"Шу билан ҳаётим ўзгарди" Принтер учун
09.01.2015 й.
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари!

Савол:  Бундан бир йил аввал Аллоҳ ёмон кўрган гуноҳларни кўпини қилиб юрган одам эдим. Аллоҳ бир қизни менга учратди, уни телбаларча севиб қолдим (ҳозир афсусдаман), Аллоҳ қулларига меҳрибон Зот, ўша қизга етиштирсин деб, кечалари туриб дуолар қилдим (афсусдаман). Шу аснода бир йил юрдим, кейин Роббим сизни “Ҳадис ва Ҳаёт” китобингизни ўқишимга имкон берди. Шу билан ҳаётим ўзгарди. Сизни Фузайл ибн Иёз (р. а) тавбаларини ҳикоя қилиб берганингизда, ўзим ҳақимда эшитгандек бўлдим. Устоз, ҳозир 5 маҳал намоз ўқимоқдаман, умримда 1-марта фарз рўзасини тутдим. Истиғфор айтиб юрибман, тавба қилмоқдаман. Қуръон илмини тажвид, ҳадис илмини, ўрганмоқдаман. Устоз сизни Аллоҳ учун яхши кўраман. Ибн Масъуд (р. а) билан бир аёлнинг суҳбати сабаб қиздан воз кечдим. Мен яхши кўрган қиз ҳам гўзаллик салонида ишларди. Устоз, сиздан кечирим сўрайман, хатим узун бўлиб кетди.

Аллоҳ, умрингизга, илмингизга барака берсин.

Жавоб: Аллоҳ таоло хайрингизни берсин! Юқори мартабаларга эришишингизни насиб қилсин!
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz