Шартлар Принтер учун
18.06.2014 й.
Меҳрибон, Раҳмли Аллоҳ номи билан

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш.

Сайтдан фойдаланиш қоидалари
Ассалому алайкум, муҳтарам меҳмонимиз!

Islom.uz порталига хуш келибсиз.
Сиз Islom.uz портали саҳифаларига кирдингиз. Саҳифаларимизга кириш билан қуйида келтирилаётган тартиб-қоидаларимизга риоя этишга розисиз, деб ҳисоблаймиз. Мазкур шартлар Islom.uz порталидан илк бор фойдаланишингиздан бошлаб кучга киради. Агар шартларимизга рози бўлмасангиз, Islom.uz порталига кирмаслик ва ундан фойдаланмаслик ҳуқуқига эгасиз.
Islom.uz портали мазкур тартиб-қоидаларни исталган пайтда огоҳлантирмасдан ўзгартириши мумкин. Шунинг учун уларни мунтазам равишда текшириб туришни унутманг. Islom.uz порталидан давомий равишда фойдаланишингиз янгиланган ёки тузатиш киритилган шартларни қабул қилганлигингизни билдиради. Агар шартларга киритилган ўзгаришларга рози бўлмасангиз, у ҳолда саҳифаларимиздан фойдаланманг.

Шахсий маълумот ҳақида

Islom.uz порталига кирган фойдаланувчилар ҳақидаги шахсий маълумотлар тўпланмайди. Лекин муайян шахсга тегишли бўлмаган баъзи маълумотлар автоматик равишда тўпланиб, сақланади. Айрим ҳолатларда сиздан шахсий маълумотларни (масалан, исм-шарифингиз, манзилингиз ва электрон почта манзилингиз) киритишингиз сўралади. Бу порталимиздаги баъзи хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига тааллуқлидир. Янгиликларнинг электрон нусхасига аъзо бўлиш, танловлар, фатво сўраш ва форумларда иштирок этиш кабилар шулар жумласидандир.
Ислом.Уз портали, амалдаги қонунчилик ва интернетдан фойдаланишнинг техник меъёрлари асосида, қуйидаги шахсий маълумотларингиздан фойдаланади:
1. Интернет доменингиз (*.com, *.edu, *.ru, *.uz кабилар) ва IP адресингиз (IP адрес – интернетга ёки тармоққа уланган ҳар бир компьютерга автоматик равишда бериладиган рақамли манзил);
2. Интернет браузерингизнинг русуми ва оператив системангизнинг тури;
3. Сиз сайтга кирган сана ва вақт;
4. Сиз кўздан кечирган саҳифалар рўйхати;
5. Islom.uz порталига қайси саҳифадан кирганлигингиз ҳақидаги маълумотлар.

Islom.uz порталига шахсий маълумотингиз киритилгач

Islom.uz порталига e-mail – электрон мактуб ёзсангиз ёки сайтдаги махсус шаклни тўлдиришда шахсий маълумотларингизни киритсангиз, улардан фақат Сизга жавоб ёзиш учун фойдаланилади. Islom.uz порталига юборилган маълумотлар асосида ҳеч ким ҳақида анкета (досье) очилмайди ва бу маълумотлар бошқа учинчи томонларга тақдим этилмайди, шунингдек, тижорий мақсадларда ҳам ахборот тўпланмайди.
Агар маълумот олишни истаб расмий идорага илтимоснома юборган бўлсангиз ва қонун шуни тақозо қилса, ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, махсус хизматлар Islom.uz порталидан ушбу маълумотларни беришни талаб қилса, электрон почтангиз манзили уларга берилиши мумкин.

«Cookie» файллар

Ҳар бир сайт ўзига кирувчи фойдаланувчини эслаб қолишга ҳаракат қилади. Бу нарса, масалан, ташрифлар сонини ҳисоблашда, сайтда рўйхатдан ўтиб, унга доимий кириб турадиган аъзоларга турли имтиёзлар беришда жуда қўл келади. Ана шу вазифани «cookie» деб номланган кичик ҳажмдаги файллар бажаради. Улар сиз кирган веб-саҳифа орқали компьютерингизга узатилади ва сақлаб қолинади. «Cookie»лар вақтинча ва доимий бўлади. Вақтинча, яъни бир марталик «cookie»лар браузерингиз очиқ тургунча ишлаб, уни ёпишингиз билан ўчиб кетади. Доимий «cookie»лар эса компьютерингизда узоқроқ вақт сақланади.
 Islom.uz портали саҳифалари ҳам вақтинча ва доимий «cookie»лардан фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун фойдаланади. Масалан, кейинги сафар яна ўша саҳифага кирмоқчи бўлсангиз, камроқ вақт талаб қилинади. «Cookie»лар орқали сақлаб қолинган шахсий маълумотингиз бундай маълумотларни олишга ҳаққи бўлмаган ҳеч бир идорага тақдим этилмайди.

Эслатма

Islom.uz портали ўз мухлислари сафини кенгайтириш мақсадида бошқа сайтлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Бироқ интернетдаги бирор сайт манзилининг Islom.uz порталида кўрсатилиши ушбу саҳифаларнинг мазмуни ёки йўналиши Islom.uz портали томонидан қўллаб-қувватланишини билдирмайди. Islom.uz портали сайтларида сиёсий мақсадларни олға сураётган, «Аҳли сунна вал жамоа»га зид бўлган эътиқоддаги сайтларнинг ёки тижорий саҳифаларнинг манзили чоп этилмайди.
Islom.uz портали саҳифаларига ҳар қандай шаклдаги туҳмат, бўҳтон, гумонларга асосланган ва қонунга зид материаллар – матн, сурат, видео ва/ёки аудио материалларни юбориш мумкин эмас. Ноқонуний амалларни бажариш ёки шу мақсаддаги хабарларни юбориш қатъий тақиқланади.
Сиз ўзингиз қолдирган изоҳ, мақола ва суратларга нисбатан муаллифлик ҳуқуқига эгасиз.
Islom.uz портали ёки учинчи шахснинг муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ, савдо белгисига тегишли ҳуқуқлари, касбий сирлари, шахсий ҳаётига тааллуқли ҳуқуқлари, шахс ва мулкий ҳуқуқларини бузиш, ноқонуний ўзлаштириш ва камситишга ҳаққингиз йўқ.

Тузатишлар

Сайтимиздаги хатолар қуйидагича тузатилади:
Агар хато фақат имловий хато бўлса ва мақолада акс этган фактлар ва мазмунига таъсир қилмаса, огоҳлантиришсиз тўғриланади. Агар хато жиддий бўлиб, фактлар нотўғри келтирилган бўлса, тузатилган сўз ёки ибора ёнига * белгиси қўйилиб, саҳифанинг қуйи қисмида хатонинг нимадан иборат эканлиги ва қачон тузатилганлиги кўрсатилади. Оламшумул ва воқеа ривожи давом этаётган хабарни ўз ичига олган мақола бир неча бор ўзгариши мумкин ва улар ўқувчига маълум қилинмайди. Сайт маъмурлари хабар ва мақолаларга салбий ёки ижобий изоҳ ҳам бериб ўтиши мумкин.

Изоҳ, шарҳларни қолдириш қоидалари

Мақолаларга нисбатан билдирилган муносабатлар изоҳлар шаклида саҳифада автоматик равишда қолдирилади. Аммо уни ўчириш ёки таҳрир қилиш ҳуқуқи порталда қолади. Бунга 48 соатгача вақт кетиши мумкин. Islom.uz портали ўқувчиларини мазмунли муҳокамага чақиради.
Изоҳ қолдиришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш шарт:
– Ислом одоби, ўзбекона лутф доирасида мунозара юритиш;
– мавзу доирасидан четга чиқмаслик;
– беҳаё, ҳақоратомуз ва адоват уйғотадиган сўзларини ишлатмаслик;
– шахсиятга тегмаслик, зўравонлик, терроризм, куфр ва ширкка даъват этмаслик;
– фақат матндан фойдаланиш.

Муаллифлик ҳуқуқлари хусусида

Islom.uz порталидаги материалларни кўчириб босиш, қайта ишлаш, янгитдан чоп этиш, таржима қилиш, интернет фойдаланувчиларига бошқача шаклда тақдим этиш ва улардан шахсий, тижорий мақсадларда рухсатсиз фойдаланиш мумкин эмас. Бундан ташқари Islom.uz порталидаги ҳеч бир материални шахсий, нотижорий мақсадлардан ташқари, қайта мослаштириш, ўзгартириш ёки ундан ижодий мақсадда фойдаланмасликка рози бўлишингиз керак бўлади.
Islom.uz порталидаги материаллардан бошқа мақсадларда фойдаланиш фақат ёзма розилик асосида амалга оширилади.
Аммо сайтингизга Islom.uz порталига ўтиш учун ҳавола (линк) бермоқчи бўлсангиз, бизнинг розилигимизсиз портал сайтларининг логотипидан фойдаланишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқларда материалларимизни тарқатмоқчи бўлганлар, фақат мақола сарлавҳаси ёки мақоладан бир абзацни қўйиб, сўнг мақоланинг давомига ўтиш учун мазкур мақола турган саҳифага ҳавола бериши шарт. (Мақолани тўлиқ қўйиш тақиқланади)
Порталимиздан кўчириб олиниши мумкин бўлган матеариллар ва файлларда “Кўчириб олинг” деган ёзуви бўлади. Агар шундай ёзувларни кўрсангиз бемалол кўчириб олишларингиз, тарқатишларингиз мумкин.

Islom.uz портали фаолиятида иштирок этиш

Islom.uz порталининг фаолиятида ўз материалларингиз (матн, фото, чизма, аудио ва видео) билан иштирок этишни истасангиз, Islom.uz порталига улардан бепул, исталган шаклда фойдаланиш кафолатини беришга рози бўлишингиз керак.
Islom.uz портали сизнинг ижод маҳсулингиздан фойдаланиши учун муаллиф эканингизни ёки муаллифлик ҳуқуқига эга эканингизни тасдиқлашингиз, материалингиз бўҳтон мазмунида бўлмаслиги, амалдаги барча қонунларга мос келиши, юқорида тилга олиб ўтилган мақсадларда Islom.uz порталига фойдаланиш учун бериш ҳуқуқига эга бўлишингиз ва материалингизда номи ошкор бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс ҳамда ёши 16 ёшдан кичик бўлганларнинг ота-онаси ёки қаровчисининг розилигига эга бўлишингиз керак. (Юборган мақолаларингиз билан шундай шартларга тўлиқ жавоб берилган, деб қабул қилинади).
Ижодий маҳсулингизни сизнинг ихтиёрингизга қараб, ўз исму шарифингиз билан берамиз. Бироқ айрим амалий ҳамда техник сабабларга кўра, бу ҳар доим ҳам бўлмаслиги мумкин. Islom.uz портали материалингиз ёки муайян лойиҳа юзасидан маъмурий ва ҳуқуқий сабаблар туфайли сиз билан боғланиши мумкин. Сиз билан қачон ва қандай алоқага чиқишимиз борасида батафсилроқ маълумот олмоқчи бўлсангиз, Islom.uz портали шартлари билан танишиб чиқинг.
Илтимос, Islom.uz портали билан баҳам кўрмоқчи бўлган материалингиз орқали ўзингиз ёки бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйманг, таваккалчилик қилманг ва қонунга зид иш тутманг.
Агар юқорида келтириб ўтилган шартлар асосида Islom.uz порталига ўз ижод маҳсулингиздан фойдаланишга рухсат бермасангиз, марҳамат қилиб, уларни Islom.uz порталига юборманг.
Агар материалингиз кундалик хабар билан боғлиқ бўлса, Islom.uz портали уларни ўз ОАВ ҳамкорлари билан баҳам кўриши мумкин. Уларнинг барчаси расмий оммавий-ахборот воситалари бўлиб, ижод маҳсулингизни бирор бир шаклда ўзгартириш ёки уни бошқа оммавий-ахборот воситаларига беришлари тақиқланган.

Хавфсизлик

Ўзингизга ёки бошқа бировга тегишли бўлган ҳар қандай шахсий маълумотларни (масалан, яшаш манзили, телефон рақамлари, э-майл манзили ёки шахсни аниқловчи бошқа ҳар қандай маълумот) ошкор этмасликни маслаҳат берамиз. Бу ўзингизнинг ва бу ердаги хизматлардан фойдаланаётган ҳар бир инсон хавфсизлиги учун муҳимдир.

Рад этиш ва масъулиятни чеклаш

Islom.uz портали веб саҳифаларида эълон қилинган изоҳ-шарҳларнинг аксарини жамоатчилик вакиллари ёзадилар. Уларда билдирилган фикр-мулоҳаза ва муносабатлар муаллифларникидир. Islom.uz портали жамоатчилик вакиллари қолдирган ҳар қандай фикр ёхуд Islom.uz портали орқали танишиш имкони бўлган ҳар қандай учинчи томон фикрлари учун жавобгар эмас. Islom.uz портали веб саҳифасида учинчи томон веб-саҳифасига уланиш берилиши Islom.uz портали томонидан ўша томонни маъқуллашни англатмайди. Ва ўша сайтлардан фойдаланиш ҳар бир шахснинг ўзига ҳавола ва ўша шахснинг ўзи бунинг учун масъулдир.
Islom.uz портали веб саҳифасидаги ҳар қандай материаллар, шу жумладан, ҳар қандай ахборот, исмлар, суратлар, рамзлар ва Islom.uz порталига тааллуқли белгилар, Islom.uz портали маҳсулотлари ва хизматларига алоқадор белгилар “ҚАНДАЙ БЎЛСА ШУНДАЙ” ва “МАВЖУД” тамойили асосида тақдим этилади.
Islom.uz портали қонун доирасида ҳар қандай вакиллик ва кафолатни ўзидан соқит қилади, булар жумласига назарда тутилган қониқарли сифат учун кафолат, муайян мақсадлар учун яроқлилик, ҳуқуқни бузмаслик, мослик, хавфсизлик ва аниқлик тамойиллари киради. Islom.uz портали веб саҳифалари ёки бошқа ҳар қандай материалнинг ўз муддатида бўлиши, ниҳоясига етказилиши ёхуд бажарилиши учун кафолат бермайди. Айни пайтда биз Islom.uz портали барча материалар эълон қилинган вақтида тўғри эканига кафолат беришга интилиш билан бирга ҳар қандай хато, нотўғри маълумот учун масъулиятни ўз зиммасига олмайди.
Islom.uz портали ҳеч қачон қуйидаги йўқотишлар (бу йўқотишлар атайин қилинган-қилинмагани, олдиндан билиш мумкин бўлган-бўлмагани, аён бўлгани-бўлмаганидан қатъи назар) учун жавобгар бўлмайди:
(a) маълумотларнинг бой берилиши;
(b) даромад ёки кутилаётган фойдани йўқотиш;
(c) бизнесдан ажралиш;
(d) имкониятдан ажралиш;
(e) яхши ният ёки обрўнинг тўкилиши;
(f) учинчи тараф томонидан содир этилган йўқотиш; ёки
(g) Islom.uz порталидан фойдаланиш натижасида қандай амал бўлишидан қатъи назар юзага келган ҳар қандай тўғридан-тўғри бўлмаган, мантиқий келиб чиқадиган махсус ёки намунавий йўқотиш.
Islom.uz портали веб саҳифаси фаолиятида узилиш бўлмаслигига ё хатолардан холи бўлиб, аниқланган дефектларнинг ўз вақтида тузатилишига, ёки Islom.uz портали ёки унга боғланиш имконини берадиган сервер вирус ёки дастурий хатолардан холи бўлишига кафолат бермайди.
Маълумотларингиз ва маҳсулотингиз аниқ бўлиши, махсус талабларингизни қондириш учун зарур амалларни бажариб туриш ва вирусларни текшириб туриш (шу жумладан, вирусга қарши дастурлар ва бошқа хавфсизлик мақсадидаги текширувларни амалга ошириш) учун ўзингиз маъсул эканингизни эътироф этишингиз талаб қилинади.
Ислом.Уз портали йигирмадан ортиқ веб сайт, форум ва бошқа интернет хизматларидан ташкил топган бўлиб, улар ҳақида батафсил маълумотни portal.islom.uz саҳифасидан олишингиз мумкин.


Қўшимча қоидалар

Савол-жавоб хизмати саҳифасидан фойдаланиш қоидалари

Маъмурият ҳуқуқлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари саволларга жавоб бериш-бермаслик, шунингдек, берилган саволларга жавоб бериш ваколатини учинчи шахсларга топшириш масаласини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари, шунингдек сайт маъмурияти жавоб берилмаган саволларнинг нима сабабдан инкор қилингани ҳақида маълумот бериш мажбуриятига эга эмас.
Сайт маъмурияти, сиз юборган саволлардаги имловий хатоларни тўғрилаш, шунингдек, саволни бошқа ўқувчиларга ҳам тушунарли бўлиши учун умумий маънони ўзгартирмаган ҳолда таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.
Маъмурият берилган саволларнинг бўлимларини ўзгартириш, шунингдек, вақти вақти билан сайтда жавобсиз қолган саволларни, шунингдек, ўқувчи учун фойдадан йироқ саволларни сайт маълумотлар базасидан ўчириб туриш ҳуқуқига эга.

Савол бериш қоидалари

Саволингизга аввал жавоб берилмаганига амин бўлинг. Саволингизга жавобни аввало қўл остингиздаги мўътабар дийний адабиётлардан қидириб кўринг. Топа олмасангиз, қидирув хизматидан излаб кўринг. Такрорий берилган саволларга жавоб берилмайди.
Мавзуни саволингизга муносиб равишда тўғри танланг. Саволингизнинг қайси мавзуга оид эканлигини аниқлаб, тегишли бўлимни танланг. Бўлими нотўғри танланган саволлар эълон қилинмайди.
Саволни тўғри шаклда беринг. Савол матнини ёзишда гапни аввал зеҳнингизда тузиб олинг, имловий хатолардан имкон қадар четланган ҳолда, ўзингизни олимнинг ёнларида юзма-юз ўтириб, бевосита ўзларига савол бераётгандай ҳис қилинг. Саволни иложи борича махсус тайёрлаб қўйилган ўзбек алифбосидаги клавитурадан фойдаланиб бехато ёзинг. Зеро берилган саволни нафақат ўзингиз, балки бошқалар ҳам ўқиб манфаъатланишларини ёдда тутинг. Шунингдек, ҳеч ким кўрмайди, билмайди, деб беҳаё, бемани, ҳамда мантиқсиз саволларни ёзманг. Ўнг тарафингизда савобларингизни, чап тарафингизда эса, гуноҳларингизни ёзиб турувчи фаришта борлигини унутманг.
Тушунарли савол беринг. Саволингиз дунё ва охиратга фойда келтирадиган, имкон қадар тушунарли қисқа ва лўнда, шунингдек салом аликлардан, ҳамду сано ва ташаккурлардан холи бўлсин. Шунда ўзингизни ҳам, ўзгаларни ҳам, энг асосийси Шайх ҳазратларининг қимматли вақтларини ҳам тежаган бўласиз.
Биттадан савол беринг. Ҳар сафар фақат битта савол беринг. Саволларингиз бир нечта бўлса, янги мавзу очиб, алоҳида савол беринг. Биттадан ортиқ берилган саволларга жавоб берилмайди. Саволингизга жавоб берилмаса, ҳудди шу мавзуда бошқа савол берманг.
Жавобга қаноат қилинг. Берилган жавобга далил, исбот, ҳужжат сўралмайди. Жавоб берувчи ҳужжат келтиришни лойиқ топса, буни жавобга киритади. Шунингдек ушбу бўлим, фитнага сабаб бўлувчи саволлар, қарши фикр ва мулуҳазалар, тортишув ва низолар жойи эмас. Балки бу бўлим, одамларнинг манфаъатлари учун хизмат қиладиган бўлимдир.
Қуйидаги мавзудаги саволларга жавоб берилмайди:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шахсан ўзларига оид шахсий саволлар. (Масалан, сиз нечта ҳадис ёд олгансиз ва ҳ. К. )
Тушнинг таъбирини сўраш. (Тушимда балиқни кўрсам нима бўлади? )
Умумий мавзудаги саволлар. (Банк фаолияти борасида шариатимизда нима дейилади? )
Саволга жавоб берилмаганининг сабабини сўраш.
Фатво сўровчи ушбу одобларга риоя қилмоғи лозимдир:
Фатво берувчи олим, ундан савол сўраган кишига нисбатан устоз мақомида бўлади. Шунинг учун фатво сўраган одам, олим билан бўладиган муомалада одобли бўлмоғи, у кишини илми учун улуғламоғи ва эҳтиром қилмоғи лозим.
Ғам-ғуссада бўлган, аччиқланиб ёки қалби машғул бўлиб турган олимдан фатво сўраш одобдан эмас.
Олимдан савол сўраганда берилган жавобнинг далили сўралмайди. Сўраш жуда лозим бўлса, бошқа мажлисда ёки фатвони қабул қилиб олгандан сўнг бир оз ўтиб сўраш жоиз.
Фатво сўровчи учун қуйидагилар макруҳдир:
Кўп савол сўраш.
Динда фойдаси йўқ нарсаларни сўраш.
Воқеъликда йўқ нарсани сўраш.
Қийин масалаларни сўраш.
Таъаббудий масалаларнинг ҳикматини сўраш (Бомдод намози нима учун икки ракъат, нега намозда икки марта сажда қилинади, кабилар).
Саволда ҳаддан ташқари чуқур кетиш.
Бошқалардан устун келиш учун қайсарлик ила сўраш.
Бир олимга савол бериб, жавоб олгач, бошқа олимдан яна ўша саволни сўраш.
Енгил фатво берадиган одамни излаб топиб, сўраш. Агар илмда ва адолатда бир хил олимлар кўп бўлсалар, сўровчи ўзи истаган олимга мурожаат қилиши мумкин. Аммо баъзи уламолар “Бундай ҳолатда уларнинг энг афзалидан сўраган маъқул”, деганлар. Ҳар бир оқил мусулмон инсон юқоридаги тўққиз банддан иборат фатво бериш одобларидан ўзига тегишли дарс ва хулосаларини чиқариб олиши лозим ва лобуддир.

***

Ислом.Уз форумидан фойдаланиш қоидалари

1. Ушбу форум Ислом дини асосларини кенг оммага тарғиб қилиш, Аллоҳнинг ризолигига элтувчи солиҳ амалларга чақириш ва бузғунчи, ношаръий амаллардан қайтаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Форумимиз инсонларни ҳидоятга чорлаш, иймонлашиш, мулоқот қилиш, ҳар хил фитналардан огоҳ бўлиш, эътиқодимизни мустаҳкамлаш ва динда мўътадил йўл тутиш тамойилларига асосланган.
2. Форум иштирокчиларидан бир-бирлари билан бўладиган суҳбатлар давомида ўзаро амри маъруф, наҳйи мункар қилиш, ўзаро насиҳат қилиш давомида «Наҳл» сурасининг 125-оятида айтилган «Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир» деган илоҳий қоидага амал қилиш талаб қилинади.
3. Ирқи, миллати дини, мазҳабидан қатъий назар форумда барча иштирок этиш мумкин.
4. Форумда иштирок этиш жараёнида ва барча муҳокамалар пайтида намунали хулқ ва тил нафосатини сақлаш.
5. Форумнинг баъзи бўлимларини фақат рўйхатдан ўтган аъзоларгина кўра оладилар, баъзиларини эса рўйхатдан ўтмасдан, меҳмон сифатида ҳам кузатиш мумкин.
6. Шахсий маълумотлар хонасида ўзингиз ҳақингизда маълумот қолдириш тавсия қилинади:
-  Жинсингизни тўғри кўрсатинг (ёки ҳеч нарса кўрсатманг).
- Электрон почтангизнинг ишлаётганини, шунингдек, форум.ислам.уз сайтидан жўнатилаётган хабарларнинг унга етиб бораётганини мунтазам равишда текшириб туришингиз керак. Паролни унутсангиз, уни е-майл ёрдамида қайта олишингиз мумкин. Рўйхатдан ўтаётганингизда қалбаки почта қутилардан фойдаланманг, акс ҳолда хабарлар сизга етиб бормайди.
7. Фаҳш, беҳаё ва ҳақорат сўзлар билан рўйхатдан ўтиш ман қилинади. Форум маъмурияти бундай сўзлар билан рўйхатдан ўтганларнинг номини ўчириб ташлайдилар ва имкон борича чора кўрадилар. (бан қилинади, ўчирилади)

Асосий қоидалар

1. Бу исломий форумдир, шу сабабли унда Исломнинг ҳурмати ўрнига қўйилиши шарт. Бинобарин, унда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, барча пайғамбарлар алайҳимуссалам, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар розияллоҳу анҳум, салафи солиҳлар, барча мазҳаб имомлари, мужтаҳид уламолар ва уларга эргашган олимларни ҳақоратлаш ва уларнинг шаънига беҳаё сўзларни ишлатиш ман этилади!
2. Форумда куфр, ширк ва бидъатларга етакловчи ғояларни тарғиб қилиш ман қилинади
3. Форумда ошкора ва махфий равишда исломдан йироқ, бидъатларга асосланган манҳажлар, тариқатлар, секталар, фирқа ва ҳизбларнинг мафкураларини тарғиб қилиш ман қилинади.
4. Туҳмат, бўҳтон, ғийбат, камситиш маъносидаги, порнографик, таҳқирловчи, қўрқитувчи ва таҳдид солувчи мулоҳазалар қабул қилинмайди. Ўзини шу аснода тутадиган иштирокчиларнинг мулоҳазалари ўчириб ташланади ва форумда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади, ундайларнинг форумда бошқа, янги исм («ник») билан қатнашмаслигини таъминлашга ҳаракат қилинади.
5. Ҳаром, зарарли, қўпол, асабга ва бировнинг шахсиятига тегувчи, мазах қилувчи, бирор шахснинг махфийлигига таҳдид солувчи, адоватли, ирқий ва этник қаршиликни ифодаловчи, бир мазҳабда мутаассиб бўлиб, бошқа мазҳабларга ҳамла қилувчи, фитнага сабаб бўладиган хабарларни жойлаштириш ман этилади.
6. Форумнинг хабарларида матн, суратча ва имзолар сифатида Исломга очиқ-ойдин душман бўлган, унга қарши курашган ва зарар етказган тоифаларга оид белги, рамз, сурат ва сўз-жумлалардан фойдаланиш ман этилади.
7. Форумга Исломга қарши бўлган ва Ислом душманларининг сайтларини ва ундаги маълумотларни жойлаш ман қилинади. Бу Исломга қарши ҳужум ва ҳақоратдир. Сайтдаги рекламаларни таҳрир қилиш ҳуқуқи форум.ислам.уз муҳтасибларида қолади.
8. Биз фаол ва маданиятли муҳокама ва баҳсларни қўллаб қувватлаймиз, шунга қарамай, баъзи сабабларга кўра, мунозарани чегаралаш ва бекитиш ҳуқуқи ўзимизда қолади.
9. Бир фикрни такрор-такрор ҳар хил бўлимларга жойлаштирманг. Улар ўчириб ташланади. Форумга ўқиш қийин (ёки зерикарли) бўлган ҳамда узундан-узоқ маълумотларни қолдирманг.
10. Исломга хилоф бўлган мазмун ва шаклдаги суратчалар, очиқ-сочиқ кийинган аёллар, фаҳш расмлар ва порносайтларга оид маълумотларни жойлаштириш ман этилади. Бундай ҳатти-ҳаракатларни содир қилган шахс дарҳол бан қилиниб, унга нисбатан баъзи чоралар кўрилади.
11. Расмлар чизилган инсонларнинг юзлари, ва бошқа шариат ман қилган расмлардан иборат бўлиши ман этилади. Муҳтасиблари бундай расмларни ўчириб ташлаш ҳуқуқлари мавжуд.
12. Муҳтасиблар фойдаланувчиларни бан қилишда ушбу форум қоидаларидан ташқарига чиқмайдилар.
13. Фойдаланувчилар ҳақида ҳеч қандай шахсий маълумот унинг розлигисиз эълон қилиниши мумкин эмас.

Хабарларни жойлаштириш қоидалари

1. Аввал кўп муҳокама қилинган мавзуни пост қилмаслик учун аввалги постларни ўқиб чиқиш тавсия қилинади.
2. Форумда қидирув хизмати йўлга қўйилган. Аввал муҳокама қилинган мавзуларни кўриш учун ушбу имкониятдан фойдаланинг.
3. Ислом одоби қоидаларига риоя қилинг (бир бирингизга холис муносабатда бўлинг) Сўзларингизни кўплаб муслим ёки муслим бўлмаганлар ўқийди.
4. Постларингизни топширишингиздан аввал яхшилаб ўйлаб, қайта ўқиб чиқинг. Керак бўлса таҳрир ёки ўчириш имкониятидан фойдаланинг.
5. Ўзингизга тегишли бўлмаган нарсага аралашманг.
7. Ҳазил қилмоқчи бўлсангиз бошқалар нотўғри тушуниб қолмасликларига амин бўлинг ва суннат доирасидан чиқиб кетманг.
8. Пост қилишингиздан ёки янги мавзу очишингиздан аввал бўлим шарҳини ўқинг, яъни хабарни мавзусига мувофиқ бўлимга пост қилинг.
9. Аъзолар нормал шрифтдан фойдаланишлари, смайликларни, катта кичик, рангли текстларни ҳаддан ортиқ миқдорда ишлатмасликлари, шунингдек имло қоидаларига эътибор беришлари зарур.
10. Номаҳрамлар билан мавзуларда муомала қилганда шариат қоидаларига риоя қилинг ва фақат мавзу бўйича суҳбат қилинг.
11. Уларга ҳеч қандай ҳазил ва мавзудан ташқари гаплар қилиш мумкин эмас, бундай хабарлар ўчириб ташланади.
12. Форумдаги барча фикр ва мулоҳазалар уларнинг муаллифларига тегишлидир ва муаллифларгина ўз хабарларига жавобгардирлар; форум муҳтасиблари ҳеч бир шарт ва сабаблар билан хабар муаллифлари фикрлари учун мукаллаф қилинишлари мумкин эмас.
13. Муаллифининг қарашларини ифодаловчи хабарлар форум қарашларига мос келмаслиги мумкин. Хабарларда қоида бузилганликларини сезган фойдаланувчилар муҳтасибларга эмаил ёки шахсий хабар орқали боғланишлари ёки хабар ҳақида форумда арз қилишлари мумкин.
14. Агар ўчиришни зарур деб топсак, хабарни имкон қадар тез ўчирамиз. Шунингдек, форум қоидаларига зид бўлган хабарлар имкон қадар ўчирилади.
15. Форум фойдаланувчилари мавзу ва масалаларни муҳокама қилишда эркиндирлар.
16. Муҳтасиблар исталган вақтда хабарларни таҳрирлаш/ўчириш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳақида улар кимларгадир ёки ўчирилган хабар муаллифларига хабар беришга мажбур эмаслар.
17. Бирор бир маълумот ёки мавзунинг ёлғон эканлигини билган ҳолда хабар қолдирманг.
18. Хабарлардаги ҳар қандай кўринишдаги куфр, ширк ёки ножўя сўз/иборалардан фойдаланмаслик шарт. Улар юлдузча/чизиқча ёки шунга ўхшаш белгилар билан ифодаланган бўлса ҳам, хабарни таҳрир қилинишига ёки бутунлай ўчириб юборилишига олиб келади.
19. Бутун хабар матнида фақат катта ҳарфларни ишлатиш тақиқланади, лекин постдаги баъзи сўз ёки ибораларни ажратиб кўрсатиш, урғу бериш учун катта ҳарфлардан фойдаланишингиз мумкин.
20. Аввалдан муҳокама қилинаётган масала учун янги мавзу очманг, бир масала юзасидан битта мавзуда муҳокама олиб боринг.
21. Спамнинг ҳар қандай тури қатъиян тақиқланади. Спамлар унга берилган жавоблар билан бирга ўчириб ташланади. Бунга форумнинг бир ёки бир неча бўлимларида айни мавзу/маълумотни қайта хабар қолдирилиши ҳам киради. Агар бундай муносабат бир фойдаланувчи томонидан бир неча маротаба кузатилса, унинг барча хабарлари ва унга берилган жавоблари билан биргаликда ҳамма нусхаси ўчирилади.
22. Фақатгина "Раҳмат", "Зўр фикр", "Қойил" каби ва шунга ўхшаш, мавзуга алоқали ҳеч қандай қўшимча фикр ва мулоҳаза бермайдиган хабарлар ҳам спам ҳисобланади. Бундай муносабатларни билдириш учун шахсий мактублар хизматидан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
23. Мавзуга алоқасиз ҳар хил хабарлар қолдириш, мунозаралар давомида ҳосил бўлган саволларни жавобсиз қолдириш ҳам спам ҳисобланиши мумкин.
24. Ўзини бошқа биров деб танитиш ёлғон деб ҳисобланади ва бундай фойдаланувчилар форумдан ҳайдалади.
25. Агар иштирокчилардан қайси бири ушбу қоидаларга совуққонлик билан қараётгани сезилса кўпи билан уч маротаба муҳтасиблар томонидан огоҳлантирилади, ундан кейин форумдан четлаштирилади.
28. Форумда иштирок этиш ёки этмаслик сизнинг ҳақингиздир. Фикр ва мулоҳазаларингизни ҳам эркин ифодалашларингиз мумкин. Биз ўзимизда форум қоидаларига зид постларни ҳеч қандай огоҳлантириш ва тушунтиришларсиз ўчириб ташлаш ҳуқуқини сақлаб қоламиз.
29. Форумда уришиш, жанжаллашиш ман қилинади.
30. Форумда илмсиз ҳолда ва далил исботсиз фатво бериш, бошқа олимларнинг фатволарини ғараз мақсадда таҳлил қилиш ман қилинади. Аммо машҳур олимларнинг фатволарини манбасини кўрсатган ҳолда ҳабар қилиб қолдириш ман қилинмайди.
31. Форумдан кимнидир бан қилиш (ҳайдаш) икки муҳтасибнинг таклифи билан амалга оширилади.
32. Муҳтасибларга бошқаларга қарши фаҳш сўзларни ишлатиш ман этилади.
33. Катта ҳарфларни ишлатманг. Катта ҳарфлар бошқаларга «қаттиқ гапириш, бақириш» деб ҳисобланади.