Ташаккурнома! Принтер учун
24.12.2014 й.
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари!
Савол: Барчамизга сир эмаски, ҳозир дунёда бўлаётган ишлар (фитналар) жуда ҳам хавфли бўлиб қолди. Илмсиз одамнинг адашиб кетиши ҳеч гап эмас! Мен ҳам Аллоҳ сақламаганда адашиб кетишимга оз қолди. Интернетда ва бошқа ҳар хил даъватлар билан "Аллоҳ йўлида жиҳод" деб номланган чақириқларга "Лаббай" дейишимга оз қолди. Лекин, Алхамдулиллаҳ Аллоҳнинг фазли билан, сизнинг рамазонда қилган маърузангизни эшитиб, бу мавзуга бутунлай чек қўйдим! Бутун мен билан бўлган шогирдларингиз номидан ва ўзим номимдан шуни айтмоқчиманки: Раҳмат сизга устоз, Аллох мартабангизни бунданда улуғ қилсин. Бахтимизга омон булинг, Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин. Ассаламу алайкум!!!

Жавоб: Аллоҳ таоло хайрингизни берсин! Ўзининг севган бандаларидан бўлишни насиб қилсин! Шунга ўхшаш ғаразгўйларнинг турли "чақириқ"ларидан Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи асрасин!
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz