Спорт клубларига мухлислик қилиш Принтер учун
28.09.2014 й.
Савол: Муайян спорт клубига мухлислик қилиш ва уларни қўллашнинг диндаги ҳукми нима?

Жавоб: Яхши спорт турларида ишқибозлик қилишнинг ёмон томони йўқ. Фақат бунда мухлисликнинг табиий чегарасидан ўтиб кетмасдан, рақиб томон ва мухлисларини ҳақоратлаш, тан жароҳати етказиш каби таассубона ишларга йўл қўймасдан қўллаб-қувватлаш шарт этилади.
Бу савол ушбу ўйинларни кўришнинг ҳукмини билишни ҳам тақозо қилади. Футбол, волейбол, хоккей каби номашруъ кўриниши йўқ спорт турларини томоша қилишнинг зарари йўқдир. Фақат бунинг учун вақтни зоеъ қилмаслик шарт. Чунки бу ўйинларнинг томоша қилгувчига фойдаси йўқ, балки ундан манфаатни мазкур спорт турлари билан машғуллар кўришади. Мазкур спорт турлари билан шуғулланадиганларнинг топганлари ҳалолдир. Чунки улар ҳақни пешона терлари эвазига топишмоқда. Мусобақаларда томошабинлар ўртасида бирор жамоа ютишига нарса тикилса, қимор сифатида бу шаръан ҳаромдир. Аммо мусобақалардан мақсад беллашувнинг ўзи бўлса, зарари йўқдир. Муҳими, спортдан мақсад фақат томошабинлик бўлиб қолмаслиги керак. Балки спорт билан инсоннинг ўзи шуғулланиши муҳим. Чунки спорт у билан шуғулланганга фойдали, томошабинга эмас (Аллоҳ билувчидир).

 Мубашшир АҲМАД тайёрлади
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz