Фарзандларга васият қилиш Принтер учун
12.09.2014 й.
Савол: Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Яқинда отам оламдан ўтдилар (Аллоҳ ўз раҳматига олсин!). Вафотларидан сўнг бир нечта маросимлар ўтказдик: 3 кун ичида қўй сотиб олиб сўйилди. Марака, 40 кунгача пайшанбилик, 17 кунда кичкина қирқ, 37 кунда катта қирқ, 52 кеча, яна бир нарсалар. Ҳар бир маросимда турли таомлар қилиниб баъзиларида 80-100, баъзиларида 15-20 одам чақириб ўтказилди. Отамни йўқотиб сиқилиб турган пайтимда пулни муаммосини қилиб, 40-50 кун маросимлар билан чарчадим. Ўзим битта ўғилман. Отамнинг 3 миллиондан ортиқ қарзлари бор экан, уларни адо қилиш ўрнига маросимлар ўтказдим. Буни нотўғри эканлигини биламан, ўзим Аллоҳ буюган фарзларни баҳолиқудрат бажариб келаман (инша Аллоҳ). Қарши бўлдим, лекин қариндош-уруғлар “замонга қара” деб кўйишмади. Шу нарсаларга барҳам бериш учун икки ўғлим бор, шуларга вафотимдан кейин нима қилишлари тўғрисида васият қилмоқчиман. Сиздан илтимос, нима деб васият қилишим мумкинлиги айтсангиз? Замонга қараш қандай бўлади?

  Жавоб: Ўзингиз ва ўғилларингиз ҳозирдан динимиз ва шариатимизни ўрганишга ҳаракат қилинглар. Агар олдинроқ ўрганган бўлганингизда шунча талофат кўрмаган бўлар эдингиз. Ўғилларингизга васиятингиз, динимизни ўрганиб, унга амал қил, шариатимизни ўрганиб, унга амал қилдан иборат бўлсин. Ўшанда ҳамма нарса, бу дунё ва охират яхши бўлади. Сизни овора қилган масалаларни китобга ёзиб чиқариб қўйганимизга, ушбу сайтда баён қилганимизга анча вақт бўлди. Аммо ўқимаганлар билмайди ва сизга ўхшаб афсус ва надоматга учрайди. Аллоҳ таоло барчамизни Ўз динида собитқадам қилсин!

 
« Олдинги   Кейинги »