнинг розилигини эмас, бошқа нарсаларни тилашимиздандир. Шунинг учун ниятимизни тузатайлик!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz