“Илм олиш (таклиф)” сарлавҳали саволга фикр Принтер учун
14.09.2014 й.
Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Онлайн дарсларга одатда чет элларда юрган диндошларимиз кўпроқ қизиқишади, чунки ҳолат шуни тақозо қилади. Мен ҳам анча йиллардан бери ғарбий Европада истиқомат қиламан. Ғарбдаги мусулмонларнинг энг катта муаммоси кундалик ҳаётдаги ибодатларнинг жонсизлигидир, яъни руҳий тарбиянинг этишмаслигидир. Тўғри, руҳий тарбия борасида китобингиз нашрдан чиққан, лекин хорижда юрганларга китобларингизни топиш осон иш эмас. Шахсан мен “Руҳий тарбия” китобингизни 5 йил деганда атига 2 тасинигина ота-онам орқали топдирдим. Шу муаммоларни ҳисобга олиб, агар майли десангиз дарслар мавзуси кўпроқ Аллоҳ билан бўлган алоқаларимизга руҳ киритиш, уларни доимий бўлишини ва ривожлантиришни таъминлаш ҳақида бўлса дегандим. 2 – Дарслар қай йўсинда бўлиши. Энг оммалашган усуллар икки хилдир: Жонли олиб бориш ва олдиндан ёзиб олинган видео лавҳаларни сайтга жойлаштириб бориш.

  Жавоб: Чет элда юрган ватандошларимиз, ўзбек ва рус тилларини билувчилар учун алоҳида электрон китоб бозорида китобларимиз интернет орқали сотилмоқда. Ўшанга мурожаат қилинглар. Онлайн дарсларни ташкил қилишда бу таклифни инша Аллоҳ эътиборга оламиз.
 
« Олдинги   Кейинги »