Танловга: Изтироб Принтер учун
29.01.2015 й.

Ота-онасиз қолдингми изтиробда,

Яхшиликни бардавом айла аларга.

Шод алар-сен қолмассан гирдобда,

Улуғлардан насиҳат етказай сенга.

 

Алар хаққига дуода бўл доим,

Хақларига истиғфорни тўхтатма.

Яҳшиликла юр-ибодатда қоим,

Зулм қилма-яхшиларга тош отма.

 

Аларнинг аҳдига вафода бўл,

Дўстларини эъзозла ота-онангни.

Силани узма-ризқинг бўлур мўл,

Садақасин тўхтатма молингни.

 

******

 

Одам-одамнинг кўзин ўйса,

Ҳамиятсиз яшамоқ душвор.

Ота-бола бир-биридан тўйса,

Иймонни бўғма, қўйиб юбор.

 

Харомдан қочмаса инсон,

Мол-дунёга кўмилиб кетса.

Гуноҳда қийналмаса виждон,

Бахт наҳот бойликда бўлса.

 

Дастурҳонимиз неъматга тўла,

Қўшнимизда аза-бизда қаҳқаҳа.

Ҳидоят сўраб қиламан нола,

Биз ҳам энди мусулмонмиз-а.

 

Нафсингни тақво ила азобла,

Ўлдир гуноҳларни савоб билан.

Хаққа эгил, юрма  гунохла,

Роббидан энди ҳидоят тилан.

 

Иймон ила кўнгил хотиржам,

Энди бу тил-дил Аллоҳ десин.

Иймон ила ҳасад бўлмас жам,

Хақсиз урса юрак итлар есин.

 

Андижон шахар “Уйғур” жоме масжиди муҳтасиби Фарходбек Жўраев

 
Кейинги »