Рўза ва дуо Принтер учун
25.06.2014 й.
Қуръони каримда рўзанинг ҳукми баён қилинган оятларнинг орасига рўзага алоқаси бўлмаган, балки дуога алоқадор, дуога тарғиб қилган бир оят кириб қолган. Яъни, “Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар.” (Бақара;186) Уламоларимиз бунинг ҳикматини баён қилиб: Бу оят рўзада дуоларнинг ижобат бўлишини англатади ва Рамазон ойида бандани кўпроқ дуода бўлишга тарғиб қилади, деганлар. Ҳадис шарифда: “Албатта рўзадор учун ифтор пайтида рад қилинмайдиган дуо бор”, дейилган. (Ибн Можа ривояти) Демак, рамазон кунлари, хусусан ифтор пайтларида бошқа нарсага чалғимасдан, имкон қадар кўпроқ дуода бўлишимиз мақсадга мувофиқ экан. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ифтор қилсалар шундай деб дуо қилар эканлар: “Аллоҳумма инний ас’алука бироҳматикаллатий васиъат кулла шай’ин ан тағфиро лий” яъни, Аллоҳим, Сендан барча нарсани сиғдирган раҳматинг ила мени мағфират қилмоғингни сўрайман!!!
Баъзи солиҳлар “Рамазон келса Аллоҳдан фалон-фалон нарсаларни сўраб оламан” деб Рамазон ойини интиқиб кутишар эканлар. Бизнинг ҳам Роббимиздан сўрайдиган дуоларимиз кўп. Шунинг учун Рамазон ойида Аллоҳдан сўраб олишдан ғафлатда қолмайлик!!!

Қудратуллоҳ Сидиқметов

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz