Ойнаи жаҳон ва радио орқали салом берилса... Принтер учун
28.09.2014 й.
Ойнаи жаҳонда бериладиган аксар кўрсатувларни бошлашда, шунингдек, кўплаб эшиттиришларнинг аввалида салом бериш одат тусига кирган. Бу, албатта, яхши бир ҳолат. Шу билан бирга, ушбу саломга алик олиш лозимми ёки йўқми, деган савол туғилиши ҳам табиий. Бу ҳақда Қатардаги фатво марказининг фатвосида қуйдагиларни ўқиймиз:
«Радио, телевизор ёки интернет тармоқларидаги бирор сайтда салом сўзини эшитса, агар эфир жонли бўлса ва бир мусулмон умумий салом берса, мисол учун, олиб борувчи: «Ҳурматли тингловчилар ва томошабинлар, ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ», деса,  у ҳолда, саломни эшитган ҳар бир кишига алик олиш вожиб бўлади, чунки у салом берилганлар жумласига киради. Аммо ушбу саломга бошқа бировнинг алик олганини аниқ билса, вожиб соқит бўлади, чунки саломга жавоб қайтариш фарзи кифоядир.
Аммо, такроран узатилаётган кўрсатувларда бўлганидек, эфир жонли бўлмаса, ёки салом маълум бир кишиларга йўналтирилган бўлса, масалан, бугунги кундаги силсилали кинолар ‒ сериаллар ва театрларда бўлгани каби, у ҳолда, саломга алик олиш вожиб бўлмайди, чунки бундай пайтларда тинглаётган киши назарда тутилмаган бўлади».

Ҳасанхон Яҳё АБДУЛМАЖИД

 
« Олдинги   Кейинги »