Танловга: Соғлом фарзанд – келажак пойдевори Принтер учун
09.01.2015 й.
Хар бир ота-она ўз фарзандининг бахту - саодатли,маънавий соғлом, истиқболи порлоқ,    келажакдаги мустакил хаётида хам моддий жихатдан соғлом  бўлиб яшамоғини орзу қилади ва шу мақсадга эришиш учун бутун умрини, бор-йўғини сарф қилади. Айникса, бу боласевар халкимизнинг калбига сингиб кетган фазилатдир.
Ислом дини таълимотига кўра, фарзанд Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ неъмат бўлиши билан бирга, у ота – онага  топширилган масъулияти жуда катта омонат хамдир. Болани аклан ва жисмонан coғлoм холда парвариш қилиш, унга одоб – ахлоқ, ва мусулмончиликка оид бошланғич маълумотларни ўргатиб бориш хар бир ота – онанинг  кундалик вазифалари сирасига киради. Оиладаги coғлoм мухит ва тўғри тарбия фарзанднинг кейинги оладиган билим ва касб – хунарлари  учун пойдевор вазифасини ўтайди.Фарзандларимизнинг мактаб ва ўкув юртларида яхши ўқиб, турли касб хунарларни тўла эгаллашга тайёрлаш ўзимизга боғлиқ. Бола тарбияни дастлаб оиласида олади. Катта-ларнинг бутун хатти-ха-ракатларини худди сурат-га олгандек онгига жойлаб, улгайгач, уларни хаётига татбиқ этади. Ахлоки ёмон болалар асосан мухити соглом булмаган оиладан чикиши маълум. "Бугунги угри, фирибгар ва хулқи ёмон кимсалар кеча тарбиясига эътибор берилмаган болалардир!" деган эди Абдулла Авлоний. Оиладаги тарбиядан ташқари, болаларимизнинг куча-куйда юриш-туришларига ва кимлар билан алока килаётганига хам алохида ахамият беришимиз керак. Ёшларнинг ич-киликбозлик, гиёхванд моддалар истеъмол килиш ва ахлоксиз кунгилочар мас-канларда тентираб юришлари каби миллий ва диний кадриятларимизга мутлако зид, зарарли иллатларга ча-линишлари бизнинг бепарволигимиздан бошланишини унутмайлик.
Менимча, факат ота-онасини йукотган эмас, балки қаровсиз қолган, тарбиясига биров ахамият бермаган бола хам етим хисобланади. Келажагимиз бўлган болаларимиз тар-биясига катта ахамият беришимиз, уларнинг юксак ахлокий қадриятлар, мил¬лий ва диний анъаналари-мизга содиқ бўлишларига гайрат қилишимиз лозим. Пайгамбаримизнинг "Ота ўз фарзандига чиройли тарбиядан яхшироқ мерос қолдиролмайди" (Термизий ривояти), деган хадиси шарифларини ёдимиздан чиқармайлик.
Болаларимизни ўз холларига ташлаб қўйсак, кимлар билан ўртоқлашяпти, қайси кўчада юрибди, нималарга қизиқиш пайдо қиляпти деб қизиқмасак, бунинг оқибати яхши бўлмайди. Ёшликдан чекиш ва гиёхвандликка ружу қўяётган,мактабдаги,коллежлардаги дарсини турли бахоналар билан қолдириб,бепарво юрадиган болаларга тўғри йўл кўрсатиб,уларга илмнинг ахамияти ва ёшлик қадрини тушунтириб бориш хар биримизнинг бурчимиздир.
Муқаддас динимиз кўрсатмалари бўйича мўмин – мусулмонлар, имон – эътиқодли  инсонпарвар ва меҳнатсевар бўлишлари керак. Оят ва хадисларда илм – маърифат билан шуғулланиш нафл ибодатлардан улуғроқ эканлиги ҳақида етарли далиллар бор.
Илк туширилган оятда : “Аллох сизлардан имон келтирган ва илм ато этилганларни баланд даражага кўтарур. Аллох қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” деб мархамат қилади.  Анас ибн Моликдан қилинган куйидаги хадисда ҳам диний, ҳам дунёвий илмларни талаб қилишнинг фарзлиги маълум бўлади: “Илм Чинда (Хитойда) бўлса ҳам,уни излаб топиб,эгаллангиз зеро, илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”.
.Ислом таълимотида ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва бақувват бўлиб улғайишига жиддий ахамият берилган. Бу хакда Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам): яъни: «Фарзандларингизга сузиш ва камон отишни, кизларга касб-хунарни ўргатинглар», деганлар (Байхакий ривояти).
Мамлакатимиз ахолисининг 64 фоизини ёшлар ташкил этади. Уларнинг улғайиб, комил инсон бўлишлари учун давлатимиз барча зарур моддий ва маънавий шароитларни мухайё қилди, спорт иншоотлари, дам олиш ва истирохат масканларини барпо этиб, ёшлар ихтиёрига бериб қўйди. Хар йили «Умид нихоллари» спорт мусобакалари зўр тантана ва шукух билан утаётир.
Маълумки, мамлакатимизнинг барча худудларида болаларнинг, айникса, ўсмирларнинг соғлом ўсиб-улғайиши, илм олиши, касб-хунар эгаллаши учун катта имконият ва шароитлар яратилмоқда. Олдин хам таъкидлаганимиздек, бу борада жамоат ташкилотларининг хам ўрни каттадир. "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати, «Соглом авлод учун», «Болалар», «Мехр нури», «Сен ёлгиз эмассан», «Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш», «Мехр-шафкат ва саломатлик» ва «Мактаб таълими» каби жамгармалар алохида тахсинга лойик фаолият олиб боришяпти.
Шубхасиз, ота-она, оила, махалла, мактаблар бола¬лар тарбиясида мухим ахамият касб этади. Фарзанд-ларимизни чиройли одоб-ахлок, яхши таълим-тарбия асосларида вояга етказиш давлат миқёсидаги долзарб масала экани хар биримизга яхши маълум.
Фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим булади. зеро, ўзида илму фаннинг қайси сохасига бўлса хам қизиқиш уйготиб, ўқиб-ўрганиб, маълумот хосил қилган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади.
Айниқса, таълим муассасаларида ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиккан фарзандларимизга эътиборли булишимиз лозим. Уларнинг илм ўрганишларига, қизиқарли дам олишларига қулай шароитлар яратиб берайлик. Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда бехуда тентираб, бўлмагур, ножуя хатти-харакатлар қилишдан сақлаб, гўзал хулқ эгаси бўлишга чакиришсин.
Одатда, оналар ўз болаларининг хато ва камчиликларини отасидан яширишга харакат қиладилар. Айтсам уришади, боламга қаттиқ тегади деб, йўл қўйган хатолари, қўл урган майда-чуйда жиноятларини отасига ўз вақтида айтмайдилар. Натижада, бола ўз вактида танбех олмаганидан кейин бора-бора каттароқ жиноятларни хам қўрқмасдан килаверишга ўтиб қолиши мумкин. Шунинг учун фарзанднинг баркамол инсон булиб етишувида онанинг хизмати жуда зарур ва мухимдир.
Фарзандларнинг келажакда кайси тоифадаги кишиларга ўхшаб колиши хақида жаноб Расулуллохдан (соллаллоху алайхи ва саллам) ушбу хадиси шариф ворид бўлган: «Хар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади, лекин уни яхудийга айлантириб юборадиган хам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган хам унинг ота-онасидир» (Имом Бухорий ривояти).
Ватанимиз тараққиёти, халкимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизнинг илму фан ва касбу хунар сохиблари бўлиб етишишлари учун давлатимиз кўрсатаётган ғамхўрлик билан бирга ота-оналарнинг бу борадаги доимий харакатлари хам жуда ахамиятлидир.
Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, она тилига, миллат улуғларига, мукаддас Ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин. Чунки илмли, одобли, фаросатли одам хаётда ўрнини топиб олади. Китоблардан ўрганилган маърифий илм қаторида оилада олинган хаёт илми хам уларга сув ва хаводек зарур.
Фарзандлари улғайган сари улар тақдирига хушёрроқ қараш, уларни юксак қадриятларимизнинг асл ва бақувват илдизларидан бахраманд этиш, бугунги турмуш тарзимизга мос тарбия бериш ота-оналар зиммасидаги мухим вазифалардан саналади. Кези келганида фарзандларимизнинг бирига айтилган насихат айни чоғда унинг ака- укаларига хам тегишли бўлиши, хонадондагиларнинг барчасига бирдай таъсир қилишини ўйлаб иш тутишимиз ва фарзандларимизнинг илм олишлари, касб-хунар эгаллашларига хамдард ва хамфикр бўлишимиз зарур. Шунингдек, уларни теварак-атрофимизда бўлаётган воқеа-ходисаларга, ўзгаришларга дахлдорлик рухида тарбиялашимиз, келажакка катта ишонч билан бокишга ўргатишимиз керак бўлади.
Хулоса килиб айтсак, ёшларимизнинг хар томонлама комил, гўзал хулкли, мустакил фикр ва дунёқарашга эга, турли салбий одат, иллат ва таъсирлардан холи равишда вояга етказишда жамоат ташкилотлари, ота-она, махалла фаоллари ва уламоларнинг ўрни бекиёсдир.

Андижон вилоят Пахтаобод туман “Абу Бакр Сиддиқ”жомеъ масжиди имом хатиби: 
 А.Усмонов.    
 
« Олдинги   Кейинги »