Огоҳликка даъват Принтер учун
04.12.2014 й.
Савол: Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Инфо.ислом.ўз сайти орқали «Абу Бакр Бағдодий лақабли Доктор Саъид Иброҳим Аввад ал-Бадрийга ҳамда «Ислом давлати» деб номланган нарсага мансуб бўлган шахсларга ва жангчиларга очиқ хат»ни ўқиб, яна бир карра динимизнинг асл моҳиятини англашга имкон туғилди. Бунинг учун ушбу очиқ хатни ўзбек тилига таржима қилиб, юртимиз мусулмонларининг янада сергак ва ҳушёр тортишлари учун имкон яратган барча азиз кишиларга ташаккур изҳор этаман! Фикри ожизимча, юртимиздан ташқарига адашиб чиқиб кетганлар, турли фитнакор ва бузғунчи оқимларга қўшилиб қолганлар, қолаверса, турли чақириқ ва даъватлар остида иккиланиб юрган мусулмонларга, ўз фикрига эга бўлмаган ёшларга ушбу хатнинг ҳали кўп фойдаси тегади. Агар имкон бўлса, ушбу очиқ хатни китоб ҳолида нашр эттириб, кенг тарқатилса, юқоридаги тоифа кишилар учун ҳақиқий огоҳ ва тўғри йўлга чақирув вазифасини ўтар эди. Ушбу таклифни ножоиз деб билсангиз, қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман.

Жавоб: Сизга ташаккур! Китоб тайёрланмоқда. Дуо қилиб туринглар.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz