Танловга: ИСЛОМ! Принтер учун
25.11.2014 й.
Ислом ...
Сен шунчалик улуғсанки, улуғлик сенга талпинар...
Сен шунчалик юксакдасанки, юксаклар сендан қуйи...
Сен шундай поксан. Поклигинг олдида барча поклар нопок
Сен шундай мукаммалсанки, мукаммал ҳам ноқислигидан ҳижолат.
Сени таърифлашга тиллар тебранмас, қаламлар ҳайрон
Сўзлар ҳижолатдан ўрнин тополмас, қоғозлар оппоқ...
Сен шундай одилсанки, сенсиз адолат золим
Сен шундай сахийсанки, сенсиз сахийлик бахилдир
Бағрикенглигинг осмонлар бағридан кенг
Гўзаллик гўзаллигингсиз асло гўзал бўлмас
Сен шундай насиҳат динисанки, сенсиз  насиҳат қулоққа кирмас
Сен шунчалар ҳаё динисанки, барча ҳаё сенсиз беҳаё
Сенинг нуринг бўлмаса, дунё куфр зулматида саргардон
Агар маърифатинг бўлмаса, инсоният жаҳолат саҳросида паришон
Сенинг йўлбошчинг Муҳаммад с.а.в. ҳам сенга муносиб.
Чунки уни ҳам Аллоҳ танлаган ва расул қилган.
У пайғамбарлар сўнгиси, пайғамбарлар имоми.
Аллоҳнинг ҳабиби, мусулмонлар пешвоси.
У улуғ диннинг улуғ пайғамбари
Буюк миллатнинг буюк кишиси
Ҳавзи кавсар соҳиби, жаннат мезбони
Китобинг Қуръон ҳам улуғлигинг тимсоли
У Буюк Аллоҳнинг улуғ каломи
Инсоният саодатининг калити
Чунки уни Аллоҳ нозил қилган
Чунки сени Аллоҳ комил қилган, улуғлаган, пок қилган
Сен Аллоҳ рози бўлан ягона динсан. Сен Исломсан.

Валиев Саидакбархон

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz